Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Қандли диабет. Қандли диабет ноғиронликка олиб келувчи юрак қон томир 
ва бошқа жиддий касалликларнинг хавфли омили ҳисобланади. Қандли диабет 
ривожланишида наслий мойиллик муҳим роль уйнайди, шунинг учун оиласида 
қандли диабет касали бўлган одам ҳар доим қондаги қанд миқдорини текширтириб 
туриши керак. Қандли диабет беморлари семизлик, гиподинамия каби ноинфекцион 
касалликлар хавф омилларидан халос бўлиши керак, чунки бу қандли диабетни 
енгил кечишига ѐрдам беради. Чекишни тўхтатиш, меъѐрий ҚБ, рационал 
овқатланиш ҳам муҳим. Тўғри ва ўз вақтида даволаниш асосий касалликка ва бошқа 
касалликнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Кўпчилик давлатларда шу оғир 
касаллик билан кўрашишга қаратилган махсус дастурлар ишлаб чиқилган. 
 
Психологик омиллар. Охирги вақтларда юрак қон томир ва бошқа 
касалликлар ривожланишида психологик омилларнинг роли ошмоқда. Гарчи бу 
омилларга муҳим ижтимоий касалликлар ривожланишида катта аҳамият берилган 
бўлсада, сон жиҳатдан аниқлашнинг имконини йўқлиги уларнинг у ѐки бу касаллик 
эпидемиясида аниқ ролини исботлаш қийин. Аммо юрак қон томир касалликлар 
ривожланишида стресслар, қўрқув ҳисси, ишда чарчашнинг роли исботланган. Иш 
жойида носоғлом муҳит, кунига ҳаддан ташқари ишлаш ишда - психоэмоционал 
зўриқишга олиб келади. Қашшоқлик ва ижтимоий ҳимоясизлик ҳам стрессга сабаб 
бўлиши мумкин.


127 
Текширишлар асосида юрак қон томир касалликларининг ривожланишида 
инсон ҳулқининг таъсирида баъзи юрак қон томир касалликлари билан биргаликда 
кузатиладиган ҳулқ типлари ажратилган. Уларнинг шахсиятига психологик 
тавсифнома бермасдан айтиш мумкинки улар асосан кўп ҳаракат қилувчи, кўп 
ишловчи, жамиятга кўп фойда келтирувчи одамлар. Шунинг учун юрак қон томир 
касалликлар профилактика масаласи, уларга ҳаѐт тарзини тўлиқ ўзгартириш керак 
эмаслиги, балки уларнинг саломатлигига номақбул таьсирларга қарши одатларни ( 
мунтазам жисмоний машқлар, рационал овқатланиш, чекмаслик, АБ назорат қилиш 
ва бошқалар) ўрганишга кўндириш керак.
Юқорида 
санаб 
ўтилган 
омилларнинг 
ҳар 
қайсиси 
касалликлар 
ривожланишига жиддий таьсир кўрсатади, аммо хавфли омиллар сонининг озгина 
ошиши ҳам организмда патологик жараѐнлар ривожланиш хавфини анча оширади. 
Шунинг учун аҳолининг кўп қисмини қамраб олувчи дастурлар ҳозирги кунда 
айниқса перспектив профилактик дастурлар ҳисобланади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling