Олий асаб фаолияти физиологияси
Download 394 Kb.
|
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Aлматов ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ Олий асаб фаолияти (ОАФ) физиологияси ҳақидаги таълимотга назар ташласак, унинг илдизлари қадимги юнон файласуфлари Демокрит, Платон, Аристотель кабиларнинг дунёқарашларига бориб тақалади. И.П.Павлов яратган ОАФ физиологияси эса, бир қатор экспериментал-психологик йўналишлардан фаркли равишда ўз ол-дига одам ва ҳайвонлар бош мияси ишининг ички механизмларини аникдашни мақсад қилиб қўйган. Замонавий тадқиқотчилар мия функцияларини ўрганишнинг объектив усулини, яъни шартли рефлекслар усулини қабул қилишган бўлиб, ўрганиш, хотира, ҳиссиётлар, фикрлаш, онг, мижоз, хулқ-атвор, уйқу, туш кўриш ва гипноз кабиларнинг табиати ва ички механизмларини ҳамда бунда миянинг алоҳида структураларини ролини тушунишга интилмокдалар. Шу мақсадда улар миянинг чуқур қатламларини, яъни унинг юксак функцияларини молекуляр, ҳужайра ва субҳужайра асосида ўрганмокдалар. Электрофизиологик ва нейрокимёвий усуллар, электрон микроскоплар ва компьютерлар асосидаги бошка техникалар, мия функцияларини ўрганишда, мия ичидаги жараёнларни тушуниш имкониятларини бер-мокда. Албатта, бунда классик физиология ютуқлари инкор этилмасдан, балки аниқроқтушунтирилмокда ва бутун мия фаолиятини тадқиқот қилишда асос бўлиб келмокда. ОАФ маълум бир даражада асаб тизими ривожланган барча ҳайвонларга хос бўлиб, хулқ-атворнинг нейрофизиологик асоси ҳисобланади ва ўз ичига миянинг марказий механизмларини олган, таркибий асоси катта ярим шарлар пўстлоғидир. Ҳозирги вақтда ҳайвонларнинг ҳулқ - атвори ОАФ физиологияси билан биргаликда зоопсихология, ижтимоий биология, генетика, молекуляр биология, биокимё, биофизика, этология каби фан-ларнинг ўрганиш предмети ҳисобланади. Айниқса унумлиси физиология ва этология фанларининг иттифоқидир. Этология (юнончадан ethos — характер, хулқ) — ҳайвонлар хулқ-атворини намоён бўли ши ва эволюциясини уларнингтабиии яшаш муҳитида ўрганадиган фан. ОАФ физиологияси эса, асосан ҳайвонларни индивидуал ўрганиш билан бирга, хулқ - атвор реакциялари асосида ётган нейрофизиологик реакцияларни ўрганади. Бу иккала фан конкрет асаб механизмлари бўлган хулқ-атворнинг туғма ва орттирилган шакллари феноменологиясини боғлаб, бир-бирини тўлдиради. Функционал жиҳатдан ОАФ туғма (инстинктли) ва орттирилган (шартли рефлекторли) механизмларнинг бирлиги бўлиб, ҳайвонларни атроф-муҳитга мукаммал мослашишини таъминлайди. Иккаласи ҳам индивидум ва турни саклашга йўналтирилган. Эволюциянинг маълум бир даврида рефлекторли фаолият, яъни организмни атроф-мухит ва ички муҳит таъсирига МАТ оркали жавоби пайдо бўлган. Ирсий мустаҳкамланган рефлекслар қўшимча ўрганишсиз намоён бўладиган мослашув хулқ-атвор актлари кўриниши асосида ётади. Улар турга мансубдир, яъни организмнинг маълум ҳолатида, ташки муҳиттаъ-сирларига бир турга мансуб вакилларнинг жавоб реакцияси ўзгар-масдир. Одам ва юксак ҳайвонларнинг асаб тизими орасида жуда кўп ўхшашликлар мавжуд. Лекин, шу билан бирга, одамнинг ОАФи ҳайвонларникидан фарққилади. Одам ҳайвондан фақаттеварак-атрофдаги табиатга мосланиш ёки табиат материаллари ва маҳсулотларидан фойдаланиш билангина фарқ қилмай, балки табиатни фаоллик билан ўзгартириш, ўз фойдасига бўйсиндириш, инсоният учун хиз-мат қиладиган шаклга келтириш кучига эга бўлиш билан ҳам фарқ килади. Атроф-муҳит таъсирида одамнинг бош мия ярим шарлари пўстлоғида ҳосил бўладиган асаб жараёнлари одам томонидан онгли равишда идрок қилиниб, ҳис-туйғу билан биргаликда фикр ҳам уй-ғотади. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling