Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


- Маъруза: Информатика фан соҳасида илмий изланишлар


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

4- Маъруза: Информатика фан соҳасида илмий изланишлар 
методология ва замонавий ёндашувлар. 
Режа: 
1. Илмий ва фундаментал фан соҳасида илмий изланишлар олиб бориш 
2. Методология ва замонавий ёндошувларни танқидий таҳлил қилиш 
Таянч тушунчалар: метод, методология, фан методологияси, фан 
методологияси ва эпистемологияси, тизимли ёндашувнинг муҳим вазифалари 
4.1.Илмий ва фундаментал фан соҳасида илмий 
 изланишлар олиб бориш 
Олимлар ва тадқиқотчилар ўз илмий ижодида жуда кўп илмий тадқиқот 
методларидан фойдаланади. Метод - бу билимга эришиш усули, олимнинг 
маълум тарзда тартибга солинган, онгли ва изчил фаолиятидир. Грекчадан 
сўзма-сўз таржимада «метод» бирор нарсага олиб борадиган йўлни 
англатади. Метод билиш усули сифатида ўрганилаётган объектнинг 
жиҳатлари ва хоссаларини лабораторияда, илмий-тадқиқот мосламасида, 
синов стендида, шунингдек тадқиқотчининг миясида акс эттириш усулидир. 
Илмий билишнинг эпистемологияси ва методологияси илмий билишнинг 
зарур шарти сифатида илмий асосланган методлардан тадқиқотчилик 
фаолиятида онгли равишда фойдаланишга хизмат қилади.
4.2. Методология ва замонавий ёндошувларни танқидий 
 таҳлил қилиш 
Методология - бу фанда фойдаланиладиган билиш воситалари, 
усулларининг мажмуи, шунингдек фаннинг ижодий билиш ва амалий-
ўзгартириш фаолиятини ташкил этиш воситалари, шарт-шароитлари ва 
принципларини ўрганувчи илмий-фалсафий билим соҳасидир. Илмий билиш 
объектив воқелик оламини механика, физика, астрономия, кимё, биология, 
ижтимоий билиш қонунлари кўринишида ижодий яратади.
Фан методологияси ва мантиғи янги билим олиш шартлари ва 
усулларини ўрганади. Фан методологияси (эпистемологияси) - бу янги 
билим тузиш принциплари ва бундай билимни олиш усулларининг фалсафий 
таҳлили, илмий билишнинг умумий ва махсус методлари тизимидир. Фан 


74 
методологияси илмий ижод учун, янги ҳаққоний билимни онгли равишда ва 
изчил олиш учун зарур бўлган илмий билиш аппарати, механизмининг 
асосларини ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Фан 
методологияси ва эпистемологияси у ёки бу жамиятдаги дунёқараш, фаннинг 
гносеологик, этик ва ҳатто эстетик қоидалари ва анъаналари асосига 
қурилади.
Ҳозирги замон фан методологияси ва эпистемологияси илмий 
билишнинг табиатини, унинг генезисини, тарихини ва ҳозирги ҳолатини, 
илмий билишнинг ҳаққонийлиги асослари ва мезонларини ўрганади. Учинчи 
тўлқин цивилизацияси ҳозирги замон постмодернистик фалсафасининг ҳар 
бир йўналиши ўз эпистемологиясига эга, аммо ҳозирги замон сциентистик 
йўналишлари (неопозитивизм, герменевтика, танқидий рационализм, 
неореализм, фан фалсафаси)да эпистемологик тадқиқотларнинг аҳамияти 
антисциентистик йўналишлар (экзистенциализм, фалсафий антропология ва 
бошқалар)дагидан анча каттадир.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling