Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Алкоголли ичимликларни ичишга қарши кўраш
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma
Алкоголли ичимликларни ичишга қарши кўраш.
Алкоголизм факат тиббий муаммо булиб колмасдан катта ижтимоий муаммо ҳам дир. Алкоголизм - бу касаллик булиб, унда беморларда спиртли ичимликка нисбатан ўзини бошқара олмайдиган интилиш пайдо бўлади. Бемор организмида рухий ва соматик бузилишлар кузатилади. 9 Дастлаб бу ўзгаришларни кайтариш имконияти булса, кейинчалик кайтариб булмайдиган ҳолат юз беради. Вояга етган эркакларда бундай ҳолат ичишга ружу куйгандан 3 йилдан то 10 йилгача ва ѐшларда 3 йилгача бўлган муддатларда шаклланади. Алкоголизм - савияси паст одамларнинг йулдоши булиб, уларнинг маьнавий кашшоклигини кўрсатади ва улар томонидан буш вақтларини "қондириш"нинг усулларидан хисобланади. Алкоголизмнинг дастлабки босқичи. Ичишга урганиш аста-секинлик билан дам олиш куни ва байрамда, дустлар билан утиришда ичишдан бошланади. Биринчи босқичда бемор ичимликни ичиш учун бахона излайди. Бу даврда кузатиладиган иккинчи белги истеьмол қилинган ичимлик миқдори устидан назорат йуколади, чегара булмайди. Ичкиликка интилиш кучая боради, "чанкок"ни босгунча ичишни давом эттираверади, атрофдагиларнинг танбех беришига хафа булиб, ўзини касал 9 Harrison's Principles of Internal Medicine 19/E (Vol.1 & Vol.2). Dennis Kasper , Anthony Fauci, Stephen Hauser , Dan Longo , J. Jameson , Joseph Loscalzo. USA, 2015 .English. 978-0-07-180216-1. 102 деб хисобламайди. Бу даврда тезда жахл чикиши, чарчаш, кўполлик кабилар кузатилади. Айни шу босқичда даволашни бошлаш яхши натижа бериши мумкин. Иккинчи босқич юқоридаги белгиларга яна кушимча ички аьзолардаги ўзгаришлар кушилади. Енг асосийси абстинент синдром - ичимликка жисмоний боғлиқлик пайдо бўлади. Бемор ичмаса тура олмайди. Калтираш, терлаш, юракнинг тез уриши, оѐк-кул музлаши, 2-кунлаб туйиб ичиш ҳолатлари кузатилади. Беморнинг шахсиятига путур етади. У тубанликка тушиб колади. Турли хил суррогатларни, одеколон ва бошқаларни ича бошлайди. Рухий ҳолатидаги бузилишлар чукурлашиб, инжиклик, "вос-вос", рашк, ўткир психозлар кузатилади. Учинчи босқичда озгина ичимликдан маст бўлади, жахлдор, жанжал чиқаришга мойиллик кучаяди. Абстинент синдром кучли ривожланади, 30% беморларда тутканок кузатилади, бемор хушини йукотади, дастлаб ранги окарса, сўнгра кукаради, совук тер босади, куз корачиги кенгайиб, нурга реакция сезилмайди, ихтиѐрсиз тагини хул қилади. Бу даврда ҳам психозлар юз беради. Алкогол наслга кучли таьсир қилади. Бундай оилаларда тугилган болаларда аклий заифлик, турли хил ирсий нуксонлар бўлади. Беморни врач - нарколог даволасагина тузалиши мумкин. Ичкиликбозликка қарши кўраш жамиятда, оилада, меҳнат жамоаларида, махаллаларда жамоатчиликни жалб килган холда ҳар тарафлама олиб борилгандагина самара беради. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling