Олий асаб фаолияти физиологияси


Ички (шартли) тормозланиш


Download 394 Kb.
bet6/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Ички (шартли) тормозланиш. Шартли-рефлекторли фаолиятнинг ички тормозланиш шаклига, унинг шундай ҳолати кирадики, унда шартли таъсир шартсиз таъсир томонидан қувватланмайди, яъни ўзининг юргизиб юборувчи сигнал моҳиятини аста-секин йўқотади. Бундай тормозланиш тезкор ва бирданига ривожланмасдан, секин-аста, шартли рефлекслар умумий қонунияти бўйича ривожланади, ўзгарувчан ва динамик бўлади. И.П.Павлов ушбу ҳолатни — шартли тормозланиш деб атаган. Унинг фикрича, бундай ишлаб чиқилган тормозланиш, шартли рефлексларнинг ўз ичида, МАТ тизимлари ичида ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам унинг номи — ички тормоз­ланиш деб аталади, яъни у, ташкаридан келмайди.
Шартли тормозланишнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: 1. У, шартли рефлекс ёки салбий сигнал хусусияти секин-аста намоён бўладиган қувватланмайдиган қўзғатувчилар таъсирида ривожланади; 2. Шартли тормозланиш ўргатишга (машққилишга) мойилдир. Тормозланган шартли рефлекс ўз-ўзидан тикланиши мум­кин ва бу хусусият ёш ҳайвонларнинг хулқ-атворини тарбиялашда жуда муҳимдир; 3. Шартли тормозланиш крбилиятининг турли кўри-нишлари асаб тизимининг индивидуал хусусиятларига боғлиқбулиб, тез қўзғалувчан индивидиумларда қийин ва сует ривожланади; 4. У, шартли рефлекснинг ижобий шартли сигнални қувватловчи физио­логик кучига боғлиқ; 5. У, олдин шаклланган шартли рефлекснинг кучига боғлиқ; 6. У, шартли рефлекс билан ҳамкорлик қилиши мум­кин. Бу ҳолдатормозланишдан чикиш ҳодисаси рўй беради, айрим ҳолларда эса, шартли ва шартсиз тормозланишнинг суммацияси на-тижасида уларнинг умумий самараси кўпайиши мумкин.


Шартли рефлексларнинг шаклланиш механизмлари.


Шартли рефлексларнинг хужайра механизмини кўриб чиқар экан-миз, ўрганишнинг иккита асосий механизми бор эканлигини кайд қилишимиз лозим. Биринчиси синаптик, яъни шартли рефлекслар-ни шаклланиш механизмлари синапслар самарадорлигини ўзгариши ҳисобланади, деб тахмин килинади. Иккинчиси, мембранали — бунга кўра шартли рефлекслар механизмининг асосийси қўзғалувчи постсинаптик мембрана хусусиятларининг ўзгариши ҳисобланади, деб таъкидланади. Ўрганишнинг асаб механизмлари ҳам асаб тизими­нинг иккита хусусияти туфайли амалга оширилади. Биринчиси, реактивлик, яъни қўзғатувчига нисбатан жавоб бериш қобилияти бўлса, иккинчиси пластиклик, яъни кетма-кет қўзғалишлар таъси­ри остида реактивликни ўзгартириш қобилияти. Ҳар қандай рефлекс доминанта ва суммацион рефлекснинг пайдо бўлиши билан бошла-нади. Ўрганувчи нейронларнинг функционал ҳолатини кўпроқра-вишда адекват акс эттирувчи, уларнинг доимий потенциали дара-жаси ҳисобланади. Демак, даврий (вақт бўйича) алоқаларни пайдо бўлиши учун электротоник таъсирлар анча муҳим аҳамиятга эгадир.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling