Олий таълим муассасасиларида битирув малакавий


 Малакавий ишни бажаришга раҳбарлик қилиш


Download 66.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana15.11.2023
Hajmi66.87 Kb.
#1773769
TuriЛекция
1   2   3   4   5
Bog'liq
БМИ Низоми

5. Малакавий ишни бажаришга раҳбарлик қилиш. 
Малакавий ишларга раҳбарлар ушбу олий ўқув юртининг профессор ва 
доцентлари ёки илмий ходимлари бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори 
малакали мутахасислари сафидан тайинланади. 
Малакавий иш рахбари: 
тингловчига топшириқ беради; 
малакавий ишнинг бажарилиш жараёнига ёрдам беради; 
асосий адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда мавзу 
бўйича бошқа манбаларни тавсия этади
тингловчилар билан мунтазам равишда консултациялар ўтказади; 
малакавий ишнинг бажарилиш жараёнини назорат этади; 
тингловчи бажарган малакавий ишнинг сифати ва муаллифлигига жавоб 
беради, мавзуларининг қайтарилишига ёки кўчирилишига йўл қўймайди. 
Агар тингловчи малакавий ишни бажариш даврида илмий раҳбар 
тавсияларига риоя қилмаса илмий раҳбарнинг билдиришномасига асосан унга 
маъмурий чоралар кўрилиши мумкин.
 
6. Малакавий ишни химоя қилиш. 
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган малакавий иш тингловчи 
томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар малакавий иш талаб даражасида 
бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг ишни қабул қилади.
Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси олий ўқув юртлари битирувчиларини якуний давлат аттестацияси 
тўғрисидаги Низомда белгиланган. 
Малакавий иш ҳимоядан сўнг камида 1 йил олий ўқув юртида сақланади. 
Хар хил сабаблар бўйича малакавий ишни бошқаларга топшириш зарурлиги 
мавжуд бўлган ҳолда (тадбиқ этиш, танловлар ва ҳоказо) ишдан нусха олинади 
(ишнинг асл нусхаси олий ўқув юртида қолдирилади). 
Малакавий ишни расмийлаштириш бўйича хужжатлар иловаларда 
келтирилган.
 
 
7. МS PowerPoint да малакавий иш ҳимояси тақдимотини тайёрлаш. 


МS PowerPoint да тақдимотни тузиш жараёни қуйидаги ҳаракатлардан 
иборат: 
тақдимотни умумий бежаш усулини танлаш; 
слайдларнинг мазмуний ўлчамларини танлаш; 
янги слайдни ва унинг таркибий қисмларини қўшиш; 
слайд хажмий ўлчамларини танлаш; 
слайдларга безашда зарур бўлган ўзгаришлар киритиш; 
слайдларни кўрсатишда товушли анимация жиҳатларини яратиш. 
Тақдимотни тайёрлаш жараёнида Microsoft PowerPoint да кўрсатилаётган 
маълумотлар битирув малакавий ишини мазмуни ва моҳиятини, натижалари, 
хулосаларини, таклифларини акс эттириши лозим.
Тақдимот қуйидаги тавсифларга эга бўлиши керак: 
слайдлар сони (10 – 15 та); 
слайдларнинг мазмуний ўлчамлари; 
биринчи слайд малакавий ишнинг мавзуси, объекти, бажарувчи 
тингловчи. Илмий раҳбар ва иш бажарилган МО ва ҚТМ ҳамда олий ўқув юрти 
тўғрисида тўлиқ маълумот бериши зарур;
оҳирги слайд маълумотлар манбалари тавсифига бағишланган; 
Слайдлар автокўриниш тартибида ёки сичқонча ёрдамида намойиш 
этилади. 
Энг камида 3 та анимация жиҳатлари ва 1 та овоз жиҳатидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. 
Ҳар бир слайд биринчи варақга қайтиш тугмачасига эга.
Камида иккита слайдда Word ҳужжатларида маълумот берилиши мумкин.



Download 66.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling