Олий асаб фаолияти физиологияси


Download 394 Kb.
bet17/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Тафаккур — мия фаолияти бўлиб, у туфайли инсон, сўзлар ва образлар ёрдамида ўз организминингтурли-туман ҳолатларини ҳамда борликда реал мавжуд ва мавҳум жисмлар ва ҳодисаларни кўз олди-га келтириши ва ифодалаши мумкин. Тафаккурнинг умумий тасни-фидан кўриниб турибдики, одам мия фаолиятининг ушбу бош функциясида сўзлар ва образлар, яъни организмнинг турли-туман фаолияти билан тўғридан-тўғри ва сўз орқали таъсирланишнинг ҳамкорлиги орқали шаклланган вактли алокалар муҳим рол ўйнайди. Бунда, вактли алоқалар тафаккурнинг физиологик аппарати, унинг тахлилли-синтетик механизми ҳисобланади. Қўзғатувчиларни тахдил ва синтез қилиш ҳамда организмни уларга нисбатан жавоб фаолияти натижасида вақтли алоқалар хотирада йиғилибгина крлмасдан, бал­ки ундан қайтариб олинади ва уларнинг ўзидан ҳамда доимий ҳосил бўладиган алоқалардан янги алоқаларни вужудга келтириш учун ма­териал бўлиб хизмат килади. Ушбу механизмлар ўз-ўзини бошқариш ва доимий фаоллик хусусиятларига эга бўлиб, оқибатда хотирада сакланадиган вақтли алоқаларни кайтариб олиш, улардан янги ва тизимли алоқаларни, уларни доимий шаклланувчи ассоциациялар билан мажмуасини ҳосил қилиш амалга оширилади. Замонавий фи-зиологияда ушбу механизмлар рефлекторли ҳисобланади, лекин бу, рефлекторлик доирасида ўз-ўзини бошқариш асосида ётган цирку-ляторли жараёнлар мавжудлигини ҳам инкор этмайди.
Одамда вақтли алоқалар ҳосил бўлишининг қонуниятлари ҳай-вонларники билан умумийликка эга бўлса ҳам, улар сифат жиҳат-дан ўзаро фаркданиши тўғрисида айтган эдик. Шу туфайли, одам ва ҳайвонларнингтафаккури ҳам бир-биридан фарққилади. И.П.Пав­лов ҳайвонларда, хусусан итларда «тушуниш», «фараз қилиш», «та­факкур» қрбилиятлари мавжудлигини тан олган. Унинг фикрича, итнинг «тафаккури», унинг сезги аъзоларига таъсир кўрсатаётган қўзғатгичларни тахлил ва синтез қилишнинг натижаси ҳисобланади. Инсонга эса, юксак тафаккур мансуб бўлиб, унда иккинчи сигнал тизими мавжудлиги^ туфайли, бу тафаккур вокеликдан четга чи-қишга асосланган. Ўрганиш (тажриба), фикр, тафаккур, маъно — вақтли алоқалар ҳосил бўлиш жараёни бўлиб, улардан фойдаланиш эса — тушунишдир.
Хотира тафаккур билан узвий боғлиқ. Маълумки, хотира қуйи-даги бир-бири билан узвий боғлиқ жараёнларга асосланган: эслаб қолиш, саклаш, қайтатиклаш (хотирадан ахборотни қайтариб олиш) ва таниш. Эслаб қолиш жараёнининг акси — эсдан чиқаришдир.
Хотира МАТ нинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, унинг мавжудлиги туфайли организм ташқи таъсиротларни қабул қилиб, олинган ахборотларни ўзида саклайди ва керак бўлганда уни қайта тиклайди. Ҳаёт давомида орттирилган тажриба ва билимларни хоти-рада сақлашни МАТ да юзага чикадиган тузилма — фаолий ўзга-ришлар таъминлайди. Ўрганиш давомида ҳайвонларнинг миясида РНК синтезланиши кучаяди, айни пайтда, мияда кичик пептидларнинг миқдори ошади ва улар постсинаптик мембрананинг ион ўтказув-чанлигига таъсир қилади.
Хотира механизмлари мия нейронларинингўзаробоғланишлари-ни такомиллашуви, улар^ртасидаги синапсларнинг фаолиятини фа-оллашувига хам боғлиқ. Узгарувчан шароитда ўстирилган ҳайвонлар-да, яъни шу шароитга мослашишга мажбур бўлган ҳайвонларда мия нейронлари ўртасидаги синапсларнинг сони кўпаяди, постсинаптик мембрана қалинлашади, синаптиктугунчалар катталашади ва бошқа ўзгаришлар пайдо бўлади.
Хотира қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Хотиранинг бир нечта типлари мавжуд: ҳиссий хотира — бошдан кечирилган илхрмланиш, қувониш, қайғуриш, қўрқиш ва бошқа шу каби ҳолатлар ҳиссиёт-ларини эслаб қолиш; ҳаракат хотираси — турли хилдаги ҳаракатлар-ни (образли ёки кўриш, эшитиш) эслаб қолишда ифодаланади; таъм билиш ва бошқа хотиралар - жисмлар образларини турли сезги аъзо-лари орқали эслаб қолиш билан характерланади; сўз — мантиқ, хотира — сўз орқали ифодаланган фикрни эслаб қолиш. Ҳар хил одамда у ёки бу типдаги хотира устун бўлиши мумкин, лекин ҳар кимсада сўз-мантиқ хотира етакчи мавқега эга.
Маълумки, хотирадаги ҳодисалар вақт ўқи бўйлаб уларни реал муддатини акс эттириши билан жойлашади. Рецептор ҳужайранинг ташқи таъсирга электрли жавобидан сўнг, реал қўзғатувчи бўлмаган пайтда ҳам давом этадиган изли жараёнлар ҳосил бўлади. Айнан шу жараёнлар сенсорли хотиранинг асосини ташкил қилади. Сенсорли хотирада изларнинг сакланиш муддати 500 мс дан ортмайди, унинг ўчирилишига эса 150 мс вақт керак. Одамнинг сенсорли хотираси унинг қудратига бўйсинмайди ва уни онгли назорат қилиш имко-нияти йўқ. Ахборотни саклаш билан боғлиқ бўлган кейинги давр қисқа муддатли хотира деб номланади. Анча муҳим ахборот эса узоқ муддатли хотирада сакланади. Қиска муддатли хотирадан узоқ муд­датли хотирага ўтиш алоҳида тур бўлмиш оралиқхотирага мое кела-ди.
Қисқа муддатли хотира узоқ вақт давом этмайди, уни гипоксия, наркоз, мияга электр токи билан таъсир қилиш ва бошқалар шика-стлайди. Қисқа муддатли хотирадан баъзи маълумотлар узок, вақтли хотирага ўтказилиши мумкин ва бу тизимга ўтказилган ахборот ойлаб, йиллаб ва кўпинча бир умрга сакланади. Ҳозир содир бўлган воқеаларни эслаш билан, узоқўтмишдаги воқеаларни эслаш ўртаси-да жуда ҳам катта фарқ бор. Биринчиси, тезда эсга тушади, ик-кинчисини эса эслаш анча қийин бўлиб, вақт талаб қилади. Ахбо­ротларни узоқ муддатли хотирага ўтказиш жуда мураккаб жараен. Қисқа муддатли хотиранинг ҳажми жуда ҳам оз бўлиб, бир неча сакланиш бирлигини ташкил қилса, узоқ муддатли хотирада сакла-надиган ахборотнингҳажм чегараси миллиардлаб саклаш бирлигига тенг, лекин шунга қарамасдан, керакли ахборот анчагина тез топи-лади.
Узоқ муддатли хотира синапсларнинг ўтказувчанлигига боғлиқ. Ўргатиш жараёни синапсларда фаол холинорецепторларнинг сонини кўпайтиради, пўстлоғ нейронларнинг ацетилхолинга сезгир-лигини кучайтиради. Бу эслаб қолишни яхшилайди. Ацетилхолин-нинг антогонистлари хотирани шикастлаб, хотирани йўқолишга (амнезияга) олиб келади.
Узоқ муддатли хотира механизмларида катехоламинэргик ва се-ротонинэргик тузилмалар ҳам иштирок қилади. Норадреналин шарт-ли сигнал юзага чиқарган қўзғалиш вақтини узайтиради ва шу йўл билан тезлаштириб, ҳосил бўлган кўникмаларнинг хотирада сакла-нишини таъминлайди.
Юқоридагиларнинг барчасида образларни, жисмларни ва ҳоди-саларни мухрланиб қолиши содир бўлади ва у, ўз таркибига 3 давр-ни: энфаммани шакллантириш, янги ахборотни турига қараб бўлиш ва ажратиш, шакллантириш учун муҳим ахборотни узоқ муддат сақ-лашни қамраб олади.
Узоқ муддатли хотира асосида бош миянингтизимли ва ҳужайра даражаларидаги жуда мураккаб таркибий-кимёвий ўзгаришлари ёта-ди.
Хотиранинг фазалиги (қисқа ва узоқ муддатлиги); унинг жара-ёнлари (эслаб қолиш, саклаш, қайта ишлаш ва таниш); типлари (ҳиссий, ҳаракатли, образли, сўз — мантиқи каби барча хусусиятла-ри), вақтли алоқаларнинг шаклланиши ва сакланиши натижаси сифатида рефлекторли назария билан изохланиши мумкин. Лекин, хотиранинг ички механизмларини тўлиқтушунтириш учун нейро-физиологик, биофизик ва нейрокимёвий тадқиқотларни ҳали давом эттириш лозим.
Диққат тушунчаси — одам ва юксак ҳайвонларнинг, айни пайт-да аҳамиятга молик нарса ёки ҳодисага нисбатан билим орттириш фаолияти билан белгиланади. Икки гуруҳ одамлар суҳбат қуришаёт-ган пайтда, битта гуруҳнинг гапига қулоқ солсангиз, улар нима тўғрисида гапиришаётганини дарров тушунасиз. Шу билан бирга, иккинчи гуруҳнинг гапини ҳам эшитасизу, лекин гапнинг маъно-сига тушунмайсиз. Диқкат бир вақтнинг ўзида турли манбалардан, ҳар хил каналлар бўйлаб келаётган ва бири иккинчисига халакит бераётган ахборотлар ичидан ҳозирнинг ўзида керакли ёки кизи-қарли бўлганини ажратиб олиш имконини беради, яъни танлаш хусусиятига эга. Шу билан бирга, диққат бир вақтнинг ўзида содир бўлаётган воқеаларни назорат қилиш имкониятини чегаралайди. Диқ-қатни асосан битта каналдан келаётган ахборотга қаратсак, бошқа каналлардан келаётган, жуда аҳамиятли ахборотлар ҳам назоратдан четда қолиб кетади. Диққатни битта хрдисага қаратиб туриб, крлган-ларини ҳам маълум даражада назорат қилибтуриш қобилиятларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бунга эришиш учун ахборот-ни саралаш, эътиборни айни пайтда ўта муҳим бўлган ахборотга қа-ратиш ва бошқа каналлардан келаётган ахборот микдорини камайти-риш лозим. Ушбу жараёнларнинг пайдо бўлиши учун МАТ нинг тузилиши ва фаоллик кўрсатиш тамойиллари имконият яратади. Ре-цепторларнинг ахборотларни саралашга ихтисослашгани бизга маъ­лум. Иккинчи даражали ахборотларни МАТ га ўтишини чегаралашда афферент йўлларнингтузилишида учратиладиган торайувчи «ворон­ка» тамойили катта аҳамиятга эга. Бу тузилиш хусусиятларидан таш-кари, диққат-эътибор ҳодисасида МАТ нинг фаолиятидаги индук­ция, тўпланиш ва доминанта тамойиллари муҳим рол ўйнайди ва айнан шу туфайли, диққат жуда муҳим ахборотларга қаратилади.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling