29.
|
2016 йилгача мамлакатимизда камбағал қатлам борлиги расман тан олинмаган. Бу ҳолатга чек қўйиш учун амалий чоралар ҳам кўрилмаган.
|
Энди давлатнинг одамларни ишсизликдан ҳимоя қилиши, камбағаллик ботқоғидан чиқариш чораларини кўриши Конституция билан кафолатланади. Яъни, давлат ўз бўйнига иқтисодни ривожлантириш ва тадбиркорликка шароит яратиб бериш мажбуриятини олиб, ҳар йили минглаб иш ўринлари яратади ва бу секин-секин камбағалликни камайтиришга ёрдам беради.
(43-модда)
|
|
30.
|
Олдинлари кўп мактабларда ўқувчилар ўқув йилини асосий қисмида синф хоналарида ўтириб билим олиш ўрнига далада ёки пиллахонада катталар билан баравар меҳнат қилиб ўтказишарди. Ҳали суяги қотмаган ёш болачалар ўзидан катта фартукларга пахта тўлдириб, нимжон елкаларида кўтаришарди. Бир томондан дарслар ўлда-жўлда, иккинчи тарафдан болаларни соғлиғига зиён бўларди.
|
Энди болаларнинг саломатлиги, хавфсизлиги, жисмоний, ақлий ривожланишига зарар келтирадиган, таълим олишига ҳалақит берадиган мажбурий меҳнат мутлақо тақиқланади.
(44-модда)
|
|
31.
|
Русча “снос” сўзини билмайдиган одам қолмади. Қанча юртдошларимиз шуни орқасидан азият чекди. Айрим қўштирноқ ичида “тадбиркор”лар Ҳокимликдан бир энлик ҳужжат олволиб, аҳолини норозилигига қарамай бутун-бутун маҳаллаларни бузиб ташлашди.
|
Энди ҳеч ким суд қарорисиз одамларни уй-жойидан маҳрум қилолмайди. Мабодо кимнидир уйи бузиладиган ёки олинадиган бўлса, олдин мулк эгасига ҳам уйнинг қиймати, ҳам кўрилган зарар миқдори тўлиқ қоплаб берилиши керак бўлади.
(47-модда)
|
|
32.
|
Ўзбек қиз узатмоқчи бўлса, “уйим-жойим” дейдиган куёвни танлайди, келин олмоқчи бўлса, “уйим-жойим” дейдиган қиз қидиради. Ҳар бир оила ўзининг уйи бўлишини орзу қилади. Лекин ҳаммада ҳам уй олишга шароит йўқ. Шунинг учун айрим оилалар 2-3 та келини, қатор невараси билан бир жойда яшашга мажбур. Бу эса кўп қийинчлик ва муаммоларни келтириб чиқаради.
|
Энди бу масалага ёндашув ўзгарди. Давлат аҳолини уй-жой билан таъминланиш масаласини доимий ўрганиб, биринчи навбатда, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини уй-жой билан таъминлаш мажбуриятини зиммасига олди.
(47-модда)
|
|
33.
|
Олдинги даврда кимгадир кўп солиқ юкланиб, кимгадир имтиёзлар берилганда, адолат нуқтаи назаридан эмас, бошқа мезонларга қараб қарор чиқарилган.
|
Энди солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши, 1-ўринда одамларнинг манфаати туриши таъминланади.
(63-модда)
|
|
34.
|
Яқин йилларгача аҳоли уй-жойларининг ноқонуний бузиб ташланиш ҳолатлари учраб турарди. Олдин уйлар бузилиб, ўрнига қурилиш бошлаб юборилиб, кейин суд қарори чиқиши мумкин эди. Ёки уй эгасини қўлига арзимаган пул бериб жўнатиб юбориш каби ўзбошимчаликлар учрар эди. Демократик давлатда бировга тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотлар, транспорт воситаларининг ноқонуний олиб қўйилиши қайси адолатга тўғри келади?!
|
Энди суд қарорисиз ҳеч кимни бировни мулкидан маҳрум этолмайди. Давлат ҳамма мулк шаклларини тенг кўриб, барчасини бирдек ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Бу Конституцияда муҳрлаб қўйиляпти.
Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳолатлардан бошқа вазиятда маҳрум қилиниши мутлақо тақиқланади.
|
|
35.
|
Ҳаммамиз яхши биламиз. Бир оила ўзи қурган уй-жойда 30-40 йилдан бери турган бўлсаям ёки ота-буваларидан қолган 100 йиллик уйда яшаса ҳам, унинг аъзолари ўша ЕР УЧАСТКАСИНИНГ эгаси ҳисобланмайди. Яъни, одам ўзига тегишли жойга иморат соладими, омборхона қурадими ёки боғ кўкартирадими, давлат истаган пайтда бу ерни тортиб олиши мумкин эди.
|
Энди ер участкасини қонуний йўл билан шахсий мулкка айлантириш мумкин бўлади.
Ўш ер давлатга керак бўлиб қолса, фақат мулкдорни рози қилиб, шартнома тузиб, келишилган нархда сотиб олиниши мумкин.
|