(31-модда)
|
|
16.
|
Интернет, ижтимоий тармоқлар, технологиялар ривожланиб, ахборотнинг ҳамма ёққа тарқалиб кетиши жуда осон бўлиб қолди (“шессекунд”).
Бунинг орқасидан одамларни эл-юртга шарманда қилиш ёки “айтганимни қилмасанг, сенга тегишли фалон-фалон нарсани ҳаммага эълон қиламан” деб шантаж қилиш ҳоллари кўпайиб кетяпти.
|
Бундан буён инсонларнинг шахсий маълумотлари, оилавий сирлари, ёзишмалари, паспорт маълумотларини ноқонуний тўплаш ва тарқатиш Конституция ҳуқуқи билан тақиқланади.
(31-модда).
|
|
17.
|
Олдинлари орган ходимлари ёки коммунал хизмат вакиллари бировнинг уйга келса, рухсат ҳам сўрамасдан ичкарига кириб, ҳужжат сўрарди ёки газ-чироқ учун пул тўлашни талаб қиларди. Тошкентда ўқиётган талабалар яшаб турган уйга келган участковой пропискасиз яшаётганларни аниқлаш учун ҳеч кимдан сўрамасдан уйга кириб, керак бўлса шкафларни очиб, “қонунбузарларни” қидирган пайтлар ҳам бўлган.
|
Энди бундай ҳолат бўлмаслиги учун Конституция даражасида тақиқ қўйилди. Яъни, бировнинг уй-жойига, унда яшовчи одамнинг хоҳишига қарши, ҳеч ким кириши мумкин эмас. Ким бўлишидан қатъи назар! Фақат тинтув мақсадида уй эгасининг рухсатисиз ичкарига кириш мумкин, лекин унда ҳам суднинг қарори бўлиши керак.
(31-модда)
|
|
18.
|
Яқин ўтмишда ҳам вилоятликлар Тошкентга келиш учун йўллардаги назорат постларида соатлаб туриб, текширувдан ўтар, паспорти ёнида бўлмаса, вилоятлар чегарасидан ўтолмас, бу кўп ноқулайликларга олиб келарди.
Одамлар пойтахтга келиб, “Прописка”дан ўтолмай сарсон бўларди. Ўзини хўрлангандек ҳис қиларди.
|
Президентнинг сиёсий иродаси билан “прописка” билан боғлиқ муаммо йўқ қилинди. Энди бу масалага охирги нуқта қўйилади — юрдошларимиз Ўзбекистон бўйлаб бемалол ҳаракатланиш, ўзи истаган жойида яшаш, уй-жой сотиб олиш ҳуқуқига эгалиги алоҳида кўрсатиб қўйилмоқда.
(32-модда)
|
|
19.
|
Бугун интернет тармоқлари фақат шахсий мулоқот ёки керакли ахборотни олиш воситасимас, балки кўп масалаларни ўтирган жойида ҳал этиш, қолаверса, халқаро алоқа воситасига айланиб бўлди. Қайсидир мансабдорларга ёқадими-йўқми, энди ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди, бутун дунёда тезкор ривожланаётган бу жараённи тўхтатишнинг иложи йўқ.
|
Эндиликда интернетдан фойдаланиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланади, чунки бу ҳуқуқ бевосита сўз эркинлиги ҳуқуқи билан боғлиқ.
Фақат баъзи чекловлар (аҳоли соғлиғи, ижтимоий ахлоқни, жамоат хавфсизлигини билан боғлиқ бўлса) ўрнатилиши мумкин, у ҳам қонуний доирада.
(33-модда)
|
|
20.
|
Бир эслаб кўринг, мактабда кўпроқ қизлар аълочи бўлишади. Институтда ҳам қизлар йигитлардан кўра яхшироқ ўқишади. Демак, кўп қиз-аёллардан яхши мутахассислар чиқиши керак. Аммо ишга олишга ёки лавозим беришга келганда, асосан эркакларга ён босилади. Чунки, аёл кишининг болали бўлиши бор, фарзандлари, рўзғори билан банд бўлиши бор.
Бу ҳолат кўпинча аёлларга нисбатан адолатсиз муносабатни келтириб чиқаради.
|
Энди ҳамма – эркакми, аёлми қатъи назар, меҳнат қилиш ва бунинг учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқига бирдек ҳақли.
Аёл кишини ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги учун ишга олмаслик, ишдан бўшатиш ёки маошини камайтириш тақиқланади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |