Саволлар:
1. Усул ва услубнинг фарқи нимада?
2. Бошқарув усулларининг мазмунини тушунтириб беринг?
3. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усули қандай усул?
4. Бошқарувнинг иқтисодий усули қандай усул?
5. Бошқарувнинг ижитимоий-руҳий усули қандай усул?
6. Ташкилий-фармойиш усулининг интизомий шаклини тушунтириб беринг.
Режа:
1. Ахборот ҳақида тушунча.
2. Ахборотнинг туркумланиши.
3. Ахборот – бизнеснинг пойдевори.
1. Ахборот ҳақида тушунча
Замонавий тадбиркорлик даври ўзининг бир қанча хусусиятларига кўра дастлабки даврлардан ажралиб туради. Бу биринчи навбатда маркетинг фаолиятининг назарий ва амалий жиҳатдан асосий кўраш воситаси, ривожланиш услуби ва дастури сифатида тобора намоён бўлаётганлигидан кўринмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятига хос бўлган барча ахборотлар, маълумотлар тадқиқотлар учун муҳим қурол сифатида шаклланади. Уларни ташкил этиш, муайян тартибга солиш ва узлуксизлигини таъминлаш зарур бўлади. Тадбиркорлик ахбороти яхлит тизим сифатида намоён бўлади ва ривожланиб боради. Қуйидаги расмда маркетингда ахборотни роли берилган.
5.1-расм. Тадбиркорликда ахборотнинг роли.
Тадбиркорлик ахборот тизими - инсонлар, техник воситалар ва амалга ошириш услубларидан ташкил топиб, муҳим ва тўғри ахборотни тўплаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш, кузатиш натижасида маркетинг соҳасида қарор қабул қилувчига самарали ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради. Маркетинг ахбороти тизими ўзаро муштарак боғланган элементлар ва муносабатлар мажмуини ташкил этади.
Тадбиркорликни ахборот манбалари қуйидагилардан иборат: йиллик статистик маълумотлар; корхона (фирма) ҳисоботлари; тадбиркорлар уюшмаси ахборотлари; тармоқлар ахборотлари; биржа ахборотлари; банк ахборотлари; маълумотлар тўпламлари; суд қарорлари; корхонангизнинг иш корреспонденциялари; партиялар ташвиқотлари; еълонлар, проспектлар, каталоглар; танлов натижалари; акция курслари жадваллари; корхона раҳбарияти мажлислари баённомалари; ахборот-аналитик бюллетенлари; радио ҳамда телевидение янгиликлари; воқеалар шарҳлари; иқтисодиёт янгиликлари; махсус китоб ва журналлар; луғатлар, енциклопэдиялар; кундалик газэталар ва ҳоказолар.
Ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш жиҳатларига кўра ахборот тизимини тўртта қуйи тизимга ажратиш мумкин. Булар жумласига 1)ташкилот ички ҳисобот тизими, 2) маркетинг ташқи хабарнома - ахборот тизими, 3) қарор қабул қилишни қувватловчи тизим, 4) маркетинг тадқиқоти тизими киради. Ушбу қуйи тизимларнинг шаклланишида ахборотга бўлган эҳтиёж, зарурий шаклдаги ва талабдаги ахборотни тақдим этиш тартиби ва муддати муҳим аҳамият касб этади.
Яхши ахборот тадбиркорга ёрдам беради: рақобатда устунликка эришиш имконини беради; хавфни ва молиявий қалтисликни камайтиради; истеъмолчилар муносабатини белгилайди; ташқи муҳитни кузатади; стратегияни тартибга солади; фаолиятни баҳолайди; рекламага бўлган ишончни оширади; қарор қабул қилишга ёрдам беради; фикрни яхшилайди; самарадорликни яхшилайди
Do'stlaringiz bilan baham: |