Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Кузатиш – бу билишнинг шундай бир методики, бунда субъект


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Кузатишбу билишнинг шундай бир методики, бунда субъект 
(тадқиқотчи) объектнинг тузилиши ва ривожланишига аралашмайди. У 
тадқиқот объекти мавжуд бўлган шароитларни ўзгартирмайди, чунки унга 
ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Асбоблар, илмий мосламалар ва 
механизмлар олимларга уларнинг кузатишларида ёрдам беради ҳамда 
эҳтимол тутилган кузатишлар доирасини кенгайтиради, масалан, инфрақизил 
телескоплар ва радиотелескоплар ёрдамида астрофизик олимлар юлдузли 
осмонни нафақат кўринадиган ҳолатда, балки электромагнит тўлқинлар 
доирасининг инфрақизил ва радиочастотали соҳаларида ҳам кўришга 
муваффақ бўлдилар. 
Кузатишнинг илмий билиш методи сифатида афзаллиги шундаки, у 
ўрганилаётган ҳодисанинг анча объектив манзарасини бериши мумкин. 
Илмий кузатиш - бу чинакам ижод, ҳақиқий маҳорат ва санъатдир, зотан, 
кузатиш объекти ўзининг барча хоссалари ва сирларини кузатувчига ошкор 
этишга интилмайди. Шунинг учун ҳам олим кузатиш жараёнида янги, 
қизиқарли ва ҳали билинмаган нарсани кўриш учун ўз ақл-идроки, хотираси, 
интуицияси ва сезгисининг бор ижодий имкониятларини сафарбар этади. Ҳар 
бир фанда объект ҳақида имкон қадар кўпроқ ҳаққоний маълумотлар ва 
фактлар тўплаш учун ўз кузатиш методлари ишлаб чиқилади. Кузатиш 
жараёнида олимнинг фаолияти икки ёқлама хусусият касб этади: у объектга 
нисбатан пассив, кузатиш жараёнини ташкил этиш, бунинг учун мувофиқ 
шарт-шароитлар яратишга нисбатан эса фаол, ижодий бўлади.
Эксперимент ва тажриба – объектни ва унинг хулқ-атворини 
кузатишни зарур компонент сифатида ўз ичига олувчи, аммо объектнинг 
белгилари, тузилиши ва функцияларини ўрганиш мақсадида унга фаол 


81 
таъсир кўрсатишни назарда тутувчи илмий билиш методлари. Тажриба ва 
экспериментлар жараёнида олимлар экспериментал мосламаларда илмий 
тадқиқот мақсадларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни онгли 
равишда яратади, моделлаштиради, ўрганилаётган ҳодисанинг оқимини 
ўзгартиради ва мазкур тажриба учун зарур йўналишга буради. Эксперимент 
жараёнида объектнинг мавжудлик шарт-шароитлари фаол ўзгариб боради
8
.
Эксперимент тадқиқотчига билиш учун кузатишга қараганда кенгроқ 
имкониятлар очади. Олимлар эксперимент ўтказиб, объектга дадил ва 
ижодий ёндашиб, тажриба объектини теран тушуниб етади, унинг 
хоссаларини ва объект мавжуд бўлган муҳитни ўзгартиради.
Кузатишлар, тажрибалар ва экспериментлар жараёнида олинган объект 
ҳақида маълумотлар пухта қайта ишланади ва саралаб олинади, шундан сўнг 
олинган маълумотларни тавсифлаш босқичи бошланади. Олинган эмпирик 
ахборотни тавсифлаш – бу илмий ижоднинг ўта масъулиятли ва қизиқарли 
босқичидир. Хўш, объектнинг хоссаларини қандай тавсифлаш, тавсифлашга 
қандай ёндашиш керак, тавсифлашда тадқиқотчи қайси мезонларга таянади? 
Бу ерда олимнинг ижодий фаоллиги, фикрлаш услуби, юксак даражадаги 
илмий маҳорати ва умумий маданияти, унинг холислиги ва объективлиги 
катта рол ўйнайди.
Тавсифлаш турлари хилма-хилдир. Ҳар бир фан ўз тавсифлаш турларига 
эга бўлиб, бунда ўз тушунчалар аппарати ва методологиясига таянади. 
Жумладан, тавсифлашнинг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: тартибсиз 
ва изчил; тўлиқ ва нотўлиқ; сифати ва сонига қараб тавсифлаш; тузилишига 
қараб тавсифлаш; функционал, генетик тавсифлаш ва ҳ.к. 
Тавсифлаш тавсифланувчи хоссаларни тизимга солиш ва туркумлашни 
назарда тутади. Бунда объектнинг ўрганилган хоссаларини қабул қилинган 
тадқиқот дастури ва тамойилларига мувофиқ тартибга солиш ва дастлабки 
8
Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital Technologies Cambridge University 
Press 2015. р. 245-246. 


82 
англаб етиш амалга оширилади. Бундан эмпирик даражада олинган илмий 
маълумотларни яхшироқ ва теранроқ тушуниб етиш мақсади кўзланади. 
Тизимга солиш деганда, масалан, ботаникада ўсимликларнинг хоссаларини, 
кимёда - кимёвий элементларнинг хоссаларини (Д.И. Менделеевнинг 
кимёвий элементлар системаси), микроолам квант физикасида - элементар 
зарраларнинг хоссаларини тартибга солиш тушунилади. 
Шундан сўнг объектнинг тавсифланган хоссалари ва белгилари 
туркумланади. Мазкур хоссалар ва белгилар танланган ёндашувга мувофиқ 
гуруҳларга, туркумларга ажратилади. Туркумлаш тавсифлаш усули сифатида 
воқелик ҳақида оддий тизимга солишга қараганда кўпроқ билим беради.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling