Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma
Биологик нуқтаи назардан соғлом турмуш тарзи: • Огранизмнинг ѐшига боғлиқ хусусиятларига ва саломатлик ҳолатига мос келиши; • Организмнинг энергияга бўлган талабининг истеъмол қилинаѐтган озик-овқат махсулотлари ҳисобига тўла қондирилиши; • Организмнинг мустаҳкам ва жисмоний фаол бўлиши; 94 • Белгиланган кун тартибига риоя қилиш, меҳнат ва дам олишни мутаносиб ташкил қилишга асосланади; • Ҳаѐт ритмларига мос келиши. Ижтимоий нуқтаи назардан эса: • Аҳлокий пок; • Иродали; • Гўзал бўлиши ҳамда уз-ўзини тарбиялай олиши лозим. Мамлакатимизнинг ижтимоий ва иктисодий тараккиѐти ўсиб ва ривожланиб бораѐтган ҳозирги даврда соғлом турмуш тарзининг ижтимоий – гигиеник мезонларни аниқ белгилаб олишнинг аҳам ияти айникса ортади. Мезон – бу шундай бир ўлчамки, унинг ѐрдамида биз ўлчаниши зарур бўлган жараѐнларни эталон (стандарт) билан таққослаш имкониятига эга бўламиз, уни баҳолай оламиз. Соғлом турмуш тарзидек мураккаб ижтимоий жараѐнларни ўлчашда унинг мақбул ва зарур ўлчамларини шакллантириш муҳим амалий аҳамиятга эгадир. Соғлом турмуш тарзини ўлчашда ишлатиши мумкин бўлган бундай мезонлар қаторига шахснинг: • Жамоатчилик ва меҳнат жараѐнларида фаоллик кўрсатиб, самарали ижодий фаолият билан машғул бўлиши; • Оилади ва кундалик турмушда намунали яшаши; • Ўзидаги жисмоний ва маънавий қобилиятларни рўѐбга чиқаришга интилиши; • Табиий ва ижтимоий муҳит билан мутаносибликда яшаши; • Соғлом ва баркамол инсон бўлиб шаклланиш учун ўз шахсини босқичма-босқич ривожлантириб боришга интилиши ва б. зарур. Соғлом турмуш тарзини тавсифловчи меъзонларга инсон ҳаѐтининг иктисодий жихатларини, жумладан, яшаш даражаси, моддий таъминоти ҳам да ижтимоий томонларини ҳам камраб олиш киради. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш деганда ҳар бир шахсни кундалик хаѐтда саломатлик учун фойдали бўлган одатларга ургатиш, зарарли одатлардан тийилишига эришиш, фойдали ва хавфсиз турмуш кечириш учун зарур билимлар 95 билан таъминлаш, охир-окибатда шахснинг узлаштирган бундай билимларини унинг кундалик одатига айлантиришга эришишни тушунмок керак. Ҳар бир шахс томонидан соғлом турмуш тарзининг турли хил элементларини шошилмасдан, босқичма-босқич узи кундалик хаѐтига кирита бориши уларнинг сонини кун сайин ошириб бориши, турли-туман ва кўп сонли соғлом яшаш одатларидан турмуш тарзини шакллантиришнинг асосини ташкил қилади. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш кенг камровли тушунча бўлганлиги сабабли суз факат жисмоний саломатликни мустахкамлаш ва касалликларнинг олдини олиш билан чегараланиб колмасдан, айни пайтда инсоннинг шахсий сифатларини оширишга, уз саломатлиги учун узи кайгуришга, иродасини ишга солишига, саломатлигини олий кадрият сифатида кадрлай олиш хиссини уйготишга ҳам каратилиши лозим. Олимлар соғлом турмуш тарзи соҳасида утказилган тадкикотларни умумлаштириб, инсон саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг тиббий жихатларини шахсий гигиена, жамоа саломатлигини мухофаза қилиш, ташки мухитни мухофаза қилиш каби учта тизимга ажратадилар. Ахоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараѐнида мотивацияомилининг урнини бахолашда ҳар бир шахсда унинг кундалик хаѐт фаолиятини тахлил қилиш учун зарур учта асосий элемент: • Соғлом турмуш тарзи хақидаги билимларнинг мавжудлиги; • Соғлом турмуш тарзида яшашнинг инсонни соғлом қилишига ва умрини узайтири мумкинлигига катъий ишонч бўлиши; • Соғлом турмуш тарзида яшаш учун астойдил ҳаракатнинг мавжудлигига алохида эътибор бериш лозим. Назарий жихатидан олиб каралганда, одамларнинг кундалик хаѐтида бу «учбурчак» турли варианда шаклланган бўлиши мумкин. Ҳар бир шахснинг уз саломатлигини мустахкамлашга бўлган ички эхтиѐжи унинг бу йулдаги амалий ҳаракатини белгилайди. Шунга кўра барча одамларни: 96 • Гигеник жихатидан тўғри ва асосланган турмуш тарзида, яъни, соғлом турмуш тарзида яшовчиларга; • Тиббий гигиеник жихатдан асосланган, яъни носоғлом турмуш тарзида яшовчиларга ажратиш мумкин. Дастлаб соғлом турмуш тарзида яшовчиларда мавжуд бўлган юқоридаги учта асосий элементнинг ижобий ва заиф томонларини тахлил киламиз. Тахлил натижаларига кўра соғлом турмуш тарзида яшовчиларни куйидаги вариантларга ажратган холда куриб чикиш максадга мувофик: • Соғлом турмуш тарзи хақида етарли билимга эга бўлган ва бу йул унинг соғлиғини мустахкамлашига ҳам да унинг умрини узайтиришига катъий ишонувчи ва бу йулда астойдил ҳаракат килувчилар. • Соғлом турмуш тарзи бўйича етарли билимга эга бўлган, аммо бу йулнинг уларни соғлом қилишига ва умрларини узайтиришига ишонмайдиганлар. Шунга карамасдан бундай одамлар тўғри, ҳаракатда бўладилар. Улар мустакил фикрлаш қобилиятига эга булиб,илмнинг кучига ишонади ва унинг талабларини пухта бажарадилар; • Соғлом турмуш тарзига эга булмаганлар. Бундай одамлар одат тусига кириб колган айрим гигиеник қоидаларнинг фойдали эканлигини тушуниб, унга амал қиладилар; • Соғлом турмуш тарзи бўйича на билим ва на ишончга эга булмаганлар, бирок уз одатларига кўра анъаналар таъсирида, таклид қилиш орқали узларини гигиеник тўғри тута биладиганлар. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling