Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

Масаланинг қўйилиши: 
Даволаш иши буйича замонавий даволаш 
ва профилактика муассасаларида аҳолига тиббий ѐрдам кўрсатиш, 
касалликнинг олдини олиш ва аҳолини соғломлаштириш тадбирларини 
ўтказиш учун мўлжалланган.
Тинловчилар билиши лозим: 
 
- соғлом мухит хақида тушунча; 
- соғлом турмуш тарзи ва унинг асосий мохиятини; 
- соғлом турмуш тарзи гигиенаси хақида тушунча; 
- зарарли одатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни куламини; 
Тингловчилар бажара олиши лозим: 
- беморлар ва соғлом ахоли билан сухбат уюштиришни; 
--зарарли одатларни олдини олиш бўйича умумий тадбирларни бажаришни; 
-зарали одатлар домига тушган шахсларнинг рухиятини тушуниши ва уни
психологик куллаб кувватлаши бўйича кўрсатмаларни; 
-оила тиббиѐтига оид бўлган тиббий хужжатларини юритишни; 
- оилада соғлом турмуш тарзини тарғибот этиш йўлларини ишлаб чиқишни; 


140 
- оилада зарарли одатлари мавжуд шахслар аниқланганда индивидуал ва малакали 
ѐрдам кўрсатишни; 
- зарарли одатлари мавжуд ва асоратлар кузатилган беморларни даволаш ва 
назорат қилишни; 
- алохида касалликларнинг ривожланишида хавф омилларини аниклаш 
максадида социологик суров утказиш усулини ташкил этишни
- суров натижасини тахлил килиш ва хулоса ѐзиш 
 
Фанлараро хирургия ва фан ичида боғлиқлик: ушбу мавзу бўйича 
валеология, наркология,психология ва психиатрия, лаборатория иши, гигиена, ҳам 
ширалик иши, биохимия,цитология, ички касалликлар пропедевтикаси фанлари 
билан горизонтал ва вертикал интеграция мавжуд; 
Оилада соғлом мухит яратиш. 
Инсоннинг дунѐкараши дастлаб оилада шаклланади. Оила жамиятнинг негизи 
сифатида унда узаро хурмат ва каттик тартиб булмаса, унинг барча аъзолари уз 
бурчларини адо этмаса,бир-бирига нисбатан эзгулик билан мехр окибат кўрсатмаса, 
яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Шарк оилалари кўп асрлик мустахкам 
маънавий таянчларга эга булиб, айнан оилада демократик негизларга асос 
солинади., одамларнинг талаб эхтиѐжлари ва кадриятлари шаклланади. Оила ташкил 
бўлиши ва ривожланишида бир неча босқичларни босиб утади. 
 
Дастлабки босқич: оилани ташкил бўлиш даврини уз ичига олиб, бу вақтда 
эр-хотин ўртасида янги муносабатлар шаклланади. Бу узига хос турли оилаларда 
тарбияланган ва турли табиятга эга бўлган кишиларнинг бир-бирига мослашуви 
даври ўртача бир йилгача давом этади. Бу пайтда оила моддий шароитлар, уй-жой ва 
рухий микроиклим яратилади. 
Оила соғлом турмуш тарзини шакллантириш «майдончаси» ҳисобланиб, ҳар 
бир инсоннинг дастлабки гигиеник кўникмаларга ўрганиши, соғлом турмуш тарзига 
бўлган янги қарашлар айнан оилада ривожланади. 
 
Иккинчи босқичда: уй-жой шароитларини яратиш давом эттирилиши билан 
бир каторда оилада бола туғилиши ва унинг тарбияси масалалари кун тартибига 
чиқади. Одатда оилалар янада мустахкамланади. Бу даврда эр-хотиннинг бир-бирига 


141 
нисбатан ҳурматда бўлиши, қўллаб-кувватлаши, болалар тарбиясига ижобий таъсир 
кўрсатади. 
Оила ривожланишида учинчи босқич – оиланинг секин-аста суна бориши ва 
унинг тугаши билан тавсифланади.
Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бўлган ҳаракат 
хомиладорлик давридан бошланиши лозим. Ҳомиладор аѐл сифатли овқатланиши, 
меъѐрий кун тартибига риоя қилиши, зарур бўлганда дори- дармонларни факат врач 
рухсати билан қўллаши тавсия этилади. Бола тугилгач уни кукрак сути билан 
овқатлантириш, ѐгли, кийин хазм бўладиган овқатларни бермаслик лозим. Тиббий 
тарбия жараѐнида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни болага гудаклигидан 
сингдириб бориш керак. Болалар ота-оналар ва атрофдагиларга таклид қилади. Шу 
сабабли уларнинг узи соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этишлари мухимдир. 
Соғлом турмуш тарзи дастлаб оилада шаклланади, демак, фарзандларимизда 
ижобий ҳислатларни шакллантиришимиз керак.
Болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш асосида шахсий гигиена 
қоидаларига амал қилишни, совун, тиш чуткаси ва пастаси, сочикдан фойдаланиш 
сингари куникмаларни ургатиб бориш ѐтади. Оила аъзолари ўртасида ижобий рухий 
микроиклим яратиш, узаро хурмат, гамхурлик, кечиримлилик каби хислатларни 
шакллантириш, маданий хордик чиқариш, мусика тинглашни урганиш, яшаш 
хоналари эстетикаси, тозалик, гуллар билан безаш, тоза ҳаво, хоналар ѐруғлиги 
кабилар оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосий шартлари 
ҳисобланади. Жамиятдаги мавжуд сиѐсий ва иқтисодий вазият ўз навбатида халк 
турмуш даражасида, оилалар фаровонлигида ўз аксини топади. 
Келгуси авлодлар саломатлигига асос яратиш учун оилада соғлом болалар 
туғилишини таъминлаш керак. Соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш масаласи 
шифокорлар зиммасига катта маъсулият юклайди. Бу масалани тўғри хал этиш 
ѐшларимиз олдига бир қатор талаблар қўяди.
Жумладан: 
• Оилавий турмуш қуришга тайѐрланаѐтган йигит ва қизларимиз соғлом бўлиши, 
никоҳ ва жинсий ҳаѐт гигиенаси бўйича етарли билимга эга эканлиги; 


142 
• Ҳомиладор она саломатлигини фақат она хҳмиладор бўлгандан сўнг эмас, балки 
кизларимизни ѐшлик давридан сог-саломат ўсишларини таъминлашдан бошлаш 
лозим; 
• Бола туғилгандан кейин унинг соғлом ўсиши хақида қайғуриш, она сутининг 
аҳамиятини кенг тағгиб қилиш зарурияти. 
Олимлар фикрига кўра, қизлар 20-22 ѐшида, йигитлар 23-25 ѐшида турмуш 
қуришлари мумкин. Аввало йигит ва қиз турмуш қуришдан олдин тиббий кўрикдан 
ўтишлари лозим. Улар «Оила ва никоҳ» маслаҳатхоналарида, генетик марказлардан 
маслаҳат олишлари, бўлажак зурриѐтларининг саломатлиги ҳақида қайғуришлари 
зарур. Бу қатор ирсий касалликларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. 
Ирсий касалликлар келиб чиқишида яқин қариндош-уруғлар (тоғавачча, холавачча, 
амакиваччалар) ўртасидаги никоҳлар ҳам сабаб бўлади. Бундай оилаларда, 
шунингдек, спиртли ичимликлар ичадиган, гиѐҳванд, тамаки чекувчи оилаларда 
кўпинча ақлий ва жисмоний нуқсонларга эга фарзандлар туғилади. 
Соғлом ѐшлар ўртасида қурилган оилалар мустаҳкам бўлиб, улар соғлом 
авлод тарбиялашнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади. 
Оиланинг мустаҳкам бўлишига эр-хотин дунѐкарашидаги мослик, ҳаѐтга 
фалсафий ѐндошиши, қадриятларга муносабат каби қатор омиллар ҳам таъсир 
кўрсатади. 
Ўзбек миллатига хос қадриятларнинг барчаси оилада соғлом муҳитни 
яратишга хизмат қилади. Бағрикенглик – соғлом турмуш тарзига хос 
хусусиятлардандир. Халқимиз фарзандларига бағрикенгликни она алласи орқали 
сингдирганлар. Одамохунлик, меҳмоннавозлик каби ажойиб ҳислатлар ҳам оналар 
алласи билан кишиларимиз қалбига гўдаклигидан сингдирилган. 
Оналар оиладан бола тарбиясини айнан алла орқали бошлайдилар. Чунки, 
алла онанинг юрак томирлари орасидан, қалбининг қўридан бола юрагига оқиб 
киради. Руҳга ҳаловат берувчи алла ҳақида Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» 
асарининг биринчи китобида шундай ѐзади: «Боланинг мижозини кучайтириш учун 
унга икки нарса қўллашимиз керак: бири болани секин-аста тебратиш, иккинчиси 
уни ухлатиш учун одат бўлиб қолган мусиқа алласидир. Шу иккисини қабул қилиш 


143 
миқдорига караб боланинг танаси билан бадантарбияга ва руҳи билан мусиқага 
бўлган истеъдоди ҳосил қилинади». 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling