Олий асаб фаолияти физиологияси


Шартли рефлексларнинг таснифи


Download 394 Kb.
bet4/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Шартли рефлексларнинг таснифи.


Шартли рефлекслар таснифи-нинг бир нечта тизими мавжуд бўлиб, ҳар бири битта етакчи омил асосида тузилган.
Биринчиси, шартсиз овкатланиш хусусияти бўйича фарқланади-ган шартли рефлекслар. Қувватланишнингборёки йўкдигига қараб шартли рефлекслар ижобий (қувватлануви), яъни организмнинг мое равишдаги чакирувчи ва манфий, ёки тормозлочи (қувватланмайди-ган), яъни мое равишдаги реакция ни чақирмайдиган, ҳаттоки уни сусайтирадиган шартли рефлекслар фаркданади.
Қувватланишнинг биологик моҳиятига биноан, шартли рефлекс­лар биологик эҳтиёжига боғлиқҳолда фаркданади. Витал (овкатла­ниш, ҳимоя, уйқуни бошқариш ва ҳ.к.), зоосоциал (жинсий, ота-оналик, ҳудудий ва ҳ.к.) ва ўз-ўзини ривожлантируви (тадқиқот, такдид қилиш, ўйин ва ҳ.к.) каби шартли рефлекслар ажратилади.
Шартли рефлексии қувватловчи омил сифатида организмнинг ҳар қандай фаолияти хизмат қилиши мумкин. Уларни иккита катта гуруҳга, яъни ҳаракат ва автоном (вегетатив) шартли рефлексларга бўлиш мумкин. Ҳаракат реакциялари базасида кўпчилик инструмен-тал шартли рефлекслар ҳосил бўлиб, улар бир хил ҳолатларда шарт­сиз рефлекслардан нусха кўчирса, бошқа ҳолатларда — анча мурак-каб шаклга эга бўлади ва эркин хулқ-атвор асоси бўлиб хизмат қилади. Вегетатив шартли рефлексларга сўлак ажралиш шартли реф-лекслари киради. Шартли-рефлекторли назоратга деярли барча ички аъзолар бўйсиниши мумкин.
Иккинчиси, шартли сигнал хусусияти бўйича фаркланадиган шартли рефлекслар бўлиб, уларга иккита катта гуруҳ — экстероцеп-тив ва интероцептив шартли рефлекслар киради. Экстрорецептив шартли рефлекслар орасида кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм би-лиш, тактил, ҳарорат шартли рефлекслар бўлиб, улар қўзғатувчи таъсир қиладиган рецепторли асбоб билан мое бўлади. Интероре-цептив шартли рефлекслар бош мияга ички аъзолардан бирданига келган афферент сигнал организмнинг вегетатив ёки ҳаракат фаоли-яти учун сигнал бўла олгандагина пайдо бўлади. Ички аъзолардан келадиган шартли рефлекслар механик, ҳарорат, осмотик ва бошка-ларга бўлинади.
Учинчиси, шартли рефлекслар таснифининг муҳим белгиси шарт­ли ва шартсиз қўзғатувчиларнингтаъсирини вақт бирлигида боғла-ниши ҳисобланади. Ушбу белгига кўра қуйидаги шартли рефлекслар фаркданади; а) накд шартли рефлекслар, яъни сигнални таъсир қилиш ва қувватланиш вақтини мое келиш пайтида ҳосил бўлади; б) изи-дан келувчи шартли рефлекслар, уларнинг ҳосил бўлишида сигнал ва қувватланиш бир-биридан маълум бир вақт интервали билан аж-ралган бўлади.
Шартли рефлексларнинг хреил бўлиш механизмлари юқорида айтиб ўтилганидек, шартли рефлексии ҳосил бўлиши учун, МАТда шартли таъсирловчи ва шартсиз-рефлекторли актўртасида вактин-чалик боғланиш пайдо бўлиши лозим. Шартли рефлекс ҳосил қили-, ниши жараенида маълум шартсиз рефлексии, масалан овкаттаъси-рида сўлак ажралиши рефлексини бўлажак шартли рефлекс учун негиз килиб олинади, иккинчидан бу рефлекс учун бефарқ (инди-ферент) бўлган сигнални, масалан, кўнғироқтовушини шартли сигнал килиб олинади. Шартли сигналнинг ўзи сўлак ажралишини пайдо қилмайди. Бордию шартли сигналнинг ўзи қўллаб кўрилса, яъни қўнғироқ чалинади ва шу ондаёқ шартсиз рефлекс чақирилади, яъни итга овкат берилади. Бунда сўлак безлари қузғалиб, сўлак ажрала бошлайди. Бир неча кун мобайнида ҳар гал шартли сигнални овқат билан боғлиқҳолда фойдаланилса, шартли сигналнингўзиёқ(қўнғи-роқ) овқат берилмаса ҳам, сўлак ажралишини вужудга келтиради. Бунинг сабаби шуки, шартли рефлексии вужудга келтириш жарае­нида ҳар сафар иккита шартсиз рефлекс чақирилади ва мия пўстло-ғида иккита марказ қўзғалади. Биринчиси, қўнғирокдан чиққан то-вушни чамалаш рефлекси, яъни ҳайвон қулоғининг диккайиши, бошнинг товуш келган томонга бурилиши ва бир неча вегетатив ўзгаришлар. Бу рефлекснинг вужудга келиши пўстлоғдан пастдаги (тўрттепалик) ва пўстлоғдаги (чакка соҳаси) марказларининг қўзға-лишига боғлиқ. Иккинчиси эса овқат таъсирида юзага чиқадиган сўлак ажралиш рефлекси. Унинг вужудга келиши ҳам пўстлоғдан пастдаги ва пўстлоғдаги марказларнинг қўзғалиши натижаси ҳисоб-ланади.
Шартли рефлексии пайдо килиш жараенида, яъни ҳар бир таж-рибада мия пўстлоғининг иккита марказида: биринчиси шартли сиг­нал марказида, иккинчиси шартсиз рефлекс марказида қўзғалиш ривожланади. Шартли сигнал, шартсиз таъсирот билан деярли бир вақтда берилиши кўп марта такрорлангандан кейин бу марказлар ўртасида маълум ўзаро муносабатлар ривожланиб, вақтинча алоқа ўрнатилади. И.П.Павловнинг фикрича, мия пўстлоғида айни бир вақтнинг ўзида икки соҳада қўзғалишнинг пайдо бўлиши, қўзға-лиш жараёни кучсизроқбўлган ўчокдан, яъни шартли сигнал қўзға-лиш ҳосил қилган соҳадан кучлироқ қўзғалиб, доминант бўлиб кал­ган соҳа (шартсиз рефлекс маркази) томон ҳаракат килишига олиб келади. Ушбу қўзғалиш жараёнининг бундай ҳаракатлари кайта-кай-татакрорланганлиги учун мия пўстлоғинингбирсоҳасидан иккинчи соҳасига йўл очилиб, улар ўртасида вақтинча алоқа ўрнатилади. На-тижада, шартли сигнал фақат ўз марказини эмас, балки шартсиз рефлекс марказини ҳам қўзғатади, яъни шартсиз рефлекс пайдо бўлади.
Шартли рефлексии пайдо килиш вақтида, глиал ҳужайралар-нингфаоллигини ортиши, шартли сигнал ва шартсиз рефлекс мар-казлари орасидаги миелинсизтолаларни миелин қоплаб, бутолалар ўтказувчанлигини кучайтириши, натижада қўзғалишнинг шартли сигнал марказидан шартсиз рефлекс марказига етиб бориши осонла-шиши тўғрисидаги фикрлар ҳам бор. Шу билан бирга, вактинча алоқа ўрнатилишида нейронларда оқсил синтезланиши ўзгаради, яъни кўп нейронларнинг, иккала марказида қўзғалишнинг бир вақтда бўлиши РНК тузилишига таъсир қилади, бунинг натижасида мах-сус «хотира» оқсиллари пайдо бўлади деган фикрлар ҳам мавжуд. Шартли рефлекс пайдо бўлишини тушунтиришда синаптик ва мем­брана фаразлари ҳам мавжуд бўлиб, синаптик фараз бўйича — шарт­ли рефлекс ҳосил бўлиш жараенида марказлардаги синапеларнинг фаолият самараси ўзгаради, мембрана фаразида — шартли рефлекс механизмлари постсинаптик мембрана ҳосилаларининг ўзгаришига боғлиқ.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling