Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet97/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Жан Батист Колбер (1619-1683) - Франция қироли Людовик ХИВ даврида молия вазири бўлган, меркантилизмни жон-жаҳди билан қўллаган, унинг даврида аграр соҳага эътибор камайган, колбертизм сиёсатининг муаллифи. Банк, саноат ва савдо ривожига ҳисса қўшган.
Камералистика - меркантилизмнинг Германиядаги шакли. Бу ғоя тарафдорлари йирик феодаллар хўжаликларини бошқариш масаласини юқори қўядилар ва буни идора доирасида ҳал қиладилар.
Жон Лоу (1671-1729) - асли шотландиялик, аммо кўпроқ Францияда ижод этган. Меркантилизмнинг бир оқимини, яъни корхоналар ва савдо ҳақиқий бойликдир, деган ғояни илгари сурган. Банк, акция, облигатсия ва қимматли қоғозлар сотиш йўлини тутган. Ҳозирги «пирамида» усулининг муаллифи. Охир-оқибатда инқирозга учради (Москвадаги «МММ» ва бошқа шу каби аксионер жамиятларининг ибтидоси). Банкларнинг ижобий томонини кўра билди.
ХВИИ асрнинг ўрталарида (1640-1660) Англияда буржуа инқилоби бўлиб ўтди, феодалистик муносабатлар синиб, капиталистик муносабатлар шакллана бошлади.
Мануфактура - италянча «қўл маҳсулоти» дегани, меҳнат тақсимоти, қўл ҳунармандчилиги ва ёлланма меҳнатга асосланган оддий капиталистик кооперациядан кейинги иккинчи босқич. ХВИ асрнинг ўрталарида пайдо бўлди, саноат тўнтарилишига, яъни фабрикага замин тайёрлади. А.Смит томонидан энг мукаммал корхона тури деб ҳисобланган.
Петти Вилям (1623-1687) - Англия классик иқтисодий мактабининг асосчиси, меркантилизмни инкор этган, бойликнинг асоси ишлаб чиқаришда, деган фикрни илгари сурган, «меҳнат бойликнинг отаси, ер эса унинг онасидир» деган иборани қўллаган. Капиталистик тузумни табиий ва абадий деб ҳисоблаган. Товарнинг алмашув қийматини тан олган. Статистика («Сиёсий арифметика») фанига асос солган. Аҳолига бойлик яратувчи сифатида қаради.
Буагилбер Пер (1646-1714) - Франция классик иқтисодий мактабининг асосчиси. Аграр соҳанинг ривожига эътибор берди, колбертизмга қарши курашди, солиқ тизимни ислоҳ қилишни таклиф этди. Пулга «буюк ёвузлик» деб қаради. Қийматнинг истеъмол шаклини тан олди, савдо ва саноатни тўғри баҳоламади. Эркин савдо, пропорсионал баҳолар тарафдори бўлди ва эркин рақобатни қўллаб-қувватлади.
Физиократлар - юнонча «табиат» ва «ҳокимият» сўзларидан ташкил топган бўлиб Франциядаги классик сиёсий иқтисод намояндалари Ф.Кене, А.Р.Тюрго ва бошқалар физиократизмга асос солдилар. Тадқиқот мавзуини муомала соҳасидан (меркантилизм) ишлаб чиқариш соҳасига кўчирдилар; эркин савдо тарафдорлари эдилар. Фермерлар, қишлоқ хўжалиги мамлакат равнақининг асоси деб ҳисобланади.
Кене Француа (1694-1774) - франциялик физиократизм оқимининг асосчиси, «Табиий тартиб консепсияси», «Соф маҳсулот» «Унумли меҳнат» тўғрисидаги таълимотни яратди. Ўзининг «Иқтисодий жадвал»ида такрор ишлаб чиқаришни ва синфларни таҳлил этди, капиталга (доимий ва айланма) изоҳ берди. Алмашув эквивалентлиги таълимотини илгари сурди, унда бойлик яратилмаслигини исботлади. Бойлик яратишда табиатнинг иштирокини тан олди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling