Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

Саломатликни 
бевосита 
турмуш 
тарзига 
боғлиқлиги.
Қадимда,тиббиѐт касбий фаолиятга айлангунга кадар одамлар турмуш шароити 
ва турмуш тарзини саломатликка таъсирини кузатганлар. Кейинчалик шифокорлик 
касби билан шуғулланган кишилар ўз мижозларига дори-дармон билан бир 
қаторда касаллик даврида ўзини қандай тутиш, овқатланиш, дам олиш ҳақида 
маслаҳатлар бера бошлаганлар. 
Аҳоли саломатлигига таъсир этувчи, уни белгиловчи ўзгарувчан, социал 
шароитларнинг, омилларнинг турли-туманлиги, мураккаблиги туфайли инсонларнинг 
урф-одати, ҳатти - ҳаракати, ҳаетий фаоллигини саломатлик кўрсаткичларига 
таъсирини, айниқса биргаликда таъсир этувчи омилларни инобатга олган ҳолда, 
ижтимоий-гигиеник тадқиқотларни ўтказиш талаб этилади. Бундан ташқари, 
аҳоли саломатлиги айрим кўрсаткичлар, индекслар билангина бахоланиб 
қолмасдан у мураккаб, комплекс системалар йиғиндисидан иборат. Унинг учун 
эса клиник, психологик, социологик, санитария-гигиеник, математико - статистик 
бир сўз билан айтганда комплекс социал гигиеник ва клиникосоциал тадқиқот 
усулларидан фойдаланиш лозим. 


119 
Бундай тадқиқот услублар фақат аҳоли, унинг айрим гуруҳлари саломатлигига 
таъсир этувчи социал омилларни ҳар томонлама тулик таҳлил этишга имкон 
яратибгига қолмасдан, балки бир бутун турмуш тарзининг тиббий ижтимоий 
қирраларини, аҳоли, айрим социал гуруҳларнинг фаолият турларини, 
фаоллигининг, кенг қирраларини ўрганишга имкон беради. 
Бундай тадқиқотлар аҳоли саломатлигига турмуш тарзининг бевосита 
таъсирини аниқлайди. 
Ҳозирги пайтда ижтимоий гигиеник ва айниқса бевосита беморларни ҳам 
кузатишни ўз ичига олган (клинико-социал тадқиқотлар) комплекс тадқиқотлар 
социал шароитлар билан аҳоли саломатлиги орасидаги коррелятив боғланишларни 
очиб бермоқди. Аммо шуни ҳам айтиш лозимки, шу кўнгача турмуш тарзини 
ўрганувчи комплекс ижтимоий -гигиеник тадқиқотлар жуда кам ўтказилган. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling