Олий таълим муассасасиларида битирув малакавий


Download 66.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana15.11.2023
Hajmi66.87 Kb.
#1773769
TuriЛекция
  1   2   3   4   5
Bog'liq
БМИ Низоми



Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида битирув малакавий
ишини тайёрлаш тартиби ҳақида
НИЗОМ
 
1. Битирув малакавий ишининг максад ва вазифалари 
 
Битирув малакавий иши (кейинги сатрларда малакавий иш) – малака 
ошириш курси тингловчиларни ўқитишнинг якуний босқичидир. 
Малакавий ишнинг асосий мақсади:
тингловчиларнинг лекция, семинар, тажриба ва амалий машғулотларда, 
мустақил фаолиятда олинган назарий ва амалий кўникмаларни малакавий ишни 
тайёрлашда қўллай олишини намойиш этиш;
илғор ахборот ва педагогик технологиялар асосида тингловчилар олган 
тақдимот кўникмаларини ифодалаш, ҳимоя вақтида малакавий иш бажарилиши 
натижалари бўйича ўзини ишончли тута олиш, ҳар хил техник воситалар ва 
уларнинг дастурларидан фойдалана олиш қобилятини кўрсатиш;
ўқув 
жараёнида 
тингловчиларда 
шаклланган 
коммуникатив 
кўникмаларини ярата олиш хусусиятини намойиш этиш, ўз нуқтаи назарини 
ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, диалогга қўшилиш, моҳияти бўйича 
саволларга асосланган жавоб бериш, қоидага риоя қилган ҳолда баҳслашиш, 
музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш этикасини намойиш этиш 
ҳусусиятларини ривожлантириш; 
ишлаб чиқаришда зарур бўлган ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларини 
ривожлантириш, тингловчиларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини 
фаоллаштириш, олдинга қўйилган мақсадни бажариш бўйича қўшимча 
ташаббус кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш, умумий масалаларни ечишда 
ҳамкорлар билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш; 
ижодий мустақил ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, ишлов бериш ва 
сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологиялардан фойдалана 
олиш, ишлаб чиқилаётган масаланинг (муаммонинг) қўйилиш жараёнидан 
бошлаб, уни тўла нихоясига етказишгача масъулиятни хис этишга ўргатиш, 
юқори ташкилотларга аналитик хатлар ёзиш амалий кўникмаларини 
ривожлантириш;
Битирув малакавий ишни тайёрлашда тингловчилар қуйидагиларни 
бажариши лозим: 
танланган мавзунинг илмий иқтисодий қиёсий таҳлил асосида 
долзарблигини асослаб бериш; 
ечиладиган илмий иқтисодий муаммо бўйича қиёсий шарҳ ва 
муаммонинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш; 
илмий иқтисодий талабларни изоҳлаш, қўйилган масала юзасидан илмий 
ечимнинг мумкин бўлган вариантларини таҳлил қилиш ва улардан оптимал 
вариантни танлаш; 
илмий иқтисодий муаммони ечиш натижасида тегишли ҳулосалар ва 
таклифларни изоҳлаш, иқтисодиётнинг бирор бир секторида ундан фойдаланиш 
имкониятларини аниқлаш керак. 



Download 66.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling