Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-мавзу. Тадбиркорликни бошқариш усуллари Режа
- 1. Тадбиркорликни бошқаришнинг бошқаришнинг иқтисодий усули - бозор иқтисоди хўжалигининг самарали юритиш асослари.
Саволлар:
1. Прогнозлашнинг моҳияти нималардан иборат?. 2. Режалаштиришнинг моҳияти. 3. Бизнес-режа нима? тузиш технологияси. 4. Бизнес-режа нима тузиш технологияси 5. SWOT қандай таҳлил? 6. SWOT таҳлили қандай амалга оширилади? 4-мавзу. Тадбиркорликни бошқариш усуллари Режа: 1. Тадбиркорликни бошқаришнинг иқтисодий усули - бозор иқтисоди хўжалигининг самарали юритиш асослари. 2. Тадбиркорликни бошқаришнинг ташкилий-фармойиш усули, унинг моҳияти ва тавсифи 3. Тадбиркорликни бошқаришнинг социал-психологик усуллари, уларнинг турлари ва мазмуни 1. Тадбиркорликни бошқаришнинг бошқаришнинг иқтисодий усули - бозор иқтисоди хўжалигининг самарали юритиш асослари. Бошқарув усуллари-бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига максадли йўналтирилган таъсир ўтказиш усуллари, яъни бошқарувчининг ўзи бошқараётган ишлаб чиқариш коллективига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолиятини уйғунлаштиришни таъминлашдир. Бошқарув усуллари воситасида иктисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, энергия, мехнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жихатдан бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир. Бошқарув усуллари бошқарув фанида мухим ўринни эгаллаб, бошқарув конун ва тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Мехнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида бошқарув механизми учун бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув объектив қонунлари талабларига мувофиқ келувчиларгина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб хисобланади. Бунинг мохияти шундаки, бошқарув усуллари бозор иқтисодиётига мансуб қонунлар тизими билан узвий боғлиқдир. Бошқарув усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга: ташқи ва ички шароит ўзгариши, иқтисодиётни бошқаришда туб ислохотларни амалга ошириш, халқ хўжалигининг техникавий таъминланганлик даражасини бошқариш тизимида ўзгаришлар (иқтисодий ислохотлар, иқтисодиётни бошқаришнинг тармоқ тизимидан худудий тизимига ўтиш ва х.к.) киради. Ички омиллар: жумласига йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш уйрунлашувини амалга ошириш; корхона катталиги узгариши натижасида унинг бир гурухдан иккинчисига ўтказилиши; ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши; мехнатнинг техника билан таъминланиш даражаси яхшиланиши; ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли режалаштириш ва бошқариш; ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва х.к.) киритиш мумкин. Бошқарув усуллари бевосита ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи ишлаб чикариш усули ривожланиши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари ўсиши билан ўзгариб боради. Иктисодиёт муваффақиятли ривжланишида бошқарув усулларини тўғри танлаш хам мухим ахамиятга эга. Бошқарув усулларини иқтисодиётнинг маълум аниқ сохаларида амал қилишнинг турли йўллари орасидаги умумий ходиса сифатида ажратиш мумкин. Масалан, боқарув даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани бошқариш усуллари), ёки тармокларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини бошқариш усуллари) хақида сўз юритиш мумкин. Шунингдек, турли субъектлар томонидан кулланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш усулларидир. Ёки иқтисодиётнинг айрим сохаларида кулланиладиган бошқарув усулларини (ишлаб чиқаришни, молиявий сохани, фан ва маорифни бошқариш усуллари)ни хам кўзда тутиш лозим. Бошқарув ташкилотлари тизими билан турли-туманлиги бу ташкилотлар фаолияти усулларини ажратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу ерда сўз вазирликлар, ассоциациялар, акциядорлар жамияти, давлат қўмиталарини бошқариш усуллари хақида сўз боради. Нихоят, турли туркумга кирувчи ишловчилар бошқарув фаолиятида менежерлар, директорлар, бўлимларнинг бошлиқари томонидан кулланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Демак, бошқарув назарияси ва амалиётида турли бошқарув усуллари мавжуддир. Улар бошқарув усулларининг хар бир гурухи ўз хусусиятларига эга бўлган тизимни ташкил этган. Халқ хўжалигини бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, рухий ва хуқуқий. Бошқарувнинг бу усуллари ўзаро узвий боғлиқдир, шу сабабли уларнинг бирортасига ортиқча ахамият берилса бутун ишлаб чиқаришнинг меъёрий бориши бузилишига олиб келади. Хозирги даврда бозор иктисодиётини бошқаришнинг иқтисодий усуллари мухим ахамият касб этмоқда. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий манфаатлар орқали таъсир кўрсатади. Иктисодий усулларнинг мохияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаати бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. Бошқарув усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгалайди. Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш хақи, иқтисодий рағбатлантириш ва х.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг хар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирлардан иборатдир. Бозор механизмининг мухим вазифаларидан бири бизнес-режа ва бозорнинг узвий боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир. Бозор, бу — товар-пул муносабатларининг доимо сақланувчи балансидир. Бозор муносабатлари шароитида режали иқтисодиётга нисбатан қатьий бошқарув тизими ўрнатилади. Бозор тамойиллари хўжалик рахбарларидан ташаббускорлик, корхона фаолияти масалалари бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида мослашувчанлик, таваккалчилик талаб этилади. Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозлик тизимига нисбатан зид тизим бўлиб, нарх, солиқ, кредит воситасида бозорни тартибга солиш, энг аввало, ижтимоий мақсадда амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх ва иш хақи ўзгариши қатъий тартибга солинмай барқарорликка эришиб бўлмайди. Шундай қилиб, бошқарувнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имкониятларга эга бўлиб, улар мохирона ва ўз вақтида ташкилий-фармойиш, ижтимоий-рухий ва хуқуқий усуллар билан қўшиб олиб борилган тақдирда яхши натижаларга эришиш мумкин. Корхоналар, акциядорлик жамиятлари, фирмаларда мухим бошқарув усулларидан бири - бизнес-режалардир. У иқтисодий жараёнларни умуммиллий манфаатларни кўзлаб, хўжалик амалиётида объектив иқтисодий қонунлардан фойдаланиш асосвда, онгли равишда, бир мақсадга интилган холда бошқаришнинг ўзаро узвий боғлиқ тизимидан иборатдир. Бизнес-режа воситасида хал этиладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: иқтисодиёт ривожланиши йўналишлари ва мақсадларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ўсишини таъминлаш, моддий, мехнат ва молиявий ресурсларни тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, фан-техника таракқиёти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармок қараро интеграция, тармоқ ичида ихтисослашув ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш; хўжалик юритувчи субъекглар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва уйрунлаштириш. Бизнес-режа корхона, акциядорлар жамияти, концернлар фаолиятининг хамма томонлари — махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш; моддий-техникавий таъминот ва ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш; мехнат ва иш хаки; жамоада ижтимоий жараёнлар ва х.к.ларни қамраб олади. Бозор муносабатлари шароитида уларга режалаштириш борасида кенг хуқуқлар берилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling