Олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишни


Таълим сифати таълим тизими ва таълим муассасаси


Download 2.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana11.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1765707
TuriСтатья
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
oliy-talim-muassasalarida-talim-sifatini-nazorat-ilishni-takomillashtirish-masalalari

Таълим сифати таълим тизими ва таълим муассасаси 
фаолиятининг шахсий, ижтимоий ва меъёрий талаблари-
нинг реал эришиш мумкин бўлган натижалари билан тав-
сифланади. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларида сифат 
менежментини ташкил этиш мураккаб жараёнлардан бири 
ҳисобланиб, олий таълим муассасаларида ўтилаётган фан-
ларнинг назарий ёки амалий хусусиятга эга бўлишидан 
қатъи назар, доимо ўзгариш ва янгиланишда бўлади. 
18
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ / 
КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 7
Таълимда сифат менежменти қатъий назо-
ратга олинмаса, олий таълим муассасасининг 
ўқув жараёнида маълум муаммолар келиб 
чиқиши мумкин. Шунинг учун таълимда сифат 
менежментини ташкил этишда ўқув жараёни 
билан боғлиқ омилларни эътибордан четда 
қолдирмаслик сифат менежментининг сама-
рали ишлашини таъминлайди. 
Таълим муассасасида сифат менежментини 
ташкил этиш мослашган бошқарув ва узлуксиз 
ўқув тизимига эга бўлиш ҳамда бошқарувни 
миқдордан сифат даражасига ўтишни талаб 
этади. 
Таълим муассасаси сифат менежмен-
ти таълимни ташкил қилиш, таъминлаш ва 
бошқариш жараёнини қамраб олган комплекс 
тизим бўлиб, асосан ўқув жараёнини назарда 
тутади. Унинг ичига қуйидагилар киради:
- профессор-ўқитувчилар, талабалар, ўқув-
ёрдамчи персонал, маъмурий ходимлар тар-
киби;
- педагогик технологиялар, тарбиявий 
жараёнлар, ахборот таъминоти, назорат;
- моддий-техник 
таъминот: 
бинолар, 
дастгоҳлар, лаборатория жиҳозлари, канцто-
варлар, оргтехника;
- меъёрий-ҳуқуқий ва ўқув-методик таъ-
минот;
- мотивация.
Таълим сифати муаммоларини ҳал қилишда 
тизимли йўналишдан фойдаланиб, бар-
ча омилларни биргаликда бошқариш зарур 
бў лади. Бу занжирдан бирор-бир омилнинг 
тушиб қолиши таълим сифатини бошқариш 
тизимининг бузилишига олиб келади. Таълим 
сифатини таҳлил қилиш ва олинган маълу-
мотлар асосида бошқарувни самарали йўлга 
қўйиш таълимнинг бир қатор сифат тавсифла-
рини аниқлаб олишни тақозо этади. 
Таълим сифатининг энг муҳим тавсифлари 
қуйидагилардан иборат.
Билимлар ҳажми касбий фаолиятни амал-
га оширишга мувофиқ келиши лозим. Бунда 
билимлар миқдори олинган ахборот миқдори 
эмаслигини тушуниш керак. 
Билимлар 
тузилиши 
турли 
типдаги 
билимлар билан фан ва фаолиятнинг турли 
соҳаларига мансублик нисбатини ифодалай-
ди. Билимларнинг унумдорлиги ва амалий 
қиммати уларнинг уйғунлигига боғлиқ бўлади. 
Профессионал фикрлаш услуби билим-
ларни бошқариш қобилиятини акс эттира-
ди. Кўпинча талабалар ўз олган билимлари-
ни амалий фаолият вазифалари билан боғлай 
олмайдилар. Бу ерда фикрлаш услуби ўз таъ-
сирини кўрсатади.
Вақт омили. Касбий муаммолар ва вази-
фаларни ечишда вақтни тақсимлаш ва ундан 
фойдаланиш кўникмаси таълимда вақт оми-
лини белгилайди. Бунга маъруза ёки амалий 
машғулотларни олиб боришнинг технологик 
харитасини мисол сифатида кўрсатиш мум-
кин. Унга кўра, машғулот жараёнида ўқитувчи 
ва талабаларга турли даражадаги роллар 
бириктирилади. Айниқса, янги педагогик 
технология ларга асосан талаба машғулот дав-
рида устун мавқега эга. Унинг машғулотдаги 
фаол 
иштироки 
кўпроқ 
ахборотларни 
ўзлаштиришга имкон яратади.
Иш услубини белгилаш. Таълим жараёни-
да мутахассиснинг касбий фаолият ҳақидаги 
тасаввурларини шакллантиришда устувор 
омиллар мавжуд бўлиб, улар унинг тафакку-
ридан мустаҳкам ўрин олади ва кейинчалик 
унинг иш услубини белгилайди. 
Таълим сифатини таъминлаш масала-
си дунёнинг барча мамлакатларида долзарб 
вазифалардан ҳисобланади ва кўплаб мута-
хассислар қизиқишини ўзига жалб этган.
Халқаро амалиётда таълим сифатининг 
беш асосий йўналиши алоҳида ажратиб 
кўрсатилади:
- таълимнинг сифатини таъминлаш олий 
таълим муассасасининг нуфузини ошириш-
га хизмат қилади. Чунки бунда олий таълим 
муассасасининг битирувчиси меҳнат бозорида 
рақобатчиларга нисбатан қулайроқ мавқега 
эга бўлади;
- таълим 
стандартларига 
мувофиқлик 
йўналиши таълим муассасаларида тайёрла-
наётган кадрларнинг минимум талабаларга 
жавоб беришини таъминлайди;
- мижозни қаноатлантирувчи таълимнинг 
сифатини таъминлаш устувор масалалардан 
ҳисобланади;
- истеъмолчи сифатни белгилайди ва унинг 
ҳар қандай талаби бўйича мутахассисни тан-
лаб олади. Бу йўналиш олий таълим муассаса-
ларининг тижорат фаолиятини жонлантиради; 
- олий таълим муассасаси жамиятга, ўзи 
жойлашган минтақага фойда келтиради. Шу 
19
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ / 
КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ



Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling