Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Аналогия таққослаш ва моделлаштириш билан узвий боғлиқ. У ёки бу 
жараён ёки ҳодисани ўрганишда унинг бошқа фан соҳасидаги аналоги, яъни 
ўхшашини топиш эвристик жиҳатдан муҳим ва унумлидир. Масалан, 
Э.Резерфорд Қуёш системасининг тузилиши билан оғир, мусбат зарядли ядро 
ва унинг атрофида айланувчи енгил, манфий зарядли электронлардан ташкил 
топган атом тузилиши ўртасидаги аналогия методига таяниб, металл 
фольгада альфа зарраларнинг тарқалиши ҳақидаги ўз кашфиётини яратди, бу 
кашфиёт эса, ўз навбатида, квант физикасининг жадал ривожланишига 
туртки берди.


88 
Ўрганилаётган объектнинг у ёки бу томонлари билан унинг модели 
ўртасида аналогияларнинг мавжудлиги билишнинг турларидан бири - 
моделлаштиришнинг ривожланишига олиб келди. Моделлаштириш - бу 
билиш объектининг ҳар хил моделларини яратиш ва ундан илмий ижодда 
фойдаланиш имконини берувчи илмий методдир. Масалан, радиотехникада 
реал математик маятник ва унинг уйғун механик тебранишлари оддий 
тебранма контурнинг модели ва аналогидир.
Моделлаштириш методида объект ўрнига унинг модели ўрганилади
9

Ҳозирги замон иқтисод назариясида бозорнинг ривожланиши, талаб ва 
таклиф, товарнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига томон ҳаракатланиши 
ва ҳоказоларнинг сифат жиҳатидан ҳар хил моделларидан фойдаланилади. 
Бундан ташқари, ҳозирги замон иқтисод назариясида Америка, Швеция, 
Япония моделлари, Гонконг, Сингапур, Тайвань, Жанубий Корея сингари 
янги индустриал мамлакатларнинг иқтисодий моделлари мавжуд.
Жумладан, Америка модели тадбиркорнинг шахсий ташаббусини 
рағбатлантириш, унинг ижодкорлиги, таваккалчилиги ва товар ишлаб 
чиқарувчилар ўртасида кескин рақобат, оммани меҳнатнинг юксак даражада 
унумдорлиги ва, бунинг натижаси ўлароқ, юксак турмуш даражасига 
эришишга йўналтириш асосига қурилган. Иқтисодий ривожланишнинг япон 
модели меҳнат унумдорлигининг ўсишидан аҳоли турмуш даражасининг 
маълум даражада ортда қолиши билан таърифланади. Бунинг ҳисобига 
маҳсулот таннархини камайтириш ва унинг рақобатбардошлигини кескин 
оширишга 
муваффақ 
бўлинади. 
Иккала 
модель 
ҳам 
иқтисодий 
ривожланишда минимум ресурслар ва максимум малака талаб қилувчи энг 
янги технологиялар амалга жорий қилинган соҳаларни ривожлантиришга 
устувор аҳамият беради.
9
Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital Technologies Cambridge University 
Press 2015. р. 287-288 


89 
Шведча «аралаш» иқтисод модели алоҳида эътиборга моликдир. У 
кучли ижтимоий сиёсат билан фарқ қилади. Бунда жами мулкнинг атиги 4% 
га эгалик қилувчи давлат миллий даромаднинг қарийб 70% ни давлат 
бюджети орқали қайта тақсимлайди, давлат харажатларининг ярми эса 
ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг асарларида 
бозорга ўтишнинг «ўзбек модели» ижодий ишлаб чиқилган. Ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисоди мазкур моделнинг негизини ташкил этади. 
Бунда ўтиш даврида давлат фаол рол ўйнаши, бозорга аста-секин, тадрижий 
ҳаракат қилиш, Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий муаммоларини биринчи 
ўринга қўйиш назарда тутилади. Бу модель бутун жаҳонда ялпи эътироф 
этилди ва мутахассислар томонидан юксак баҳоланди.
Тизимли ёндашув фан методологиясида катта эвристик, ижодий-креатив 
аҳамиятга эга. Унинг асосий вазифаси мураккаб объектлар - ҳар хил тип ва 
туркумга мансуб тизимларни ўрганиш ва тузиш методларини ишлаб 
чиқишдан иборат. Биология, психология, ижтимоий фанлардаги кўп 
поғонали, иерархик, ўзини ўзи уюштирувчи объектларни билиш, ўрганишда 
мазкур методдан айниқса кенг ва самарали фойдаланилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling