Соғлиқни сақлаш йўналишида
42.
|
Конституциянинг олдинги вариантида “ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”лиги кўрсатилган эди.
|
Энди юртошларимиз тиббий ёрдамнинг (тиббий хизмат ва дори-дармонлар) маълум бир кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан, яъни БЕПУЛ олиши мумкин бўлади. Давлат мард бўлиб, ўз зиммасига шундай мажбуриятни олганини тан оляпти.
(48-модда)
|
|
Таълим йўналишида
|
43.
|
Яқин ўтмишда таълим тизими ўлда-жўлда бўлиб кетган эди. Давлатга қарашли мактабларга ҳурмат йўқолди. Мактабларда ўрин етишмагани учун ўқувчилар 2-3 сменада ўқишга мажбур бўляпти.
Янги, замонавий жиҳозланган болалар боғчалари ҳам анқони уруғи бўлиб қолди.
Жамиятда “Ўқиб одам бўлармидинг?!”, “Ўқиган одамни барибир бири икки бўлмайди”, деган шаблон фикрлар тарқалди.
Давлат ўқитувчи ва ўқувчиларга текин ишчи кучи деб қаради.
Оқибати ҳаммага маълум – ўқувчиларнинг билим савияси тушиб кетди, олийгоҳга кираман деганлар репетиторга қатнайди, қўшимча дарсга қурби етмаганлар эса қора ишчи бўлиб қолаверади.
|
Энди таълим, мактабга нисбатан бундай муносабатга чек қўйилади. Давлат таълимни изга қўйишни зиммасига олиб, натижасига кафолат бермоқда.
Шунингдек, давлат ҳаммага ўхшамаган, яъни жисмоний, ақлий, руҳий ёки бошқа нуқсонлари бўлган болалар учун ҳам мактабларда сифатли таълимни ташкил этади, ундай болаларнинг ҳам худди бошқа тенгдошларидек билим олишга ҳаққи бор.
(50-модда)
|
|
44.
|
Институт, университетларга кириш имтиҳон-синовлари ёшлар учун ҳам, уларнинг ота-оналари учун ҳам доим кучли стресс бўлиб келган. Абитуриентнинг билими яхши бўлиши мумкин, аммо битта ўринга 10-15 киши бўлганидан кейин зўрларнинг зўригина ўқишга киради. Қолганлар бўлса “ўқиш менга эмас экан” деб, йигитлар Россияга ишга жўнайди, қизларни ота-онаси узатиб юборади.
“Бюджет” ўринлар камлигини-ку, гапирмаса ҳам бўлади.
|
Энди давлат иложи борича кўпроқ ёшларимиз олий маълумотли бўлиши учун бор имкониятларни ишга солади, институт ва университетларни кўпайтиради, “бюджет” ўринлар сони оширади.
Қолаверса, ОТМларга ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитишда эркинлик беради.
(51-модда)
|
|
45.
|
Кейинги ўн йилликларда ўқитувчиларнинг обрўйи қанчалик тушиб кетганини, улар ҳимоясиз бўлиб қолганини кўриб турибмиз. Ўқитувчига ҳамма “хўжайин”! Ҳокимлик ёки бошқа юқори ташкилотнинг оддий ходими ҳам ўқитувчига унинг вазифасига кирмайдиган ишларни буюриши мумкин.
Бу билан ўқитувчиларнинг ўзини камситишдан ташқари, бутун бошли авлодларнинг таълим-тарбиясига зарар етказилган.
Билимсиз авлод қандай қилиб келажакда давлатимизни ривожлантириши мумкин?!
|
Аслида давлат ҳам, жамият ҳам ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиб, уларга ғамхўрлик қилиши зарур. Энди шу нарса Конституцияда “михлаб” қўйилади. Ўқитувчининг меҳнати жамиятимиз ва давлатимизни ривожлантиришнинг асосий омиллардан бири эканлиги тан олиняпти.
Бундан буён ҳеч қайси мансабдор ўқитувчиларни камситишига, уларнинг хотиржам ўз иши билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
(52-модда)
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |