Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Алкоголь ва наркотиклар. Кўпчилик давлатларда саломатликнинг энг оғир 
муаммоларидан бири алкоголизм ва гиѐҳвандлик ҳисобланади. Меъѐрдан кўп 
алкогол истеъмол қилиш оқибатида юзага келадиган ўткир ва сурункали 
касалликлар ҳақида кенг ѐритилган. Кўпчилик давлатларда охирги 10 йил ичида 
жигар циррозидан ўлим ҳолати ошиб кетди, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш 
оқибатида ҚБ ошиши исботланган, ҳаттоки кўп истеъмол қилмаган пайтда ҳам 
бошқа ижтимоий касалликларни ривожланишига олиб келади. 
Саломатлик учун гиѐҳвандликнинг тарқалганлиги ҳам катта муаммо. ЖССТ 
Европа Регионал Бюросининг ―2000 йил саломатлик ҳамма учун‖ лойиҳасида 
жамоат саломатлигининг энг муҳим муаммолари сифатида ноқонуний наркотик 
ишлатилишини қараб чиқмоқда.
 
Юқори артериал босим. Иқтисодий ривожланган давлатларда яшовчи 
одамларнинг тахминан ҳар 5чисида қон босими юқори, лекин кўпчилик 
гипертониклар ўз ҳолатини назорат қилмайди. ―Америка юрак ассоциация‖си 
шифокорлари гипертонияни ―индамаас ва сирли қотил‖ дейишади. Артериал 
гипертониянинг хавфлилиги шундаки, кўпчиликда касаллик белгиларисиз кечади ва 
беморлар ўзларини соғлом одамдек ҳис қилади. Ҳаттоки шифокорларда шундай 
ибора бор: ―яримталар қонуни‖. Бу шу деганиқи, гипертония касалларнинг 


126 
яримигина касаллигини билади, улардан ярми даволанади, даволанадиганлардан эса 
ярми самарали даволанади. ҚБ узоқ вақт юқори бўлса, инсон организмининг 
тизимлар ва аъзоларига зарарли таъсир кўрсатади, кўпроқ юрак, бош мия, буйрак ва 
кўзга тъасир кўрсатади. Артериал гипертония юрак ишемик касалликларининг 
асосий омили ҳисобланади, атеросклероз билан касалланганларда ўлим хавфини 
оширади. Гипертонияни даволаш юрак қон томир касалликларининг хавфли 
омилларига қаратилган кўрашда кучнинг асосий қисми бўлиши керак деб қабул 
қилинган (чекишга, ортиқча тана вазнига қарши кўрашда ва қондаги липид 
миқдорини назорат қилиш билан биргаликда). 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling