Фойдаланиш учун адабиётлар:
1. Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти, 2015. – 150 б.
2. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С. Илғор педагогик технологиялар. – Т.: Ўқитувчи, 2004.
3. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ДТПУ, 2013. – 115 б.
4. Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг тадбиқий асослари – Т.: 2006. – 260 б.
2-МАВЗУ: ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ ТУРЛАРИ ВА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ШАКЛ, МЕТОД ВА ВОСИТАЛАР.
Режа:
1. Шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг турлари.
2. Таълимнинг инновацион шакллари.
3. Таълим жараёнида қўлланиладиган инновацион методлар.
4. Таълим жараёнида қўлланиладиган инновацион воситалар.
5. Вебинар технологиялар ва уларни таълим жараёнида қўллаш.
6 Ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
7. Талабалар портфолиоларини шакллантириш ва амалиётга татбиқ этиш.
Таянч тушунчалар: шахс, таълим, шахсга йўналтирилган таълим ва унинг турлари, таълимнинг инновацион шакллари, инновацион методлар, инновацион воситалар, ўқув лойиҳалари, портфолио, талабалар портфолиоси.
1. Шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг турлари. Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор давр талабаларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда.
Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |