Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


АНГЛИЯДАГИ НАМОЁНДАЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ


Download 1.28 Mb.
bet33/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

АНГЛИЯДАГИ НАМОЁНДАЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ

Инглиз иқтисодчиси Томас Роберт Малтус демография муаммолари тўғрисида биринчилардан бўлиб фикр юритган бўлмаса-да, «Нуфус назарияси»ни илк бор у яратди. Бу муаммо бўйича барча мунозараларда унинг номи биринчилардан тилга олинади. Масалан, Аристотел (м.а. 384-322) «Сиёсат» асарида аҳолиси кам сонли мамлакатни идеал давлат деб ҳисоблаган, чунки шунда сотсиал гармония бўладики, аҳоли меъёрдан кўп бўлса сотсиал зиддият келиб чиқади. Т. Малтус У никоҳ тўғрисида қонун таклиф этган, унда эркакларга 37, аёлларга 18 ёшгача фарзанд қуриш тақиқланган, унингча аҳоли кўплиги ер етишмаслигига олиб келади ва у қашшоқликка маҳкум этилади.


Ф.Кене (1694-1774) «Аҳоли» (1756й.) мақоласида инсонлар «бойлик» манбаи эканлигига анча яқин фикрларни илгари сурди. «Мамлакатнинг буюклиги унинг аҳолиси билан», деган эди у. Аҳоли маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириб, одамлар меҳнатидан фойдаланиш масалалари давлатнинг бош иқтисодий сиёсати объекти бўлиши керак. Бу фикр А.Смит томонидан ривожлантирилди.
В.Петти ҳам аҳолини айниқса унинг меҳнат қиладиган қисмини улуғлаган, бойлик яратувчи деб ҳисоблаган, биринчи бўлиб «инсоний капитал» тушунчасини киритган.
Т.Р.Малтус (1766-1834) дворян оиласида туғилди, 1788 йил Кембридж университетини битиргач, қишлоқ руҳонийси сифатида ишлай бошлади, илоҳиёт фанидан илмий даражага эга бўлди. 1807 йилдан бошлаб «Ост-Инд» компанияси коллежида сиёсий иқтисод профессори лавозимида лекциялар ўқиди.
Диққатга сазовор томони шундаки, Малтус анча кеч, 39 ёшида турмуш қурди, уч уғил ва бир қиз отаси бўлган. Агар образли айтадиган бўлсак, ўз таълимоти ва таклифларига амал қилган. Таниқли иқтисодчи Д.Юм ва бошқалар билан дўст бўлган.
Т.Малтус яшаган давр Англияда саноат инқилоби амалга ошаётган йиллар бўлиб, қайта ишлаб чиқарувчилар оммавий қашшоқлашди, ишсизлар армияси кўпайди, ишчиларнинг иқтисодий аҳволи тобора ёмонлашди. Худди шу ҳолатларга баҳо бериш, уни изоҳлаш, бу аҳволнинг сабаби нимада эканлигини тушунтириш Малтусга насиб этди. Унинг асосий асарлари қуйидагилар: «Аҳоли нуфуси қонуни тўғрисидаги тажриба» (1798), «Ер рентасининг табиати ва ўсиши тўғрисидаги тажриба» (1815), «Сиёсий иқтисод принциплари» (1820 йилда ёзилган ва аввалги китобни қайта ишлаб, икки жилдли асарга айлантирилган). Бу асар унинг дўсти Д.Рикардонинг «Сиёсий иқтисоднинг бошланиши» асаридан уч йил кейин чиққан бўлиб, назарий методологик жиҳатдан ундан кескин фарқ қилмайди. Бу асарларда Малтус лендлордлар манфаатини ҳимоя қилади, аммо ер эгалари ва капиталист-фабрикантларнинг манфаатлари мос келса ва ишчиларга қарши қўйилса, уларнинг иккаласини қўллаб-қувватлади, хукмрон синфларни оқлади, омманинг оч-яланғочлиги ва оғир аҳволида уларнинг ҳеч қандай айби йўқлигини исботламоқчи бўлди. Мавжуд тизимни такомиллаштириш кераклигини у ҳаёлига ҳам келтирмади, буни ўзига хос утопия деб ҳисоблади.
Асосий иқтисодий масалаларни ягона бир омил асосида оддийгина тушунтиришга ҳаракат қилинади.
Тадқиқот предмети сифатида аввало ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш йўли билан жамиятнинг моддий бойлигини янада кўпайтириш масаласи қаралади. Шу билан бирга, биринчи марта иқтисодий ўсиш муаммосини аҳолининг ўсиши билан боғлашга ҳаракат қилинган. Аввалги тадқиқотларда аҳоли ўсиши ўз-ўзидан миллий хўжалик ривожига олиб келиши (ва аксинча) масаласи қўйилган бўлса, бу олим муаммога ўзига хос равишда ёндошади.
Тадқиқот усулида иқтисодий либерализм консепсиясини тан олган ҳолда, иқтисодий ўсиш суръатлари билан аҳоли сони ўртасида ўзаро алоқадорликни илмий жиҳатдан исботлашга ўринишнинг ўзига хос йўллари мавжуддир.
Жаҳонга маълум бўлган Ч.Дарвин, Д.Рикардо ва бошқаларнинг қарашлари унга методологик асос сифатида ҳизмат қилди.
Бу олим методологиясининг янгилиги ва аҳамияти шундаки, ундан миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва қашшоқлик сабабларини аниқлаш ва ундан чиқиш учун амалий хулосалар чиқариш мумкин, яшаш минимуми сифатида белгиланадиган тирикчилик воситалари ва аҳоли ўсиш сони ўртасидаги оддий нисбатни исботлашга харакат қилинади.
М. Блаугнинг таъкидлашича, Малтус буйича инсоний жамиятни сотсиал қонунлар (сотсиал ислоҳотлар) ёрдамида ҳар қандай онгли такомиллаштиришга уриниш енгиб бўлмас инсонлар оммаси томонидан суриб ташланади ва шу сабабли ҳар бир одам ўзи ҳақида ўзи жон куйдирмоғи ва ўзининг хатолари учун тўла жавоб бериши керак.
Аҳоли нуфуси назарияси Малтус гуёки тарихий манбаларга асосланиб, инсониятнинг ниҳоятда тез ўсганлигини исботлашга ўринади. Бу ўсиш тирикчилик воситалари, камчилиги касалликлар, урушлар, чақалоқларни ўлдириш, туғилишни иҳтиёрий тартибга солиш йўли билан секинлаштирилмаганда аҳвол бундан ҳам ёмон бўлар экан.
Малтус табиат билан ҳамоҳанг ўсимлик ва хайвонларнинг чексиз кўпайиши ва яшаш учун керакли маблағлар ўсиши йўналишларини тадқиқ этади. Агар инсонлар ҳар 25 йилда икки марта кўпайиб, геометрик прогрессия асосида ортиб борса (1, 2, 4, 8, 16, 32, 64, 128, 256 ва ҳоказо), тирикчилик воситалари энг қулай шароитларда ҳам арифметик прогрессия асосидагина кўпайиши мумкин (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 ва ҳоказо).
Бундай шароитда 200 йилдан сўнг аҳоли сонининг тирикчилик воситаларига нисбати 256 : 9, 300 йилдан сўнг эса 40096 : 13 бўлади ва ҳоказо.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling