Олий асаб фаолияти физиологияси


Олий асаб фаолиятига турли омилларнинг таъсири


Download 394 Kb.
bet22/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Олий асаб фаолиятига турли омилларнинг таъсири.


Маълум ки, асаб тизимининг фаолияти унинг ҳужайралари ва тўқималарида содир бўладиган метаболик жараенларга асосланган. Бу, нейрокимёвий ва нейрофармакологиктадқикотлар туфайли, айниқса равшан бўлган.
Овқат керагидан кўп ёки кам истеъмол килинганида асаб тизи-мининг хрлати ва у орқали ОАФ ўзгаради. Ҳайвон узоқ вақт оч қолса, сўна бошлайди, фарқлаш шартли рефлекслари бузилади, янги фаркдашларни эса қосил қилиб бўлмайди. Айниқса, оқсил етишмов-чилиги аста-секин фарклашларнинг йўқолишига олиб келади, аммо мусбат шартли рефлекслар \али узоқвақт сакланиб қолади. Оқсилни керагидан кўпроқ истеъмол килиш фаркдашларни янада аниқроқ, мусбат шартли рефлексларни эса мустахкамроқбўлишини таъмин-лайди. Углеводларни организмда етишмаслиги пўстлоғ ҳужайралари-нинг иш қобилиятини пасайтиради, аммо уларнинг қўзғалувчанли-ги кучаяди, кўп истеъмол қилиш эса пўстлоғ ҳужайраларининг қўзға-лувчанлигини секинлаштиради. Узоқ вақт давомида ёғсиз овқатни керагидан камроқ истеъмол килиш ОАФ га сезиларли таъсир қил-майди, ёғли овкатни кўпроқ истеъмол қилиш пўстлоғ ҳужайралари-даги жараёнларни кучайтиради.
Айрим витаминларнингтанқислиги ОАФ га кучли таъсир кўрса-тади. Масалан, витамин В, нинг етишмаслиги пўстлоғҳужайралари-ни нимжонлаштиради, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари пасая-ди, улар орасидаги мувозанат йўқолади. Витамин В, танқислиги давом этаверса, янги шартли рефлекслар ҳосил қилиб бўлмайди, борлари ҳам секин-аста йўқолади. Организмда витамин С етишмов-чилиги ҳам деярли шунга ўхшаш ўзгаришларни пайдо килади, аксинча, бу витаминга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш фао-лиятларни тезда кайта тикланишига олиб келади.
Синтетик психотроп моддалар, мияда хрсил бўладиган бундай моддаларга структураси жиҳатидан ўхшашлари ҳамда фарқ килади-ганлари ҳам шартли рефлекторли фаолиятни жадаллаштириши ёки сусайтириши ва турли ҳиссий ҳолатларни ривожлантириши мумкин. Уларнинг айримлари кайфиятни яхшилайди, хурсандчилик, мам-нунлик ҳиссиётларини чакиради, бошқалари эса қўрқишни йўқота-ди, учинчилари тафаккурни бузади ва инсон ОАФ да бир неча соат-га оғриқҳолатини юзага чиқаради.
Нейрофизиологлар импульсларни нейрондан нейронга ўтказиш-да қатнашадиган моддалар — медиаторларга катта аҳамият бериш-мокда. Улар ацетилхолин, адреналин, норадреналин, серотонин, дофамин ва бошқалар бўлиб, одам ва ҳайвонлар организмига кири-тилганда асаб тизимида турли ўзгаришларни чақиради. Миянинг функ­ционал ҳолати ўзгарган пайтда эса бу моддаларнинг миядаги миқдо-ри ўзгаради. Медиаторлар ва ОАФ ўртасида маълум корреляция мавжудлиги аниқ. Масалан, ацетилхолин кичик дозаларда асаб импульсларини ўтказишилишини енгиллаштириши, катта дозаларда эса — секинлаштириши шартли рефлекслар усули билан кўрсатилган. Норадреналин кўпроқ микдорда гипоталамусда, камроқмикдорда — узунчоқ мияда, таламусда ва ўрта мияда, энг кам микдорда — мия­нинг кул ранг моддасида учрайди. Адреналин ва норадреналинни шартли рефлексларга таъсири ўрганилганда олинган натижалар анча карама-қарши бўлган. Буни, тажрибадаги ҳайвонларнинг индиви­дуал ва турга мансуб хусусиятларини ва услубларнинг ҳар хиллиги билан тушунтириш мумкин. Адреналин ва норадреналин қуённинг гипоталамусига инъекция йўли билан киритилганда мудофаа реф­лекслари кучайиб, овкатланиш рефлекслари сусайган, уйқудаги му-шуклар эса уйғонган ва эҳтиёткорликни намоён қилган, бедор му-шуклар эса таъсирчан ва агрессив бўлиб крлган. Иккала модда ҳам фазали таъсир кўрсатган — олдин шартли рефлекслар ортган, 1,5-2 соатдан кейин эса сусайган. Айрим одамларда адреналин қўзғалув-чанликни кучайтиради, енгил эйфория чақиради, бошқаларида эса тескари ҳолат, яъни ҳаяжонланиш ва қўрқувни кузатиш мумкин.
Серотонин синапслар фаолиятини тормозлайди ва бир нейрон­дан иккинчисига импульслар ўтишини пасайтиради, деган хулоса-лар мавжуд. Бошқа тадкиқотларда, серотонин нейронлар ўртасидаги алоқани яхшилаши ва вақтли алоқаларни сакдаши кўрсатилган. Се-ротониннинг шартли рефлексларга бундай таъсир хусусиятлари худ-ди бошқа кимёвий моддаларники каби унинг дозасига боғлиқбўлса керак. Адабиётлардаги айрим маълумотларга қараганда, мияда серо­тонин микдори секин-аста камайтирилса, тажрибадаги сичқонлар лабиринтда овқаттопиш қобилиятини йўқотганлар. Ушбу маълумот­ларга кўра, серотонин вактли алокалар ҳосил бўлишига кўмаклаша-ди. Бошқа маълумотларга қараганда, серотонин қушларда ўтказилган тажрибаларда шартли рефлекторли фаолиятни тормозлайди, тўғри шартли реакциялар сонини камайтиради, латент даврни узайтиради. Бизнингтажрибаларимизда, иссиққонли сичқон организмига 0,15 мМ серотонин киритилганда, ҳайвонларнинг умумий харакатланиш фаол-лиги секинлашиши, метаболизм жараёнлари даражасининг иссиқ конли ҳайвонларда 2 марта, совуқкрнлиларда (тошбақаларда) эса 4 мартагача камайиши кузатилган. Бу ҳолатда тажрибадаги х,айвонлар ҳалок бўлмасдан орадан 2-4 соат вақт ўтгач аҳволи нормаллашгани кузатилган.
Ички секреция безлари функциясининг кучайиши ёки сусайи-ши ОАФ бузилишини ва бош мия катта ярим шарлари тонусини ўзгаришини чақиради. Турли гормонларнингўзаро қамкорлиги хулқ-атвор реакцияларини, асосан шартсиз рефлекторли реакцияларни ўтишида сезиларли рол ўйнайди. Бу, албатта, шартли рефлекторли фаолиятга ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, қалқонсимон безнинг фаолиятини кучайиши натижасида пайдо бўладиган Базедов касаллиги пайтида шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиши тезлашади, улар-нинг кучи ортади, аммо турғун бўлмайди. Шу безнинг фаолиятини пасайиши натижасида пайдо бўладиган микседема касаллиги пайти­да пўстлоғ ҳужайралари заифлашади, қўзғалувчанлиги пасаяди ва шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиши ҳам қийинлашади. Ҳайвон-ларнинг қалқонсимон бези олиб ташланганида ҳам шу хилдаги ўзга-ришлар кузатилади.
Тироксин юборилганида, энг аввало ОАФ да ўзгаришлар куза­тилади, кейинроқ модда алмашинуви тезлашади, яъни тиреоид гормонлар ОАФ ни пўстлоқ нейронларида модда алмашинувини тез-лаштириш йўли билан эмас, аксинча уларнинг ўзига хос фаолиятла-рига бевосита таъсир қилиб ўзгартиради.
Буйрак усти безлари гормонлари — адреналин ва кортизон мия пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини кучайтиради. Масалан, ҳайвон танасига оз микдорда кортизон киритилса унда шартли рефлекслар кучаяди, фарклаши аниқроқбўлади. Буйрак усти безларининг пўстлоқ қисми олиб ташланганда итларнинг ОАФ да чуқур ва давомли ўзгаришлар вужудга келади — ички тормозланиш жуда ҳам кучсизланиб, шартли рефлекслар йўқола бошлайди.
Жинсий гормонларнинг ОАФ га таъсири урғочи ҳайвонларда ку-йикиш даврида яққол кўринади. Куйикиш даврида шартли рефлекс­лар кучсизланади, фарқлаш бузилади ва янги шартли рефлекслар пайдо бўлиши қийинлашади. Эркак ҳайвонларда жинсий қўзғалиш аввал шартли рефлексларни кучайиши ва кейинчалик пасайиши би­лан намоён бўлади. Ҳайвонларни ахта қилиш ҳам қўзғалиш ва тор­мозланиш жараёнларини пасайтиради, пўстлоғҳужайраларининг иш қобилиятини кескин сусайтириб юборади.
Гипофиз олиб ташланса итларда шартли рефлектор фаолияттор-мозланади, каламушларда шартли рефлекслар ҳосил бўлиш жараёни бузилади. Уларнинг танасига АКТГ киритилса, бу нуқсон тезда йўқо-лади. Альфа-меланоцитларни рағбатлантирувчи гормон ҳам шунга ўхшаш таъсир кўрсатади. АКТГ ва унга якин пептидлар шартли реф­лексларни сўнишдан саклайди ва янги шартли рефлексларнинг пай­до бўлишини осонлаштиради. Гипофизнинг орқа бўлагидан ажрала-диган окситоцин сўлак ажратиш шартли рефлексини тормозлайди, антидиуретик гормон эса дастлабки кунларда рефлексларни кучай­тиради, сўнгра тормозлашга олиб келади.
ОАФ га гормонлар, медиаторлар, энзимлар, фармакалогик ва бошқа моддаларнинг ижобий ва манфий таъсири, у ёки бу модда-ларнинг асабни физик-кимёвий асосга эга фаолиятида катнашиш имконияти борлиги хамда уни тавсифи тўғрисида, шу билан бирга, МАТ нинг юксак бўлимларини ўз-ўзини бошқариш занжирида гу-морал омиллар маълум бир бўғин эканлигини исботлайди.
Миянинг қон билан таъминланишини ҳам ОАФ учун аҳамияти каттадир. Мия томирларидан кон оқишининг салгина ўзгариши ҳам ОАФ га сезиларли таъсир қилади. Мия томирларида қон оқиши 6-8 дақиқага тўхтаб қолса, масалан итларда шартли рефлекслар 5-10 кунга йўқолади. Уларни тиклаш учун шартли сигнални шартсиз таъ-сирловчи билан, аввал шартли рефлекс пайдо қилган пайтдагига нисбатан кўп марта мустаҳкамлаш лозим. Лекин, шунда ҳам, янги шартли рефлекслар ҳосил қилиш жуда кийинчилик билан бўлади. Клиник ўлим содир бўлгунига (юрак уриши ва нафас олиши тўҳта-гунига) қадар мия пўстлоғи тўла тормозланганича тураверади. Ора-дан 3-4 дақиқалик вақт ўтгач клиник ўлим ҳолатидаги итларга қон қуйилса итлар тирилади ва бир оз вақт ўтиши билан ОАФ асли ҳолига қайтади (2-3 кундан кейин йўқолган шартли рефлекслар яна пайдо бўлади, 6-7 кундан кейин фаркдашлар тикланади). Шу билан бирга, 3-5 ой мобайнида пўстлоғҳужайраларинингзаифлиги, улар­нинг иш қобилияти пасайганлиги кузатилади. Клиник ўлимдан ке­йин 5-7 дақиқа ўтиб қайта тирилган одамларда ҳам хотиранинг па­сайиши, нутқнингбузилиши ва аклнингзаифланиши кузатилади.
Агар, миянинг қон билан таъминланишини бузилиши кўпроқ вақтдавом этса, ОАФ да асли ҳолига келмайдиган ўзгаришлар пай­до бўлишига олиб келади.
Ташқи муҳит омиллари — ҳаво ҳарорати, босими, ҳаракати, қо-ронғулик, ёруғлик ва бошқалар ҳам ОАФ га сезиларли таъсир қила-ди. Ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши пўстлоғда қўзғалиш жараёни-ни жуда ҳам пасайтиради, шартли рефлексларнинг кучини камайти-ради, фаркдашлар бир неча кун ўтганидан кейин ҳам ноаниқбўлади. Агар ҳарорат ҳаддан ташқари иссиқ бўлса, лекин унинг таъсири тана ҳароратини идора қиладиган механизмларни шикастламаса, бундай иссиқҳарораттаъсирига организм мослашади. Биринчи кунларда ку-затилган шартли рефлекснингяшириндаври узаяди, фарқлашнинг ноаниклиги 5-10тажрибалардан кейин йўқола бошлайди, 4-7 ҳафта давомида иссиқ ҳарорат билан мунтазам таъсир қилиш натижасида умуман йўқолиб кетади.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling