Олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишни


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana11.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1765707
TuriСтатья
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
oliy-talim-muassasalarida-talim-sifatini-nazorat-ilishni-takomillashtirish-masalalari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 7
сабабли, олий таълим муассасаларини жой-
лаштиришда истеъмолчи эҳтиёжлари ҳисобга 
олиниши ва кадрлар тайёрлашни меҳнат 
бозори талабларига йўналтириш лозим.
Таълим сифатини назорат қилишда унга 
таъсир қилувчи омилларни аввалдан ўрганиш 
ва уларни бошқариш талаб этилади. Таълим 
сифатига тасодифий, маҳаллий ва субъектив 
омиллар таъсир кўрсатиши мумкин (1-расм). 
Таълим сифатини таҳлил қилишда сифат 
назоратининг бир қатор усулларидан фой-
даланиш мумкин. Амалиётда сифат назора-
ти усуллари ишлаб чиқаришга татбиқ этил-
ган бўлиб, таълим жараёнида ушбу усуллар 
камдан-кам ҳолларда қўлланилади. Ишлаб 
чиқариш корхоналарига татбиқ этилган сифат 
назорати усулларидан таълим тизимида фой-
даланиш масалалари қуйида кўриб чиқилади. 
Сифат назоратининг машҳур усулларидан 
бири Исикава усулидир. Исикава диаграмма-
си 5М га асосланади. 5М қуйидагича тавсиф-
ланади:
1. Man (инсон) – инсон омили билан 
боғлиқ омиллар. 
2. Machines (жиҳозлар) – машина ва 
жиҳозлар билан боғлиқ омиллар. 
3. Materials (материаллар) – материаллар 
билан боғлиқ омиллар. 
4. Methods (усуллар) – жараёнларни таш-
кил қилиш усуллари. 
5. Measurements (ўлчовлар) – ўлчов билан 
боғлиқ омиллар.
Юқоридаги 5 та омил Исикава чизмаси-
нинг асоси бўлиб, олий таълим муассасалари-
да таълим сифатига таъсир қилаётган омиллар 
чизмасини Исикава усулида кўрсатиш мумкин 
(2-расм).
Исикава схемасидан кўринадики, 5 та 
сабаб бўйича таълим сифатига энг кўп таъ-
сир этувчи омиллардан бири инсон омили 
бўлиб, у таълим сифатига тўғридан-тўғри таъ-
сир кўрсатади. Қолган омиллар инсон омили 
воситасида таълим жараёнлари сифатига сал-
бий таъсир кўрсатади. Қолган омиллар ичи-
да усуллар ҳам таълим сифатига ташкиллаш 
жиҳатидан сезиларли даражада таъсир этади.
Таълим сифатига салбий таъсир этаёт-
ган ушбу муаммоларни бартараф этиш аниқ 
механизмга асосланган бўлиши лозим. Сифат 
менежменти тизимида бундай механизмла-
ридан бири Дёминг цикли ва сифат ҳалқаси 
ҳисобланади. 
Амалиётда сифат ҳалқаси маҳсулотга нис-
батан олинади. Фикримизча, уни таълимга 
нисбатан олганда у 3-расмдаги кўринишга эга 
бўлади. 

Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling