Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.77 Mb.
|
2.1. Педагогика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммуникатив таъсир кўрсатиш
- Педагогик (назокат) такт
- Такт (даҳлдорлик)
Мулоқот маданияти – мулоқот жараёнини ахлоқий меъёрлар, ижтимоий талабларга мувофиқ ташкил этиш асосида
суҳбатдошни тушуна олиш эҳтиёжи ва қобилиятига эгалик Таълим амалиёти педагогик мулоқот жараёнида педагоглар томонидан қуйидаги камчиликларга йўл қўйилишидан далолат беради: эҳтиётсизлик, шахсиятпарастлик, суҳбатдошни ортиқча мажбурлаш; сусткашлик, ўзини жуда юқори ёки паст қўйиш; ҳаддан ташқари жонбозлик кўрсатиш. Педагог талабаларга самарали коммуникатив таъсир кўрсатиш малакаларини ўзлаштира олиши зарур. Коммуникатив таъсир кўрсатиш – талабалар билан мулоқотда бўлиш, уларга тўғри ёндашиш, педагогик назокат билан уларга тарбиявий, иродавий ва ҳиссий таъсир этиш Маҳоратли педагог фаолиятида педагогик такт ҳам ўзига хос ўрин тутади: Педагогик (назокат) такт – педагогнинг талабалар билан турли фаолият шакллари бўйича ташкил этиладиган мулоқотда мавжуд ахлоқий тамойиллар, ҳулқ-атвор қоидаларга риоя қилиши, уларга тўғри ёндашиш малакаларига эгалиги Педагогик такт педагог фаолиятига ғоявий ва амалий жиҳатдан бир-бирига мос келадиган педагогик ахлоқнинг бевосита татбиқ этишнинг шакли сифатида намоён бўлади. Такт (даҳлдорлик) – ахлоқий ҳулқ-атвор, хатти-ҳаракат бўлиб, ўзида барча объектив ҳаракатларнинг оқибати ва уларнинг шахс томонидан субъектив қабул қилишни аввалдан кўра олиш, белгиланган мақсадга осонроқ эришиш йўлларини излашнинг намоён бўлиши Ўз моҳиятига кўра педагогик такт ижодий изланишни талаб этадиган амалий ҳаракатдир. Педагогга хос бўлган педагог тактнинг асосий таркибий элементлари сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: 1) шахсга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш; 2) юксак талабчанлик; 3) суҳбатдошни қизиқиш билан тинглай олиш ва унга нисбатан қайғуриш малакаси; 4) руҳий барқарорлик, дадиллик ва оғир вазминлик; 5) муносабатлар жараёнида ишонч билан сўзлай олиш; 6) қатъиятлилик (қайсарлик эмас); 7) талабаларга нисбатан эътиборли ва хушёр бўлиш Талабаларга педагогик маҳорат асосларига доир билимларни беришда уларда педагогик тактнинг қуйидаги элементларини тарбиялашга жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир: - талаба шахсини ҳурмат қилиш ва унга нисбатан талабчанлик; - турли фаолият бўйича талабаларда мустақилликни ривожлантириш ва уларнинг ишларига оқилона педагогик раҳбарлик қилиш; - талабанинг руҳий ҳолатига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, унга нисбатан юксак идрок билан изчил талаблар қўйиш; - талабаларга ишониш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиб бориш; - улар билан мулоқотни ташкил этишда ўзини оқлаган ишчан ва ҳиссий характерга эга муносабатларни қўшиб олиб бориш Педагогнинг педагогик тактга эгалиги унинг юриш-туриши, вазминлиги, ўзини тута билишида намоён бўлади. Ушбу сифат талабага ишонч билан қарашни назарда тутади. Талабага ишончсизлик билан қараш педагогнинг педагогик тактга эга эмаслигини ифодалайди. Ҳар қандай педагогик низо ёки зиддиятларнинг асосида педагогнинг педагогик тактга эга эмаслиги ётади. Ҳар қандай қўполлик, кесатиқ ва койишлар, талабаларни доимий равишда танқид қилиш, уларга ишончсизлик билдириш педагогик низоларни келтириб чиқаради. Педагогик такт, шунингдек, педагогнинг талаба жавобини диққат билан тинглашида, жавобнинг мазмунига алоҳида эътибор қаратишида, борди-ю, талаба хатога йўл қўядиган бўлса, уни босиқлик, вазминлик билан тўғрилашда, талаба фаолиятини ҳаққоний, оқилона баҳолашда, қўйилган баҳонинг моҳиятини изоҳлашда намоён бўлади. Бу жараёнда жавоб бераётган талабага жилмайиш, турли имо-ишоралар билан, бошни қимирлатиш, юз ифодалари, қўл ҳаракатлари билан унинг жавобларини маъқуллаб туриш педагогик фаолият самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Маҳоратли педагог талабалар фаолиятини баҳолашда эҳтиёткор бўлиши лозим. Зеро, нотўғри қўйилган баҳо талаба шахсига салбий таъсир кўрсатиб қолмай, балки унинг ўқишга бўлган қизиқишини сўндиради. Талабалар фаолиятини баҳолашда В.А.Сухомлинскийнинг педагогик тажрибасига таяниб иш кўриш мақсадга мувофиқдир: 1. Талабага амалий ёндашиш (“Талаба бўлгандан кейин ўқиб келиш керак-да” тарзида эмас), балки унга шахс сифатида муносабатда бўлиш (“Талабам, энг аввало, шахс, бола, сўнгра эса талаба. Мен унга қўядиган баҳо унинг билими ўлчови эмас, балки менинг унга нисбатан инсоний муносабатимдир” тарзида ёндашиш). 2. Ҳар бир баҳо талабани келажакка ишонч руҳида тарбиялаши зарур; у талабанинг меҳнатини рағбатлантириши, бироқ, унинг дангасалиги ва қобилиятсизлиги учун жазо воситаси бўлмаслиги зарур. Муносабат талабалар ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутади. Ижтимоий муҳитнинг муҳим таркибий асоси сифатида талабалар ҳам бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришадилар. Улар ўртасидаги муносабатлар характерига кўра ижтимоий, таълимий ва шахсий бўлиши мумкин. Аудиторияда асосан талабалар ўртасидаги таълимий муносабат кўзга ташланади. Талабаларнинг аудиториядаги ўзаро муносабатлари тўғри ва самарали ташкил этилиши, муваффақиятли бошқарилиши зарур. Бунда педагог алоҳида ўрин тутади ва унинг талабалар жамоасини бошқара олиш маҳоратига эгалиги муҳим аҳамият касб этади. Хўш, педагоглар талабаларнинг аудиториядаги ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш ва бошқаришда нималарга эътибор қаратишлари зарур? Бунда педагоглар, энг аввало, талабалар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бирламчи ва иккиламчи аҳамиятга эга эканлигини инобатга олишлари зарур. Бирламчи муносабатлар – талабалар жамоасидаги ҳар бир аъзо ўртасидаги муносабатлар саналиб, у умумий характер касб этади. Бу каби муносабатлар ишчанлик касб этади ва ўзаро ҳиссий таъсирга эга бўлади. Иккиламчи муносабатлар эса жамоа таркибида шаклланган кичик гуруҳларда ташкил этиладиган муносабатлар ҳисобланади. Талабалар жамоасидаги кичик гуруҳлардаги (иккиламчи) муносабатлар яна жипс, мустаҳкам бўлиб, ҳиссий алоқалар ёрқин намоён бўлади. Педагог таълим жараёнида талабалар ўртасидаги муносабатларнинг қандай характер касб этишини аниқ билиши зарур. Одатда талабаларнинг ўзаро муносабатлари қуйидаги мазмунга эга бўлади: 1) бир-бирига боғланганлик (ўрганганлик); 2) дўстлик; 3) муҳаббат; 4) беллашув; 5) ўзаро ғамхўрлик қилиш; 6) вақтни бирга ўтказиш; 7) турли ишларни биргаликда бажариш; 8) ўйин; 9) ижтимоий таъсир этиш; 10) бўйсуниш; 11) зиддиятларга асосланганлик; 12) маълум тартиб-қоидаларни бажаришда ўзаро бирликка эгалик. Аудиторияда кўзга ташланадиган талабалар ўртасидаги муносабатлар аниқ таълимий мақсадга йўналтирилган бўлиши зарур. Ҳар бир педагог талабалар жамоаси (гуруҳи)да шаклланган муносабатнинг қуйидагиларга асосланишига эътиборни қаратиши зарур: 1. Ўзаро, биргаликда ҳаракатланиш (ҳар бир талабанинг фаоллиги бир вақтнинг ўзида қолган талабалар учун ҳам рағбат, ҳам акс таъсир бўлиб хизмат қилади). 2. Биргаликдаги фаолиятнинг доимий мақсадга эга бўлиши. 3. Гуруҳда ташкилий раҳбарликнинг мавжудлиги (расмий ёки норасмий уюшган лидерларнинг борлиги гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этилишини таъминлайди). 4. Гуруҳда ролларнинг тўғри тақсимланганлиги ва табақалаштирилганлиги (гуруҳнинг ҳар бир аъзоси зиммасига муайян вазифа юклатилган бўлиб, улар ана шу вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдирлар). 5. Гуруҳ аъзолари ўртасида ҳиссий ёндашувнинг бўлиши. 6. Гуруҳда муайян тартиб-қоидалар (меъёрлар, ҳаётий тамойиллар, хулқ-атвор қоидалари)нинг ишлаб чиқилганлиги ҳамда аъзолар томонидан уларга қатъий риоя этилиши. Талабалар жамоаси (гуруҳи)нинг: 1) гуруҳ қизиқишлари; 2) гуруҳ эҳтиёжлари; 3) гуруҳ фикри; 4) гуруҳ қадриятлари; 5) гуруҳ қоидалари; 6) гуруҳ мақсадларининг мавжуд бўлиши талабалар фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқарилишига ёрдам беради. Педагоглар талабалар гуруҳларининг тўғри уюштирилганлиги, аниқ мақсадга эгалиги, расмий ва норасмий лидерларнинг мавжудлиги, қадриятлар ва қоидаларга эгалиги, аъзолар ўртасида ролларнинг тақсимланганлиги каби омилларни инобатга олишлари керак. Шундагина аудиторияда ҳам талабаларнинг фаолияти самарали ташкил этилади ва муваффақиятли бошқарилади. Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling