(28-модда)
|
|
11.
|
Одамларимизнинг кўпчилиги юридик масалалардан умуман йироқ, ўз ҳуқуқларини деярли билмайди. Шунга, кимдир бирорта сабаб билан ушланса, ҳибсга олинса ва тергов жараёнида нима қилиши кераклигини билмайди. Бунақа пайтда ўша одам ўзининг айбсизлигини исботлашга мажбур эмас, аксинча, тергов органлари гумонланувчининг айбини исботлаши керак. Лекин буни кўплар хаёлига ҳам келтирмайди.
|
Конституцияга яна бир зўр нарса киритилди. Бу – жим туриш, сукут сақлаш ҳуқуқи. Яъни, энди тергов пайти гумонланувчи ва айбланувчи хоҳламаса, уни зўрлаб гапиртириш, айбини тан олишга мажбурлаш мумкин эмас.
(28-модда)
|
|
12.
|
Халқ узоқ вақт давлат ва суд тизимини қаттиққўл жазоловчи деб қабул қилиб келган. Давлат деярли ҳеч қачон жазога маҳкум қилинганларни кечирмаган, фақат баъзан байрамлар муносабати билан маълум бир қатламлар амнистияга тушарди. Лекин кўпчилик аҳволи енгиллашишидан умид ҳам қилмасди.
|
Энди Инсонга муносабат ўзгаряпти. Давлат, худди хато қилган фарзандини кечирган ота-онадек, одамларга айнан шундай имконият яратиб бермоқда. Яъни, ҳар кимда авф этилиш, жазони енгиллаштиришни илтимос қилиш ҳуқуқлари борлиги тан олинади ва бу энг асосий Қонунда “михлаб” қўйилади.
(29-модда)
|
|
13.
|
Муҳтож фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишга қурби етмагани боис, уларнинг ҳуқуқлари чекланган деб қаралиши мумкин.
Бунинг устига ҳозирда бепул юридик ёрдам фақат жиноят қонунчилиги доирасида кўрсатилади. Фуқаролик ишлари, меҳнат низолари ва бошқа йўналишларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилмайди.
|
Малакали юридик ёрдам олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Давлат ёрдам қўлини чўзиши лозим ва шарт.
Энди муҳтож фуқароларга давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиши давлат ҳисобидан кафолатланиши белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, эндиликда фуқаролар нафақат жиноят ишлари доирасида, балки фуқаролик, меҳнат ва бошқа соҳаларда ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин бўлади.
(29-модда)
|
|
14.
|
Яқин ўтмишда кимлардир ўзбошимчалик қилиб, кўплаб юртдошларимизни ёзилмаган қонунлар асосида жавобгарликка тортганини, ҳаттоки қаматтирганини яхши эслаймиз.
(Масалан, собиқ МҲХ зобитларидан бирининг автомобилини қувиб ўтгани учун қамоққа ташланган одамлар бор).
Баъзи ҳолларда эса бирор ҳуқуқбузарлиги оқибатида жазога тортилган инсонлар яна қайта жазоланган.
|
Агар қонунчилик ҳужжатлари расман эълон қилинмаган бўлса, энди бирор инсон бунинг асосида жавобгарликка тортилмайди.
Яна, одам бир жиноят учун жазосини олган бўлса, уни иккинчи марта худди шу учун жазога тортишга йўл кўйилмайди.
(30-модда)
|
|
15.
|
Олдинлари одамларнинг уйини тинтув қилиш ва телефондаги гапларини эшитиш учун прокурор санкция берган.
|
Энди бировнинг уйини тинтув қилишга, телефон орқали сўзлашувини эшитишга қанчалик зарурат борлигини суд белгилайди. Санкцияни фақат судья бера олади.
|