Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

Мавсумий тиббий кўриклар 
Мавсумий тиббий кўрикларини асосий вазифаси касб касалликларини 
бошланғич белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва ноқулай иш шароитида меҳнат 
килган ишчилар соғлиғини кузатиб боришдан иборат. 
Клиник текширувлар натижалари ва функционла синамалар касб 
качсаллигини аниқлашда ѐрдам беради. 
Бундан ташкари, мавсумий тиббий кўрикдан касб касалликларининг авж 
олишга сабаб бўлган йўлдош касалликлари ҳам аниқланади. 
Оториноларингологияда касб касалликларини эксперитизаси. 
Эксперитиза қилишдан олдин ЛОР – аъзоларидаги патологик ўзгариш касб 
касалиги гуруҳига кириш аниқланади. Бунинг учун врач касалликлар рўйхати ва 
ундан фойдаланиш йўриқномасини билиш шарт. Корхонада санитария-гигеник 
шароитнинг бузулиши натижасида алохида цех ѐки корхона ишчилари орасида 
умумий касалликнинг кўпайиши кузатилади. 
Қулоқ томоқ ва буруннинг касб касалликлари меҳнат гигиенаси билан 
чамбарчас боғлиқ. Ишлаб чиқариш корхоналарда инсон саломатлигига зарар 
етказадиган омилларнинг ҳам сифати ҳам миқдори аниқланади. 
Саноат чанги ва турли кимѐвий моддалар таъсирида ривожланган юқори 
нафас 
йуллари 
касалликлари 
кўпинча 
куйдирувчи, 
канцероген 
ва 
сенсибилизацияловчи модда билан ишлаш натижасида ривожланади. Ноқулай иш 
шароитда юқори нафас йулларининг айрим ўткир ва сурункали касалликлари
ривожланади. 


132 
Юқори нафас йўларини ўткир касалликлари буғувчи гуруҳдаги ( хлор, аммиак, 
фосген, диметилсульфат) кимѐвий токсик моддаларнинг маълум миқдордаги
қонцентрацияси таъсирида пайдо бўлади. 
Назофаринголаринготрахеитда юқори нафас йўлининг шиллиқ қавати 
қизариб, пастки бурун чиғаноқлари ва овоз бурмалари шишади, аммо бу белгилар 
беморнинг меҳнат қобилиятига таъсир қилмайди. Юқорида қайд этилган зарарли 
моддаларини миқдори кўпайганда беморда патолгик ўзгаришлар, яъни юқори нафас 
йўллари шиллиқ қаватининг қизариши, чўмичсимон тоғайлар ва дахлиз 
бурмаларининг некрози ривожланади. Бу холларда беморнинг меҳнатга вақтинча
лаѐқатсизлиги 4-6 хафта чўзилиши мумкин. Патологик ўзгаришлар бартараф
этилгандан сўнг бемор ишлаб турган корхонасида ишни давом этиради. Патологик 
жараѐн асоратлари билан кечганда эса бемор 2 ой давомида бошқа ишга 
кўчирилади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling