(26-модда)
|
|
6.
|
Кўпчилик одамларимиз ўз ҳуқуқларини яхши билмайди. Ички ишлар ходими тўхтатса ёки ушлаб олса, довдираб қолади, ўзини қонуний ҳимоя қилолмайди. Баъзи мансабдорлар ва ҳуқуқ идоралари ходимлари бундан фойдаланди. Ҳеч қанақа сабабни тушунтирмасдан, дарров обориб, қамоққа тиқади, ҳибсга олади.
|
Чет эл киноларида кўп кўрганмиз, бирор ҳуқуқбузар қўлга олинса, унга биринчи “... сиз сукут сақлашингиз, адвокатингизга қўнғироқ қилишингиз мумкин...” деган гапларни айтиб, ҳуқуқлари ва ушланиш сабаблари тушунтириб қўйилади. “Миранда қоидаси” мана шу.
Энди бизда ҳам шу қоида ишлайди! Энди, погонли братлар кимнидир ушлаганда, дарров, “сукут сақлашингиз, сўроқ пайти адвокат талаб қилишингиз ва бошқа ҳуқуқларингизни бор” деб айтиши шарт бўляпти.
(27-модда).
|
|
7.
|
Кимдан сўрама, суд ва органларга “жалобаси” – эътирози бўлган камида битта таниши бор. Чунки, кўп ҳолларда бирор шахсни ҳе йўқ, бе йўқ қўлга олиш ҳолатлари учраб туради. Ва энг ёмони, кўпинча бунинг сабаблари умуман айтилмайди. Ҳуқуқларини яхши билмаган одамлар эса, ҳибсга олинганда, терговда кунлаб, хафталаб қолиб кетади, нима қилиш кераклигини билмайди.
|
Энди бунақаси кетмайди. Бунақа ишларни фақат суд ҳал қилади. Суд қарорисиз инсонни ҳибсга олиш, қамоққа олиш, қамоқда сақлаш мумкин эмас! Суднинг қарори бўлмаса, максимум 48 соат ушлаб туришлари мумкин, кейин қўйвориши шарт.
Бу - “Хабеас корпус” тартиби. Энди бизда ҳам шу тартибга амал қилинади. Бу одамларни давлат органлари ва мансабдорларнинг ўзбошимчалигидан асрайди.
(27-модда).
|
|
8.
|
Жамиятимизда кимгадир жиноят иши қўзғатиладиган бўлса, дарров жиноятчига чиқарилади. Айниқса, кейинги пайтда бирор суд иши ҳали охиригача етмасдан туриб, ижтимоий тармоқларда гумонланувчи ҳақида хулоса чиқариш ҳолатлари кўп учраяпти.
|
То суд ҳукмини эълон қилиб, бу ҳукм қонуний кучга киргунча, ҳар қанақа шахс айбсиз деб ҳисобланади. Бу – Айбсизлик презумпцияси!
Қолаверса, одам ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. Жазолаш учун унинг айби исботланиши керак.
(28-модда).
|
|
9.
|
Бир одам қамалса яқинларининг ҳам ҳаёти остин-устун бўлиб кетади. Улар руҳан қийналиб, маҳалла-кўй олдида уялиб қолишидан ташқари, қариндошининг хатоси туфайли кимдир ишдан бўшатилиши, кимдир ўзи муносиб бўлган лавозимга тайинланмай қолиши мумкин. Фарзандлари кўпинча мактабда ҳам таъна-маломатга қолади.
|
Эндиликда инсоннинг судлангани, жазога тортилгани туфайли яқинлари, қариндошларининг ҳуқуқларини чекламайди. Уларга тазйиқ ўтказиш тақиқланади.
(28-модда)
|
|
10.
|
Баъзан тергов пайти терговчи “дело”ни тезроқ судга ошивориш учун гумонланувчи ёки айбланувчига “давление” қилиб, жиноятни содир этганлигини “тан олдирарди”. Далиллар етарли эмас, ноаниқ, шубҳали бўлса ҳам, органдагилардан қўрқиб қолган, ҳуқуқларини билмаган одам ҳар қанақа ҳужжатга имзо чеквориши ҳеч гап эмас.
|
Энди бунақаси бўлмайди. Дўппи тор келиб қолса, тарози инсон томонга тош босади. Яъни, гумонлар исботланмаса, ҳамма шубҳаларни четга суриб, иш гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи фойдасига ҳал қилинади.
Яна бир муҳим гап: агар одам ўзига қўйилган айбни тан олиб, бу унга қарши ягона далил бўлса, уни айбдор деб топиш, жазога тортиш мумкин эмас. Яъни, терговчи бошқа даллиллар тополмай, кимгадир босим, тазйиқ ўтказиб, “шу ишни мен қилдим” деб мажбуран тан олдиришидан фойда йўқ.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |