Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Авлодни Аҳолининг ўсиш потенсиали


Download 1.28 Mb.
bet35/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Авлодни

Аҳолининг ўсиш потенсиали



Аҳоли ўсишини чекловчи омиллар

давом

Олдини олиш чоралари:
туғилиш камайиши

Реал омиллар:
Ўлим ортиши

еттириш
инстинкти

Аҳлоқий
ҳарактердаги чеклашлар

Соғлиқ
пастлиги

Ноўрин
ҳаёт



Камбағаллик




Тирикчилик воситаларининг чекланганлиги

Шундай қилиб, Малтус таълимоти бўйича, жамият иллатлари инсониятнинг беихтиёр қисматидир. Назарий жиҳатдан бу фикрларда ҳеч қандай илмийлик ва янгилик йўқ. Бу «қонун»даги асосий ғоялар унгача бўлган олимлардан тўғридан-тўғри уғриланган (плагиат), чунки ўз даврида Стюарт, Уоллес, Таунсенд ва бошқалар бу масалани ёритган эдилар. Малтуснинг бу ниҳоятда реаксион хулосалари қаттиқ танқидга учради. Туғилишни камайтириш учун у никоҳ ёшини оширишни, давлат томонидан болаларга бериладиган нафақаларни бутунлай бекор қилишни таклиф этди.


Малтус бу танқидлардан хулоса чиқариб, 1820 йилда ўз асарини қайта ишлаб чиқди ва унда ўз фикрларини анча юмшатишга интилди; айниқса устига дам-бадам ёғилиб турадиган ва аҳолини ўлимга маҳкум этадиган бало-офатларни зарурий деб ҳисоблашдан воз кечди ва кечирим сўради, уни нотўғри тушунганликларини айтиб ўтди, аммо у ўзининг бош фикрини инкор этмади.
Малтус марказий ғояси, яъни аҳоли сони ўсиш суръатларининг жамият фаровонлигига таъсири принципда тўғри ва долзарбдир. Аммо олим томонидан берилган прогноз (истиқбол) лар бахтимизга нормал бўлиб чиқди. Ҳар 20-25 йилда аҳолининг икки марта кўпайиши инсониятни тўла қашшоқликка маҳкум этиши керак эди.
Малтус «доктринаси» аввало методологик жиҳатдан хато эди, чунки ҳеч қандай исботсиз табиат қонунлари жамият ҳаётида қўлланилади, ваҳоланки инсонлар ўсимлик ва хайвонот дунёсидан фарқли ўлароқ фақат истеъмол қилмайдилар, балки ўзлари ишлаб чиқарадилар ва тирикчилик воситасини кўпайтириш имкониятларига эгадирлар. Шуни эслаб ўтиш жоизки, ўз даврида Петти ва Смит мамлакат бойлигининг асоси унумли меҳнат билан шуғулланувчи аҳоли эканлигини исботлаб берганлар. Малтус класцикларнинг бу фикрини инкор этади. Ундан ташқари, Малтус ўзи очган қонунни абадий деб эълон қилади. Аслида эса капитализм даврида ортиқча ишчи кучи ҳисобига аҳолининг нисбий ортиқчалиги юзага келади, бу ерда аҳолининг нисбий ортиқчалиги аҳолининг абсолют ортиқчалиги деб кўрсатилган.
Малтус прогрессиялари эса статистик ва амалий (фактик) материалларни очиқдан-очиқ соҳталаштиришдир (фалсификатсия). Унда берилган маълумотлар АҚШнинг ХВИ-ХВИИИ асрлардаги аҳоли ўсишига нисбат сифатида келтирилади, бу мамлакат аҳолисининг асосан Европа аҳолисининг эммиграцияси ҳисобига кўпайганлиги ҳақидаги «арзимас» факт эса ҳисобга олинмаган (табиий ўсиш бор, эммиграция бор).
Малтус ўз фикрини «исботлаш» учун «тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши» назариясидан фойдаланади. Бу назарияга кўра, ерга сарфланган қўшимча капитал гўёки маҳсулотни пропорсионал тарзда кўпайтиришга имкон бермас эмиш, бинобарин одамлар ўзларини озиқ-овқат ва бошқа товарларга бўлган этиёжларини қондирадиган маҳсулотларни тўла ҳажмда етиштира олмайдилар. Шу тарика маҳсулотларнинг етишмаслиги табиатнинг табиий-биологик қонунлари билан изоҳлаб берилади. Бу «қонун»да жон бор албатта, масалан бир гектар ер билан дунёни боқиб бўлмайди, лекин илмий-техника тараққиёти туфайли кўпгина давлатлар ердан ниҳоятда унумли фойдаланиб озиқ-овқат ва бошқа муаммоларни хал этмоқдалар. Демак, бу «қонун» ҳам назария, ҳам амалиёт томонидан инкор қилинади. Бунга «кўк инқилоб»ни мисол келтириш мумкин.
«Кўк инқилоб» 1960 йилларнинг охирида пайдо бўлди, у қишлоқ хўжалигида илмий-техника тараққиётини қўллаш йўли билан унинг махсулдорлигини оширишни англатади. Бу жараён 1950 йилларнинг ўрталарида доннинг юқори хосилли гибрид навлари кашф қилиниши билан боғлиқ.
Бир қанча мамлакатлар «кўк инқилоб»дан фойдаланиб анча катта ютуқларни қўлга киритдилар. Масалан, Ҳиндистон 70 йилларнинг охири ва 80 йилларнинг бошида ўзини ўзи дон билан таъминлашга эришди. Бу ерда 1976 йилда 120 миллион тонна дон олинди, бу 1950 йилга нисбатан 2.5 марта кўпдир, 1989 йилда эса 200 миллион тоннага яқин дон олинди, шундан 165 миллион тоннаси гуруч ва буғдойдир.
Филиппинда 1965-89 йилларда шоли хосилдорлиги бир неча марта, яъни 1.7 млн тоннадан 9.5 млн тоннага ўсган бўлса, Индонезияда бу кўрсаткич гектарига 18.1 сентнердан 42.3 сентнерга ўсди. ХХР да йилига 430-465 млн тонна дон олиниши натижасида бу ерда 1 млрд 250 млн кишилик аҳоли учун озиз-овқат муаммоси асосан ҳал этилган.
Қиймат ва даромад назарияси.
Малтус иқтисодиётнинг бир қанча бошқа масалалари бўйича ҳам ўз фикрларини беради, унинг айниқса қиймат, даромад, фойда ва реализатсия буйича ғоялари диққатга сазовордир. Малтус бу масалаларни ҳал этишда Д.Рикардонинг ғояларига қарши чиқди ва бунда А.Смитдан фойдаланди. Унингча товарнинг қиймати шу товарни сотиб олишга кетган меҳнат билан аниқланади. Малтус ғоясининг «янгилиги» шу «қиммат ўлчови»ни изоҳлашдир. Смитнинг фикрича, товарни сотиб олиш учун сарфланган меҳнат, уни ишлаб чиқаришга кетган меҳнатга тенгдир. Малтуснинг фикрича, товарлардаги меҳнат миқдори уни ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлардан иборат билиб, бу кўрсаткич тирик ва жонсиз меҳнат плюс авансланган капиталга фойдадан жамланади. Бунда қийматнинг ҳосил бўлиши ишлаб чиқариш соҳасидан муомала соҳасига кўчирилади, истеъмол қиймати эса алмашув қиймати билан қориштириб юборилади. Малтус товарнинг қийматини ишлаб чиқариш ҳаражатларидангина иборат деб кўрсатади ва ҳаридор товар сотувчига иш ҳақидан ташқари фойдани ҳам тўлаши керак, деб уйлайди, фойда товарнинг қийматига номинал қўшимча, деб ҳисобланади. Фойда меҳнатдан ажратиб қўйилади, яъни капиталистнинг фойдаси қўшимча эмас, балки товарни ўз қийматидан ортиқча сотиш туфайли пайдо бўлади, ноеквивалент айирбошлашнинг мавжудлиги исботланади. Шундай қилиб, аслида меркантилизм ғояларига қайтиш рўй беради, қийматнинг ҳосил бўлишида меҳнатнинг роли иккинчи даражали қилиб кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари консепсиясидан реализатсия назарияси (такрор ишлаб чиқариш) ҳам келиб чиқади ва унда жамиятда ер эгалиги, руҳоний, чиновник, солдат ва бошқа шаҳсларнинг мавжудлиги оқланади. Аслини олганда бунда инқирозлар муаммоси изоҳланиб, «учинчи шаҳслар» назарияси юзага келади, ундан шуни тушуниш мумкинки, капиталист ва ишчилар ишлаб чиқарилган ҳамма товарларни сотиб олишга қодир эмаслар, чунки қийматнинг таърифига кўра жами иш ҳақи ишлаб чиқарилган барча махсулотнинг қийматидан фойда миқдорига камдир. Бу ҳолатдан чиқиш йўли жамиятда ишлаб чиқармайдиган синфлар, яъни «учинчи шаҳслар»нинг борлигидир, ортиқча маҳсулотлар улар томонидан сотиб олинади. Малтус етарли талабни қондириш учун ер аристократиясини улуғлайди, юқори рента, солиқ ва бошқа йиғимларни оқлайди.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш чегаралари мавжуд эмас, дейди Т.Малтус. ортиқча ишлаб чиқариш (инқирозлар) тўғурисида фикр юритиб, бу жараён умумий бўлиши, ёки иқтисодиётнинг айрим тармоқларида перманент (узлуксиз) ёки вақтинча бўлиши мумкинлиги айтилади. Охир-оқибат шуни айтиш мумкинки, Д.Рикардо ва бошқа классик мактаб вакилларидан фарқли равишда, Т Малтус бўйича нафақат хусусий, балки умумий инқирозлар бўлиши башорат қилинади (бу тарихан исботланди). Аммо барча инқирозлар вақтинча бўлиб, улар ўткинчи деб қаралади.
Малтус «Нуфус назарияси»га кўра, ишчиларнинг сонини камайтиришни таклиф этган бўлса, ишламай ейдиганларнинг сонини оширишни жамият учун фойдали деб ҳисоблайди.
Бу ғоялар аслида Сисмондига тегишли эканлиги кейинги бобларда изоҳланган. Фақат Сисмонди капитализмдан воз кечиш ва майда ишлаб чиқаришни ривожлантиришни таклиф этган бўлса, Малтус капитализмдан воз кечмаган ҳолда, аввало йирик ер эгалари ва руҳонийлар манфаатини таъминлашни қўллайди.
Малтус ғояларидаги бу илмий чалкашликларга қарамасдан, унда бир қанча ижобий фикрлар мавжуд. Ҳозирги даврда ривожланаётган мамлакатлардаги оғир аҳволни тушунтиришда бу олимнинг қарашлари тўғри келади. Айниқса, Корея Республикаси ривожи ҳарактерлидир. Агар бу ерда 1950-60 йилларда аҳолининг ўсиши йилига 3 фоизни ташкил этган пайтда иқтисодий рвожланиш паст бўлган бўлса, 90 йилларда аҳолининг ўсиши 1 фоизга тушган пайтга келиб иқтисодий ўсиш кескин ошди. Марказий Осиё мамлакатларида ҳам аҳолининг ўсиши катта бўлиб, иқтисодий ривожланиш муаммоларини хал этишда бу олимнинг баъзи ғояларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Малтуснинг «Нуфус назарияси» ХИХ асрда жуда кенг тарқалди ва машҳур бўлиб кетди. Ҳозирги даврда ҳам янги замонавий малтусчилар Г.Бутул, Н.Чемберлен, П.Ерлих, У.Фогтлар Малтуснинг «икки прогрессия» тўғрисидаги дастлабки қарашларини бироз ўзгартириб, «аҳолининг қариб бориши», «аҳолининг энг мақбул миқдори», «қимматли» ва «арзон» кишилар каби турли-туман ғояларини илгари сурмоқдалар. Бу консепсияларда илмий-техника тараққиётининг оқибатлари, атроф-муҳитни мухофаза қилиш баҳонаси билан, Ер куррасида «ортиқча» одамлар кўпайиб кетди, деб уларнинг сонини турли йўллар билан камайтириш режалари таклиф қилинди.
ХХИ аср бошида планетамизда 6 млрд дан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда (1945 йилда аҳоли сони 2.5 млрд эди) ва бу кўрсаткич тобора ортиб бормоқда. Энг муҳим ва аянчли томони шундаки, кам ривожланган ва қолоқ давлатларда бу ўсиш тез бўлиб, аҳолининг 75 фоизи шу давлатларга тўғри келади. Шунинг учун демография муаммоси ҳозирда ҳам ниҳоятда долзарбдир. Бугунги кунда бу муаммони хал қилиш мақсадида ҳатто оилани режалаштириш чора-тадбирлари таклиф қилинмоқда.
Лондон дорилфунунининг сиёсий иқтисод профессори Жон Рамсей Мак-Куллох (1789-1864) ҳам классик мактабнинг сўнгги номоёндаларидан ҳисобланади. У «Сиёсий иқтисоднинг бошланиши» (1825) китобида қийматнинг меҳнат назариясини расман тан олса ҳам, аммо ишчигина эмас, шамол ҳам, буғ ҳам, кокс ҳам, машина ҳам меҳнат қилади, деган ғояни илгари сурди. Бунга аосоланиб у фойда қийматнинг жамғарилган меҳнат ёки капитал «иши» туфайли яратилган қисмидир, деб тушунтиради. Меркантилистлар каби у ҳам фойда айирбошлаш жараёнида вужудга келади, деб даъво қилади. Ж.Мак-Куллох Малтуснинг «Аҳоли нуфуси» қонунини тўла қувватлади.
Агар аввалги иқтисодчилар классик мактабни турлича шарҳлашга интилган бўлсалар, ХИХ асрнинг 30-50 йилларида иқтисодчилар ўртасида классик мактабдан очиқдан-очиқ алоқани ўзишга интилиш пайдо бўлди. Бу даврда саноат тўнтарилиши ниҳоясига етди, синфий дифференциатсия амалга ошди.
Синфий кўраш кескинлашаётган шароитда (Англияда чартизм, Францияда Лион ткувчиларининг қўзғолони, 1848 йил инқилоби ва бошқалар) хукмрон синфлар учун сотсиалистлар томонидан капитализмни танқид қилиш ва ишчиларнинг ижтимоий талабларини асослаб бериш учун кўпинча фойдаланадиган қийматнинг меҳнат назарияси, Рикардонинг фойда, капиталист ва ишчилар иш ҳақининг қарама-қаршилиги таълимоти ва бошқа ғоялари катта хавф туғдирар эди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling