Олий таълим муассасасиларида битирув малакавий


 Битирув малакавий ишни ёзиш услуби


Download 66.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana15.11.2023
Hajmi66.87 Kb.
#1773769
TuriЛекция
1   2   3   4   5
Bog'liq
БМИ Низоми

4. Битирув малакавий ишни ёзиш услуби 
Малакавий иш қўлёзма шаклида ёки компьютерда бажарилиши мумкин. 
Компьютерда тайёрланган ишнинг умумий ҳажми 14 шрифтда 1,15 интервалда 
25-30 бетдан иборат бўлиши керак. Малакавий ишнинг ҳажмий ўлчамлари ва 
таркибий режа намунаси иловаларда кўрсатилган.
Малакавий ишни ўз вақтида ва сифатли бажариш тингловчининг ўз 
мустақил ишини ташкил этиш қобилиятига бевосита боғлиқ.
мавзу бўйича адабиётларни танлаш ва танишиб чиқиш; 
малакавий ишнинг дастлабки режасини тузиш; 
танлаб олинган адабиётларни чуқур ўрганиш ва йиғилган материалларни 
қайта ишлаш; 
малакавий ишнинг охирги вариантдаги режасини тузиш; 
малакавий ишни матнини ёзиш; 
малакавий ишни расмийлаштириб дастлабки ҳимояга олиб чиқиш. 
Малакавий иш тингловчининг истаги бўйича ўзбек, рус ва хорижий тилларда 
ёзилиши мумкин. 
Бетларнинг тартиб рақами варақнинг пастги ўнг томонига қўйилади. 
Малакавий ишнинг сар варағи қабул қилинган намунага мос бўлиши 
(Илова ) ва қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
малакавий иш номи 16 шрифтда; 
муаллифнинг исми, фамилияси ва шарифи 12 шрифтда; 
малакаси 12 шрифтда; 
факултетнинг номланиши 12 шрифтда; 
илмий даражаси 12 шрифтда ёзилади. 
Изоҳ. Тадқиқот мавзусининг номи, тингловчининг фамилияси, исми, 
шарифи, малакавий иш ҳамда сўз боши катта ҳарфларда терилади. 
Малакавий ишни Тimes New Roman шрифтида бажариш мақсадга 
мувофикдир.
Малакавий иш А4 шаклидаги қоғознинг чап томонидан 2.5 см, ўнгдан 1.5 
см, юқори ва пастдан 2 см дан кам бўлмаган ҳошия қолдирилган ҳолда 
терилиши талаб этилади.
Тугалланган малакавий иш илмий раҳбар кўриб бўлгандан кейин, уни 
аввал, дастлабки ҳимояга, сўнгра очиқ ҳимояга тавсия этадиган тақриз 
берилади (Илова ). 
Баъзи материаллар малакавий ишнинг охирида илова сифатида берилиши 
мумкин. Малакавий иш типография талабларига мос равишда муқоваланган 
бўлиши лозим. 
Мавзуни баён қилишда авваламбор бу мавзуни моҳиятини очиб бериш
иккинчидан қўйиладиган масалалар ва уларни ёритилиши бир бирига боғлиқ 
ҳолда бўлиши лозим. Шу боис малакавий ишга қўйилган асосий талаблардан 
бири танланган мавзуни чуқур ва қамровли баён қилиш, кўрилаётган 
саволларни узвий боғлиқликда ёритиб бериш. Малакавий ишда кўриладиган 
саволлар унинг мақсадини очиб беришга қаратилган бўлиши лозим. Малакавий 
иш матнида унинг мавзусига таалуқли бўлмаган мант ва амалий материаллар 
келтирилмайди. Барча парагрфларда ғоя бирлиги ва изчиллиги таъминланиши 
зарур. Аксарият ҳолларда малакавий ишнинг биринчи бобида танланган 


мавзунинг назарий жихатлари ёритилади. Унда тингловчи шу мавзуни назарий 
жихатдан қанчалик даражада билишини, турли муаллифларнинг асарлари ва шу 
сохадаги фикрларини ўрганганлигини, мазмуний ва мантиқий жихатдан 
тадқиқот қилинаётган мавзуга ўз фикрини билдира олишини кўрсата олиши 
жуда муҳим саналади. Бирор фикр ёки таърифларни келтирганда ёки уларни 
қиёсий таққослаганда улар ўз аслига тўғри холда, ҳеч қандай қўшимчаларсиз 
қўштирноқ ичида (........) келтирилади ва шу бетдаги матн охирида манбаси 
(муаллиф, асар номи, нашр жойи, нашриёт, йили, бети) кўрсатилади.
Малакавий ишни бажариш уч босқичда қуйидаги амалга ошириш 
технологияси бўйича бажарилиши мумкин: 

Download 66.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling