Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Овқатланиш. Тўғри, рационал овқатланиш ва энергетик балансни сақлаш 
кўпгина 
ноинфекцион 
касалликларнинг 
профилактикаси 
учун 
пойдевор 
ҳисобланади. Рационал овқатланиш дегани нима?
 
Рационал овқатланиш деганда инсоннинг жинси, ѐши, иш ҳарактери ва 
бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда , фаол узоқ умр, юқори жисмоний ва ақлий 
иш қобилиятини, ташқи муҳит зарарли омилларига қаршиликни оширувчи ва 
соғлиқни сақлашга ѐрдам берувчи физиологик тўла қимматли овқатланиш 
тушунилади.
Рационал овқатланишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат;

овқат рационининг энергетик қиймати; 

овқат рационининг асосий компонентлар билан мувофиқлаштирилганлиги 
(оқсиллар, ѐғлар, витаминлар, углеводлар, микроэлементлар); 

овқат истеъмол қилиш режими ва шароити. 
Соғлом овқатланиш, ортиқча овқатланиш, етишмайдиган овқатланишлар тафовут 
қилинади. 
 
Соғлом овқатланиш –урф - одат, анъанани ҳисобга олиб турли аҳоли 
гуруҳларининг рационал овқатланишида илмий асосланган, эҳтиѐжини қондиришни 
таъминлайдиган касалликлар профилактикаси ва соғлиқни мустаҳкамлашга ѐрдам 
берадиган, турли овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга асосланган овқатланиш. 
Шахсга нисбатан, соғлом овқатланиш рационал овқатланишнинг синоними 
сифатида қаралади.
 
Ортиқча овқатланиш – бу овқат маҳсулотларини систематик ҳаддан 
ташқари истеъмол қилиш (масалан: туз, ѐғ, қандлар ва бошқ.) ѐки овқат 
рационининг энергетик сиғими жисмоний талабга тўғри келмаслиги. 


122 
 
Етишмайдиган овқатланиш – миқдор жиҳатидан кам ѐки сифати паст овқат 
моддалари ѐки алоҳида компонентларни қабул қилиш, овқат рационининг калорияси 
физиологик эҳтиѐжни қондирмайди. 
Ижтимоий муҳим, сурункали ноинфекцион касалликларнинг тарқалишида 
керагидан ортиқ овқатланиш алоҳида хавф туғдиради. У юрак қон томир, ошқозон - 
ичак, ўпка бронх тизими, модда алмашинув касалликлари, таянч ҳаракат аъзолари, 
хавфли ўсма касалликларини юзага келтиради. Маълумотларга кўра сабзавот ва 
клетчаткалар кўп истеъмол қилинса, ѐғни истеъмоли камайтирилса, баъзи ўсма 
касалликларини олдини олиш мумкин экан. Ортиқча овқатланиш қонда холестерин 
миқдорининг ошиши, ортиқча тана вазни, ортиқча туз истеъмол қилиш каби хавфли 
омилларнинг пайдо бўлишига олиб келади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling