43. Илгари маъмурият ташаббуси билан Олий таълим муассасасидан чиқарилган талабалар ўқишга тикланганда стипендия тайинланадими?
А.*Мазкур ўқув семестри учун стипендия, стипендия базавий миқдоридан 0,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланади.
В.Стипендия базавий миқдоридан 0,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланади.
С. Стипендия тайинланмайди
Д. Стипендия, стипендия базавий миқдоридан 1,0 коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланади.
44. Талабаларга стипендияни тўғри тайинлаш ва тўлаш устидан назорат қилиш кимнинг зиммасига юкланади?
А.*Олий таълим муассасасининг стипендия комиссиясига юкланади
В. Олий таълим муассасасининг ректорига юкланади
С. Олий таълим муассасасининг факультет деканига юкланади
Д. Стипендия буйруғини тайёрлайдиган шахсга юкланади.
45. “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қайси давлат органи томонидан тасдиқланган?
А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси
В. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
С. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Д.*Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланмаган.
46.Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ўн битта таълим йўналишлари учун тайинланиши кўрсатилган? Ушбу таълим йўналишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкинми?
А. Мумкин эмас
В.* Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиясига биноан мумкин
С. Мумкин
Д. Ваколатли давлат органларининг буйруғига асосан мумкин.
47. Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш қайси ваколатли органнинг асосий вазифалари ҳисобланади?
А.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
В. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси
С. Олий таълим муассасаси
Д Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги Ривожлантириш маркази.
Do'stlaringiz bilan baham: |