Олий асаб фаолияти физиологияси


Download 394 Kb.
bet19/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Мия пустлогининг иккинчи сигнал тизими фаолиятига дахлдор соҳалари.

Одамнингтанаси симметрияликка эга, яъни икки қўли, оёғи, кўзи ва қулоғи бор. Бош мияси ҳам икки ярим шарлардан иборат. Бир ярим шарда учрайдиган эгат ва пушталар иккинчи ярим шарда ҳам бор. Ҳар қайси ярим шарда эшитиш, кўриш ва бошка сезги марказлари ва ҳаракатларни бошкарувчи марказлар мавжуд.


Чап ярим шарнинг матор соҳаси шикастланса, тананинг шу ярим шар назоратида бўлган ўнгтомонда ҳаракатлар бузилади ва аксинча, ўнг ярим шарнинг шикастланиши чап томонда ҳаракатларнинг бу-зилишига олиб келади. Аммо, иккинчи сигнал тизими билан боғлиқ қолатларни олсак, уларнинг юзага чиқишида иккала ярим шарнинг иштироки тенг келади. Бош миянинг функционал ассиметрияга эга эканини, ярим шарлари кадоқтанаси маълум сабабларга кўра ке-сиб, ажратилган одамларда аникдаш мумкин. Тутқаноқхуружининг пайдо бўлиши мия пўстлоғининг бир соҳасида ривожланган қўзға-лишнинг бошқа соҳаларига тарқалишига боғлиқ. Бу қўзғалиш қадоқ тана орқали бир ярим шардан иккинчи ярим шарга ҳам тарқалади ва ҳуружнинг зўрайишига олиб келади. Ҳуружлари тез-тез ва кучли такрорланадиган беморларда ярим шарларни ажратиш учун қадоқ тана тилинади. Мияси тилинган беморларни бир қарашда бошкалар-дан ажратиш мушкул. Уларни акл-идрок ва хатти-ҳаракати деярли ўзгармайди. Аммо, махсус мураккаб текширишлар бундай операция инсоннинг онгига ва фикр юритишига жиддий таъсир этишини кўрса-тади. Бундай беморларда иккала ярим шарнинг ҳолатини алоҳида-алохида ўрганиш имконияти яратилади.
Тилинган мия ҳолатини ўрганиш чап ярим шарнинг асосан нутқ-га жавобгарлигини, ўнг ярим шар кўриш ва фазони идрок қилиш-габоғлиқбўлган кўникмаларни бошқариб туришини кўрсатади. Бундан ташқари ярим шарларнинг ахборотни қайта ишлаш усулида фарқи борлиги аникданди. Чап ярим шарлар ахборотларни бўлаклаб изчил-лик билан қайта ишласа, ўнг ярим шар уни бир вақтнинг ўзида яхлит ҳолда қабул қилади.
Нутқнинг қайси ярим шар билан алоқадорлигини аниклаш учун одамнингуйқу артерияларидан бирига найча киритилади. Беморни иккала қўлини кўтариб, юздан бошлаб орқага санаш таклиф қили-нади. Амитал натрий (наркотик модда) эритмасини уйқу артерияси-га юбсрилгандан сўнг ўша томондан ярим шарда наркотик ҳолат пайдо бўлади. Бундан, қарама-қарши томондаги қўлнингтушиб ке-тиши ва ҳаракатсизланиши далолат беради. Бемор санашдан ҳам тўх-тайди. Агар нутқни назорат қилувчи ярим шар карахтланган бўлса, одам бир неча дақиқагача гапирмайди. Карахтланган ярим шар нутқ-ни бевосита назорат қилмаса, бемор фақат бир неча лаҳза санашдан тўхтайди, кейин санашда давом этаверади. Ана шу усул ва бошқа психологик тестлар ёрдамида ўнгақай одамларнинг 95% да нутқни чап ярим шар, қолган 5% ини ўнг ярим шар бажариши аникданган. Чапақай одамларнинг 70% ида нутқни ярим шар назорат қилади. Қолган 30% ярмида нутқнинг ўнг ярим шарнинг бир ўзи, иккинчи ярмида чап ва ўнг ярим шарлар бошқариши маълум бўлди. Демак, одамларнинг кўпчилигида нуткдан фойдаланиш қобилияти чап яримшарга боғлиқэкан. Миянингўнгярим шари нутқни шакллантириш қобилиятига эга эмас, аммо у нутқни тушиниш имкониятига эга.
Пўстлоғнинг чакка соҳаси Вернике соҳаси билан туташган кис-ми ўнг ярим шарга нисбатан чап ярим шарда каттароқ. Ўнг ярим шардаги пешона ва энса соҳалар чап ярим шардагидан кенгроқ. Бу анатомик ассиметриялар, чамаси, ярим шарлар фаолиятидаги тафо-вутларнингтузилма асоси бўлиши мумкин.
Эркакларда аёлларга нисбатан бош мия ярим шарларининг ихти-сосланиш даражаси нисбатан юқори бўлади. Шу сабабдан, эркаклар­да чап ярим шарнинг шикастланиши нутқ ва иккинчи сигнал тизи-мига алоқадор бўлган фаолиятларда жиддийроқўзгаришларни кел-тириб чикаради. Чап ярим шарнинг пешона бўлаги шикастланган бемор гапириш қобилиятини йўқотади, аммо хамма сингари ёзган ва ўқиган гапларни тушунади (Поль Брока, 1866). Шу сабабли ҳам чап ярим шарнинг пешона бўлагида пўстлоғнинг ҳаракат соҳасига яқин қисми Брока соҳаси (зонаси) номини олган. Брока соҳаси юз, жағ, тил ва ҳалқум мушакларинингфаолиятларини бошкаради. Бро­ка соҳаси шикастланган одам яхши гапира олмайди, лекин тилдан фойдаланиш қобилиятини йўқотмайди. Нутқнингбу тарзида бузи-лишини Брока афазияси деб аталади. Афазиянинг иккинчи тури ҳам бор. Бундай бузилишда бемор бийрон гапиради аммо гапида маъно бўлмайди. Лекин бемор гапинингбеманилигини ўзи ҳам билмайди, яъни у ўзича жуда ҳам маъноли гипираётгандек сезади. Верния афа­зияси деб аталган бу ҳолат чакка бўлагининг юқори орқа қисми — Верника соҳаси шикастланганда кузатилади.
Брока ва Верника соҳалари ва уларни боғловчи йўллар камчи-ликсиз бўлгандагина гапни тушуниш ва тўғри сўзлаш мумкин. Икки нутқ соҳаси ўртасидаги алоқаларнинг узалиши ҳам афазияга олиб келади. Бунда бемор эшитган ва ўқиганларнинг маъносини туши-нишга қийналади, бир нечта сўздан тузилган гапни ҳам тўғри так-рорлай олмай қийналади.
Афазиянинг махсус тури — амнезия пўстлоғнинг тепа соҳаси шикастланганда ривожланади. Бунда бемор айрим сўзларни эсдан чиқаради. Амнезияга учраган бемор нима демокчилигини билади, аммо керакли сўзларни топиб гапира олмайди. Айни вактда санаш-нинг бузилиши (акалькулия) ҳам кузатилади.
Кўз билан кўриб таниш жараёни миянинг энса соҳаси шикаст­ланганда бузилади. Бемор нарсаларни кўради, уларга қоқилмасдан атрофидан айланиб ўтади, аммо уни нималигини билмайди. Бундай хрлатни кўриш агнозияси деб аталади.
Миянинг тепа соҳалари шикастланганда бемор бирор нарса текканини сезса ҳам, ўша нарсани пайпаслаб, таний олмайди. Бундай ҳолатни тактил агнозия деб аталади.
Демак, иккинчи сигнал тизими фаолиятларининг бузилиши пўстлоғнинг маълум соҳалари шикастланганда кузатилади. Қайси му-раккаб фаолиятларни: яъни сўзлаш, санаш, ўқиш ва ёзишни олмай-лик, улар бир-биридан анча узоқбўлган соҳаларнинг шикастлани-ши таъсир қилади. Иккинчи томондан, бир соҳанинг шикастланиши бир нечта фаолиятларнинг бузилишига сабаб бўлади. Шу сабабли хам психик фаолият миянинг ҳамма соҳалари тўғри ишлагандагина меъёрда ишлайди.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling