Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


концепцияси бўйича тузилган билимнинг ўсиши модели қуйидаги


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

концепцияси бўйича тузилган билимнинг ўсиши модели қуйидаги 
кўринишга эга: 
─ фан муаммодан бошланади; 
 гипотезалар муаммоларни илмий тушунтиришга хизмат қилади; 
гипотеза, башарти уни фальсификация қилиш мумкин бўлса, 
илмийдир; 
гипотезаларни фальсификация қилиш аниқланган хатоларни 
бартараф этиш имконини беради; 
танқидий мунозара жараёнида янги ва янада теран муаммолар ва 
гипотезалар илгари сурилади; 
муаммолар ва гипотезалар (назариялар)нинг теранлашиши илмий 
билимнинг барқарор ўсишини таъминлайди.
Поппернинг илмий тушунтириш модели, моҳият эътибори билан, илмий 
билишни объектив ҳақиқатга аста-секин, қадам-бақадам (step by step), изчил 


84 
яқинлаштириш методи ва анъанасини илмий ижод эпистемологиясида 
қўллаш демакдир.
Фанда эмпирик билимларни тушунтириш тушунишнинг эпистемологик 
муаммосининг қўйилишига олиб келади. ХХ асрда фалсафий герменевтика 
вакиллари В.Дильтей, Г.Гадамер ва М.Хайдеггер мана шу муаммони чуқур 
ишлаб чиқиш билан шуғулланган.
Илмий билишда тушуниш муаммоси илмий ижод методологиясини 
илмий тадқиқотнинг янада юқори поғонасига, фанда кузатиш, тажриба, 
экспериментдан билишнинг назарий даражасига кўтаради. Агар эмпирик 
даражада биз предмет ҳодисасини, яъни юзада турган нарсани ўргансак, 
назарий билиш предмет ва ҳодисанинг моҳиятини тушуниб етишни назарда 
тутади. Моҳият эса ҳодисанинг тубида ётади, ташқи нигоҳлардан яширин 
бўлади.
Назарий билишнинг мақсади - ўрганилаётган объектнинг қонуни, 
қонуниятларини очиб беришдир. Илмий экспериментларнинг натижаларини 
тавсифлаш, тушунтириш, талқин қилиш назарий умумлаштиришларга олиб 
боради, билишни ҳодисаларни кузатишдан уларнинг моҳиятини тушуниб 
етиш ва таҳлилдан ўтказишга йўналтиради. Ҳодисаларнинг моҳиятини 
билиш - бу илмий билишдаги тушуниш демакдир, яъни билувчи субъект 
томонидан воқеликни ўзлаштиришнинг билиш предмети ёки объектининг 
маъно-мазмунини очиб бериш ва акс эттиришни назарда тутадиган 
шаклидир. Тушуниш туфайли инсонни қуршаган предметлар ва ҳодисалар 
маъно ва мазмун касб этади.
Фанда назарий билиш билишнинг умумфалсафий методлари: индукция 
ва дедукция, таҳлил ва синтез, умумлаштириш ва таққослаш, абстракция
аналогия, моделлаштириш билан чамбарчас боғлиқдир. 
Илмий билим олиш методи – индукция, яъни алоҳида, парчаланган, 
тизимга 
солинмаган 
маълумотлардан 
умумлаштиришларга, 
илмий 
гипотезалар, назариялар, қонуниятлар тузишга ўтиш якка илмий фактлардан 
уларни тушуниш ва тушунтиришга ўтишни таъминлайди. Янги давр 


85 
фалсафаси ва фанининг асосчиси, инглиз мутафаккири Ф.Бэкон ўз ижодида 
индукция методини фаол ривожлантирди. У фаннинг табиат устидан 
инсоннинг ҳукмронлигини ошириш қобилиятини билимнинг мақсади деб 
эълон қилди. Илмий ижодда мушоҳада юритиш ва ақлий хулоса чиқариш 
хусусийдан умумий, яхши ривожланмаган илмий билимдан теран, янада 
ривожланган илмий билим сари индуктив хулоса чиқаришга асосланади.
Ф.Бэкондан фарқли ўлароқ, XVII аср француз файласуфи Р.Декарт 
илмий билишда дедукцияга ёки назарийлаштириш, умумийдан хусусийга 
қараб мушоҳада юритиш шаклига алоҳида эътиборни қаратди. Лотинча 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling