Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet3/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

МУСТАҚИЛ ТАъЛИМ

181

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

183

МУҲИМ САНА, ТУШУНЧА ВА ИЗОҲЛАР

184

ГЛОССАРИЙ

195


КИРИШ
Иқтисодий таълимотлар тарихи иқтисодий фанлар тизимида алоҳида ўрин тутади. У иқтисодий назарияни тўлдириб боргач, мустақил фан сифатида иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда, уларнинг иқтисодий билим, малакасини оширишда катта рол ўйнайди.
Иқтисодий таълимотлар тарихи турли тарихий даврларда олимларнинг асосий иқтисодий қарашлари тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг тарихий жараёнини ўрганади. Бу шу нарсани билдирадики, иқтисодий таълимотларнинг вужудга келиши ва ривожланиши таҳлили ёзув ихтиро этилган қулдорлик даврдан бошлаб ижтимоий тараққиётнинг барча тарихий жараёнларини, барча тарихий даврларни ўз ичига олади.
Мустақилликка эришган республикамиз миллий маданиятининг тезкорлик билан ривожланиши табиий равишда унинг асосий манбаи бўлиш маданий меросимизни кенг ва чуқур ҳамда илмий асосда изчил ўрганишимизни тақозо этади. Маълумки, узоқ ўтмишга эга бўлган Ўрта Осиё халқлари тарихи ўз бошидан турли воқеаларни, кўтарилиш ва сусайиш даврларини кечирган. Бу даврлар тарихда шубҳасиз маълум из қолдирган. Хусусан, маданиятимиз тараққиётида ИХ-ХИИ асрлар катта рол ўйнайди. Бу давр Ўрта Осиё халқларини дунё маданиятида машҳур қилди. Чунки Ўрта Осиё халқларининг бу даврда қўлга киритган маданий ютуқлари, илм-фан соҳасидаги янгиликлари дунё маданияти илм-фан ривожининг ажралмас ҳалқасини ташкил этади.
ХИИ-ХИВ асарларда Италияда Мухаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Марвозий, Фаробий, Ибн Сино, Ибн Рушд каби машҳур Шарқ олимларининг асарлари лотин тилига таржима этилди, араб илмий ютуқларини ўрганишга интилиш тугайди. Бу асарлар европага кенг тарқалди. Ўрта Осиё илм-фан, маънавият, тарихда мисли қурилмаган намуналар яратди.
Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Беруний, Фирдавсий, Рудакий, Бухорий, Аҳмад Югнакий, Махмуд Қашёарий, Замахшарий кабилар шу дарв маданий юксалишнинг қоялари, чўққиларидир. Ҳаттоки араб халифаси Маъмун Ўрта Осиё олимларини халифаликнинг марказига олиб кетгани ва улар Бағдод академиясининг кўрки бўлиб, илм учун хизмат қилганликлари тарихдан маълум.
Иқтисодий таълимотлар билан жамият иқтисодиёти бевосита боғлиқ. Жамиятнинг ривожланишида унинг роли жуда катта. Иқтисодий таълимотлар иқтисодиётда содир бўладиган жараёнларни пассив акс эттирмайди, балки уларга муайян таъсир кўрсатиш йўли билан ижтимоий ривожланишнинг тезлашишига ёки секинлашишига олиб келади. Ҳаммага маълумки, кўпчилик консепсиялар (масалан, янги классик ёки кейнсчилик) давлатларнинг иқтисодий дастурлари асоси ҳисобланиб келинди.
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси илм-фаннинг ҳамма соҳаларида буюк аждодларимиз қолдирган мўтабар маънавий неъматлар ва илмий қадриятларни тадқиқ қилиб, ўзбек халқининг бугунги авлодига етказиб беришга даъват этади. Табиийки, буни миллий қадриятларидан бири - тарихий-иқтисодий ғоялар, таълимотлар, қарашлардир.
Буюк аждодларимизнинг тарихий-иқтисодий таълимотларини ўрганиш, тадқиқ этиш, уларни бугунги иқтисодий ислоҳотларга хизмат қилдириш, ёш авлоднинг иқтисодий тафаккурини алломаларимиз иқтисодий мероси рухида тарбиялашимиз ҳар қачонгидан долзарброқ бўлиб қолди. Маълумки, замонавий иқтисодий тафаккур, унинг таркибий қисми бўлган бозор иқтисодиёти илмни ўрганишда, айниқса, давримиз рухи талабларига мос келувчи иқтисодчи кадрлар тайёрлашда “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фани ўрни ва аҳамияти беқиёс. Иқтисодий таълимотлар тарихи бўйича мазкур ўқув қўлланмада иқтисодий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўрта аср давридаги иқтисодий фикрлар, классик иқтисодий мактаб таҳлили ва Ғарбий европа иқтисодий фикрлари кенг ўрин олди.

1-Мавзу. ФАНГА КИРИШ. ҚАДИМГИ ДУНЁ ИҚТИСОДИЙ ҒОЯЛАРИ. ЎРТА ОСИЁ МУТАФФАКИРЛАРИ ИҚТИСОДИЙ ҒОЯЛАРИ




РЕЖА:
1. «Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети.
2. Фаннинг ўрганиш услубиёти (методологияси)
3. Қадимги шарқдаги иқтисодий ғоялар.
4. Антик дунё иқтисодий қарашлари.
5. Араб ва Ғарбий Европа давлатларида феодализм давридаги иқтисодий ғоялар.
6. ИХ-ХВ асрларда Ўрта Осиёдаги иқтисодий фикрлар.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling