Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Д.РИКАРДО ТАъЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олтин аждаҳоси тўғрисида уч хат
- Нонга бўлган паст баҳонинг капитал фойдасига бўлган таъсири тўғрисидаги тажриба»
- Нон қонунлари
5.Д.РИКАРДО ТАъЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ
Д.Рикардо ягона иқтисодий консепсия асосида пул муаммоси ва кредит, халқаро иқтисодий муносабатлар, солиқ, ер рентаси, халқаро меҳнат тақсимоти тўғрисида фунадаментал фикрлар берди. Иқтисодчи Ж.С.Милл билан дўстона муносабатда бўлган. Смитдан кейинроқ яшаган Д.Рикардо саноат инқилоби натижаларини тўлароқ тушунди, унинг фикрлари нисбатан теран бўлиб, классик иқтисодни ниҳоясига етказди; у саноат даврининг иқтисодчиси эди. Унинг дастлабки «Олтин аждаҳоси тўғрисида уч хат» (1809 й.) ва бошқа асарлари пул ва пул муаммоларини таҳлил қилишга бағишланди. 1824 йилда ёзилган «Миллий банк тузишнинг режаси» асари эса унинг вафотидан кейин босилиб чиқди. Рикардо умрининг охирги 4 йилини Англия парламенти аъзоси сифатида ўзинииг иқтисодий ғояларини амалга ошириш учун сарфлади. Парламентда «нон қонунлари»ни бекор қилиб, иқтисодиётни эркинлаштириш, эркин савдо ва эркин матбуот, йиғилишлар эркинлигини қўлловчи нўтқлар билан чиққан. 1821й. у томондан сиёсий иқтисод клуби ташкил этилган. У Смитнинг ғояларини қўллаш билан бирга уни тўлдирди ва қарши фикрларни ҳам илгари сурди. У капиталистлар ва ишчиларнинг манфаатлари бир-бирларига қарама-қарши эканлигини очиб берди, маълумки Смитда бу манфаатлар бир эди, Рикардо ер эгаларининг манфаати ишчи ва капиталистларникига қарши деб уқтиради. Рикардодаги бу ўзгаришларга тарихий, иқтисодий ва сотсиал омиллар мавжуд, улардан энг муҳими шуки, ХВИИИ аср охири ва ХИХ асрнинг бошларида Англияда саноат тўнтарилиши рўй берди ва бу жараён асосан ниҳоясига етказилди. Оқибатда Англия кўп йиллар давомида «дунё фабрикаси» номини олди, саноат айниқса тез ўсди, ишчилар сони ортди, шаҳарлар кўпайди, лекин меҳнаткашларнинг қашшоқланиши ва эксплуататор синфларнинг бойиши кучайди, яъни дифференциатсия юз берди. Машина саноатининг ривожи туфайли иш куни 12-13 соатгача ўзайди, меҳнат шароити эса ёмонлашди, ишчилар машинанинг қўшимча қисмига айланди, халқ оммаси кўрашга отланди, луддитлар (машина синдирувчилар) ҳаракати кучайди, фабрикаларга ўт қўйилди. Аммо саноат инқилоби даврида пролетариат хали ягона, уюшган синфга айланмаган эди. Капитализм эса ривожланаётган тузум эди, буржуазия-сохибкорлар ҳам феодализм қолдикларига қарши чиқиб, прогрессив рол ўйнаган эди. Рикардонинг 1815 йилда ёзилган «Нонга бўлган паст баҳонинг капитал фойдасига бўлган таъсири тўғрисидаги тажриба» номли памфлетида синфларнинг иқтисодий муносабатлари ва капитализм ривожланиш назарияси қисқа, аммо лўнда тарзда баён этилган. Унинг асосий хулосалари қуйидагилардан иборат: агар иқтисодиёт ривожи ўз ҳолига қўйилса, аҳолининг ўсиши ва кам унумдор ерларга ишлов беришга ўтилиши туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг баҳоси ошиб боради. Бунинг барча фойдаси ер эгалари бўлган лендлордларга ўтади. Ваҳоланки капиталга бўлган фойда нормаси пасаяди. Бундан эса ишчилар ҳам зиён кўради, чунки уларнинг меҳнатига талаб пасайиб боради. Хўш, бу тенденсиянинг олдини олиш мумкинми? Хусусан, хориждан арзон дон импорт қилиш керак, демак, бундан «Нон қонунлари»ни бекор қилиш керак деган хулоса чиқарилади (Англияда нон ва донга юқори баҳо қўйган махсус қонун бор эди, уни «Нон қонунлари» деб аталарди, бу қонунлар 1830 йилда тўла бекор қилинди). Рикардо парламент аъзоси сифатида доим эркин савдо учун кўраш олиб борди. Тарих бу ғоянинг тўғрилигини амалда исботлади. ХВИИИ асрнинг охирида (1789-1794 йиллар) Фарбий Европадаги энг йирик буржуа инқилоби Францияда рўй берди. Бу инқилоб мамлакатдаги феодал муносабатларга тўла барҳам берди ва капитализм (бозор)нинг тез ривожи учун йўл очиб берди, аммо бу ўзгаришлар текис ва равон амалга ошмади. Саноат тўнтарилиши машина индустриясини бошлади. Капиталистик муносабатларнинг бир қанча позитив томонлари билан бирга анчагина негатив оқибатлари ҳам кўрина бошлади. Ана шундай шароитда классик мактаб вакиллари яратган таълимотларни ҳар томонлама тўлдириш ва қайта кўриб чиқишга киришилди, бу жараён Франция, Англия ва АКШда ХВИИИ аср охири - ХИХ аср 1-ярмида рўй бера бошлади. Бу даврдаги таълимотларга хос хусусият шу эдики, уларда барча иқтисодиёт категориялари тўлалигича эмас, балки қисман, яъни уларнинг айримлари олиниб, тадқиқ қилинди. Францияда Сей, Бастиа, Англияда Малтус, Сениор, АКШда Кери ва бошқалар классик иқтисодий мактабни қайта кўриб чиқиш, уни тўлдириш, замонга мослаш истаклари билан ўзига хос таълимотлар юзага кела бошлади. ХУЛОСА ХВИИИ аср охири - ХИХ аср бошларида классик иқтисодий мактаб тўла шаклланди, бу британиялик олим А.Смит томонидан амалга оширилди. Бу тасодифий воқеа бўлмай шу даврда Англияда объектив шарт-шароитлар мавжуд эди: буржуа инқилоби мануфактурадан фабрикага ўтилиши, аграр ислоҳот, капиталнинг дастлабки жамғарилиши, синфий ва мулкий дифференциатсия ва бошқалар. Мантиқий абстракция услуби асосида иқтисодий воқеа ва жараёнларнинг моҳияти асосан тўғри талқин этиб берилди. Янги буржуа жамияти ҳар томонлама объектив асосда тахлил қилиниб, унинг прогрессив томонлари кўрсатиб берилди. Хусусий мулкнинг абадийлиги ва дахлсизлиги қўллаб-қувватланди. Классик мактаб вакиллари инсон ҳоҳишига боғлиқ бўлмаган объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлигини тан оладилар. Бу қонунлар иқтисодий тизимда табиий турғунликни таъминлашга, ўз-ўзини бошқаришга қодир эканлиги тан олинади, шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иложи борича инкор этилади ва эркин савдо-сотиқ қўлланади. «Кўринмас қўл» ёрдамида автоматик иқтисодиёт эркин бозор муносабатлари доимо ривожланиш қобилиятига эгадир. Биринчи бор эркин бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосий тамойиллари аниқлаб берилди. Меҳнат тақсимоти иқтисодий тараққиёт асоси сифатида тўғри кўриб чиқилган. Меҳнат тақсимоти фақат тармоқлараро эмас, балки мамлакатлар ўртасида ҳам катта наф келтириши исботлаб берилди (Д.Рикардо), мутлоқ ва нисбий устунлик принциплари ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқариш соҳасидан қатъий назар (саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва ҳизмат...), меҳнат жамият бойлигининг асоси эканлиги аниқланди. Жамиятнинг синфий тузилиши асосан тўғри кўриб чиқилди, улар ўртасида кескин қарама-қаршилик йўқлиги кўрсатилган, бу жамиятда иқтисодиёт автоматик бошқарилгани туфайли иқтисодий инқирозлар инкор этилди. Иқтисодиётнинг муҳим категориялари бўлган қиймат, пул, баҳо, фойда, иш ҳақи, рента, капитал ва бошқаларга асосан тўла ва тўғри таъриф берилган. Янги жамиятнинг прогрессив томонлари билан бирга бозор иқтисодиётининг бекаму-кўст эмаслиги, унинг бир қанча жиддий камчиликлари борлиги ҳам қайд этилган. Қуйидаги А.Смитнинг мамлакат миллий бойлигини кўпайтириш омиллари чизмаси келтирилган. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling