Олий асаб фаолияти физиологияси
Ёш болалар асаб тизимининг
Download 394 Kb.
|
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Ёш болалар асаб тизимининг хусусиятлари. Болаларнинг бош мия-си ёшига қараб айрим ўзгаришларга учрайди. Бола 8-9 ойлик бўлган-да, унинг бош мияси оғирлиги, янги туғилган пайтдагидан икки баравар, 3 ёшга кирганда - уч баравар кўп бўлади. Болалар бош мияси улар ривожланишининг биринчи йилларида тез тараққий эта-ди. Ёш болалар, айниқса, янги туғилган чақалоқларда бош миянинг сиртқи томони яхши ривожланмаган бўлиб, катта пушталарни бир-бири билан қўшиб турадиган ва катта пушталардан ажралиб чиқади-ган майда пушталар бўлмайди. Бундай майда пушталар 6 ойдан ке-йингина пайдо бўла бошлайди.
Бош мия ярим шарларининг пўстлоғи ҳам катта одамларникидан фарқ қилиб, 1 ёшдан 8 ёшгача бўлган болаларда бу пўстлоқ катта-ларникига нисбатан юпқароқбўлади. Шу билан бирга, айрим ҳужай-ралар қаватидаги асаб ҳужайралар жуда зич жойлашган. Бола 6-7 ёшга етгач мия пўстлоғининг қаватлари аниқ шаклга эга бўлиб, олти қаватли тусга киради. Болаларда шартли рефлекслар ҳосил қилиш учун катта одамлар-дақўлланиладиган усуллардан фойдаланиб бўлмайди. Баъзи шартли рефлекслар бола туғилгандан кейин биринчи кунларданоқҳосил булиши мумкин. Бир ой ўтгач шартли рефлекс ҳосил қилиш осонлаша-ди, айниқса, овқат ейишга оид рефлекслар жуда кўп ҳосил бўлади. Масалан, чақалоқни эмизиш пайтидаги каби ҳолатда ушлаб турил-са, у оғзини очиб, бошини икки томонга айлантиради ва лабларини сўра бошлайди. 1,5-2 ой ўтгач ёруғлик ва товушларга жавобан вужуд-га келадиган \аракатлар рефлёкслари ҳосил бўлади, '6 ойдан сўнг эса сезув аъзолари орқали шартли рефлекслар ҳосил қилиш мумкин. Бола 1 ёшга тўлгач, буюмларнинг ҳаракати, ранглари ва шаклларини фарклай бошлайди, механик ва термик таъсирларни бир-биридан ажратади. Ташки муҳит билан алоқа қилиш натижасида бола сўзлашга ўргана бошлайди. Одатда биринчи ёшнинг охири иккинчи ёшнинг бошла-ридан бола айрим гапларни «тушунадиган» ва баъзи бир сўзларни гапирадиган бўлади, бунда, унинг «тушуниши» сўзлашидан илгари-роқтараққий этади. Бола дастлаб қийқира бошлайди, кейинчалик айрим сўзларни талаффуз қилишни ўрганади. Биринчи ёшнинг охи ри ва иккинчи ёшнинг бошларидан бола сўзларни «тушуниши» натижасида, маълум бир маънога эга бўлган сўзларни гапира бошлайди. Иккинчи ёшнинг охирида эса, айрим товушлардан бутун сўзлар тузади. Маънога эга сўзларнинг вужудга келиши иккинчи тартибли сигнал тизимининг тараққий этиши натижасида амалга ошади. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling