Олий асаб фаолияти физиологияси
Download 394 Kb.
|
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Ҳиссиётлар
ОАФ миянинг юқори бўлимларини интегратив фаолияти бўлиб, одам ва ҳайвонларнинг индивидуал хулқ-атворларини ички ва атроф-муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашувини таъ-минлайди. Хулқ-атворда алоҳида, лекин бир-бири билан чамбарчас боғлиқҳодисалар намоён бўлади. Одам ва ҳайвонларнингхулқ-атво-рини турли шакллари асосида, индивидуал ва тур гомеастазини қўллаб-қувватлаш ётган бўлиб, улар кўп хилдаги эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. ОАФ механизмларини физиологик тушуниб етиш учун зарур бўлган асос бўлиб, бир бутун хулқ-атвор актларини ва улар билан содир бўладиган вегетатив реакцияларни объектив ёритиш, организмни ташқи дунё билан ўзаро муносабатини марказий ташки-лийлигини тадқиқот килиш, ички му\ит ўзгаришларига ва ташқи дунё сигналларига жавоб беришни башорат қилиш имконияти ҳисоб-ланади. Шу билан бирга, субъектив ҳолатни ифода этувчи, лекин объектив нейрофизиологик тахлилга мойил жараёнлар ҳам эътибор-дан қолмаслиги лозим. Одам ва ҳайвонлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда асослаш шаклланади ва унинг хулқ-атворни мақсадли йўналтирилган актлар-даги реализацияси ҳиссиетлар билан бирга содир бўлади. Одамларда-ги асослаш ва ҳиссиётлар тўғрисида, уларнинг қиликдари, мимика-си ва бошқа ёрқин ҳаракатлари, вегетатив реакциялари, бош мияси-даги электр ҳодисалар хамда субъектив ҳолати тўғрисидаги оғзаки ҳисоботи ва унга нисбатан шахсий муносабати бўйича хулоса юри-тилади. Ҳайвонлардаги асослаш ва ҳиссиётлар жараёнлари тўғрисида фақатгина объектив кўрсатгичлар бўйича хулоса қилиш мумкин. Асослаш ва ҳиссиётлар, бир бутун хулқ-атвор реакциясида аж-ралмас бирликда намоён бўлади, организмнинг эхтиёжларини пайдо бўлиши ва қониқтирилиши, яъни унинг ҳаёт фаолиятини зарур шарт-шароитлари билан яқиндан боғлиқ. Асослаш — генетик дастур ва индивидуал тажриба билан аникданади, эҳтиёжлар томонидан фаоллашади ва ихтисослашган мия тузилмаларини танлаб қўзғалиш-ларида намоён бўлади, бу эса, қулай ташқи ҳолатда мақсад сари йўналтирилган хулқ-атворнинг реализациясига олиб келади. Ҳиссиётлар ташқи ва ички таъсиротлар натижасида шаклланган одам ва ҳайвонларнингсубектив ҳолати бўлиб, уларнинг муҳим бел-гилари тана реакциясининг мажмуаси ҳисобланади. Одамда, қони-қиш ва қониқмасликнингсубъектив ҳолати ташқи кўринишдаги ўз-гаришларда, яъни тана ҳолатини, қадам ташлашини, юз қиёфаси-ни, имо-ишорасини, овоз реакцияларини, юракуриш частотасини, нафас олишини, терлашини, кўпчилик гуморал-гормонал кўрсатгичларини ўзгаришида намоён бўлади. Ҳайвонлардаги ҳиссий ҳолат-ни баҳолаш яна ҳам мураккабдир. Улар тўғрисида ташқи қўзғатувчи-лар таъсирига ёки бош миянинг айрим бўлимларини рағбатлашувига турли реакциялари бўйича хулоса қилинади. Ҳиссиётларни вужудга келиши МАТ нинг ихтисослашган (эмо-цоген) тузилмаларини фаоллашишига боғлиқ. Бу тузилмалардан ай-римларининг қўзғалиши ижобий ҳиссиётларни пайдо қилади ва организм уларни саклаб қолиш, кучайтириш ва такрорлашга ҳаракат қилади. Бошқа хил тузилмаларнинг қўзғалиши эса манфий ҳиссиёт-ларни пайдо қилади ва организм уларни йўқотишга интилади. Ҳиссий ҳолат лимбиктизим тузилмаларини шартсиз ва шартли қўзғатгичлар томонидан фаоллаштириши оқибатида пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳиссиётлар шартсиз ва шартли ҳолат характерига эга бўлиши мумкин. Ҳиссиётларнинг биологик роли шундан иборатки, улар юзага келган пайтда ОАФ тезда ўз фаоллигининг оптимал даражасига ўтиб олади. Бундай даражада, ҳиссиётлар бўлмаган даражадагига нисба-тан, қулай ва ноқулай омилларга организмнинг адекват муносабати-ни таъминловчи вақтли алоқалар хотирадан олинади ёки янгилари шаклланади. Ижобий ва салбий ҳиссиётлар мое равишдаги шартли рефлекс -ларни ҳосил бўлиши пайтида қўллаб-қувватлаш моҳиятига эга. Ҳис-сиётларнинг бу ролни бажариши, уларнинг миядаги марказлари ва шартсиз ва шартли рефлекслар марказлари ўртасида тўғридан-тўғри ва қайтар алоқаларнинг мавжудлигида бўлса керак. Шартли рефлек-торли механизм орқали одам ўз ҳиссиётларини бошқаришни ўргана-ди. Асослашнинг физиологик механизми бўлиб, ҳиссий компонент-лари бўлган шартсиз ва шартли қўзғалишлар тизими ҳисобланади. Бу тизимлар, одам содир этаётган хатти-харакатларни асослашга, уйғо-тишга хизмат қилади. Асослашнинг бу механизми ҳайвонларга ҳам мое бўлса керак, албатта, улар ОАФ нинг ўзига хослиги доирасида. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling