Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Анализнинг қуйидаги асосий шакллари тафовут этилади


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Анализнинг қуйидаги асосий шакллари тафовут этилади: 
яхлит предметни қисмларга ажратиш, қисмларнинг тузилиши
функциялари ва алоқаларини ўрганиш; 
предметнинг белгилари, хоссаларини ажратиш, улар ўртасидаги 
муносабатларни ўрганиш; 
предметларнинг тўпламларини кичик тўпламларга ва гуруҳларга 
ажратиш, тўпламнинг ҳар бир элементи ўрнини ҳамда кичик тўпламлар ва 
гуруҳлар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш. 
Анализсиз синтез, синтезсиз эса - таҳлил бўлмайди. Синтез таҳлил 
натижаларини умумлаштиради. Олимнинг чинакам ижодий қобилияти ва 
маҳорати таҳлил жараёнида олинган илмий ахборотдан билимларни ўзига 
хос тарзда, теран ва янгича синтез қила олишида кўринади. Билишда таҳлил 
ва синтез субъектни ўрганилаётган объектнинг моҳиятига яқинлаштиради, 
унинг мавжудлиги қонуниятларини аниқлайди, объктдаги зарурийлик ва 
тасодифийликни, индивидуаллик ва умумийликни ажратади, объектни унинг 
ранг-баранг ички ва ташқи алоқаларида, мураккаб, диалектик жиҳатдан 
зиддиятли бирлик сифатида кўриб чиқади.


87 
Индукция ва дедукция бир томондан ҳамда таҳлил ва синтез иккинчи 
томондан илмий билишда тўғри умумлаштириш ва хулосалар чиқариш, 
ўрганилаётган объектларни у ёки бу мезонлар ва белгиларга қараб 
таққослаш, объект ҳақидаги билимларни туркумлаш, тизимга солиш
тартибга келтириш ва англаб етиш имконини беради. 
Бундан ташқари, илмий билиш ва ижоднинг мазкур методлари юксак 
даражада абстрактлаштириш имконини беради, фалсафий ва умумилмий 
тушунчаларни шакллантиришга кўмаклашади. Абстрактлаштириш деганда 
билиш объектини теран ва изчил ўрганиш учун уни фикран ажратиш 
тушунилади. Иқтисод назариясининг товар, бозор, қиймат, ишлаб чиқариш 
усули, ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари, рақобат, 
даромад сингари тушунчалари абстрактлаштиришнинг маҳсули ва 
кўринишларидир. Абстрактлаштириш табиий, техникавий, ижтимоий ва 
гуманитар фанларнинг бошқа соҳаларига ҳам хосдир. Мантиқ ва математика 
энг «абстракт» фанлар жумласига киради.
Формал мантиқ фикрлашнинг соф шаклларини ўрганади. Бунда у мазкур 
фикрлаш шаклларида акс этувчи реал алоқалар ва тузилмаларга эътибор 
бермайди. Математика эса предметларнинг моддий мавжудлигидан ажратиб 
олинган миқдорий муносабатлари ва тизимдаги алоқаларини ўрганади.
Илмий ижодда аналогия деб аталувчи назарий метод катта рол ўйнайди. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling