86
Реал илмий ижод жараёнида индукция ва дедукция ўзаро боғланади
ҳамда бир-бирини тўлдиради. Бундан ташқари, улар таҳлил ва синтез каби
умумфалсафий ва умумилмий методлар билан ҳам боғлангандир.
Илмий тадқиқотнинг барча босқичларида таҳлил ва синтездан
фойдаланилади.
Анализ – бу билиш предметини фикран қисмларга ажратиш,
унинг алоҳида
томонлари, хоссалари, белгиларини, улар ўртасидаги
муносабатларни ажратиш, объектнинг моҳиятини англаб етиш мақсадида
унинг тур хилларини ва ҳоказоларни аниқлаш демакдир.
Синтез - бу
предметнинг
билинган томонлари, белгилари, хоссалари ва ҳоказоларни
фикран бирлаштириш, объектнинг тузилишини унинг барча алоқалари,
муносабатлари, ривожланиши ва фаолиятига боғлаб тушуниб етишдир.
Илмий билишда таҳлил нима ва қандай мақсадда таҳлилдан
ўтказилаётганига қараб ҳар хил шаклларда кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: