Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида


-§. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизмати


Download 1.13 Mb.
bet13/14
Sana02.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1147366
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2859 21.02.2017

20-§. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизмати
66. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизматининг штат бирликлари сони ва лавозимлари жорий ва капитал таъмирлаш ҳажмларидан, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган иш турларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
67. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизмати штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
3-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Мазкур меъёрлар ОТМларнинг раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига ҳам татбиқ этилади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 3-2020, 2-2020-қ/қ, 4-сонли қарори (рўйхат рақами 2859-2, 19.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2859-2/0188-сон)
69. ОТМ мазкур меъёрлар асосида тузиладиган штат жадвалини юқори турувчи вазирлик ёки идорага рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни (талабалар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми ва бошқалар) раҳбар, бош бухгалтер ва режа-молия бўлимининг бошлиғи томонидан имзоланган ҳолда илова қилиши шарт.
70. ОТМ штат жадвалининг мазкур Намунавий штатлар ва меъёрлар асосида ҳамда ОТМнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига мувофиқ тузилиши юзасидан жавобгарлик шахсан ОТМ раҳбари, бош бухгалтери ва режа-молия бўлими бошлиғи зиммасига юклатилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 24 августдаги 18-2018, 22-Қ/Қ, 122-сонли қарори (рўйхат рақами 2859-1, 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 10/18/2859-1/2035-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон қарорига
2-ИЛОВА

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling