Олий таълимнинг
-расм. Рақобатлашган (а) ва монопол рақобатлашган (б) бозорларнинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолатлари
Download 5.27 Mb.
|
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)
11.1-расм. Рақобатлашган (а) ва монопол рақобатлашган (б) бозорларнинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолатлари.
Бу икки бозор ўртасидаги фарқларни қуйидагиларда кўриш мумкин: 1. Рақобатлашган бозорда бўлса, монопол рақобатлашган бозордаги нарх чекли харажатдан юқори , демак, истеъмолчи қўшимча бир бирлик маҳсулот учун тўлайдиган нарх, бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатидан юқори. Агар ишлаб чиқариш ҳажми дан миқдоргача оширилганда (чизиғи билан талаб чизиғи кесишган нуқта) истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчининг умумий ортиқчалиги штрихланган майдон миқдорига тенг миқдорда ошган бўлар эди (11.1-б -расм). Бунинг сабаби, юқорида кўрганимиздек, монопол ҳокимиятнинг соф йўқотишларга олиб келишидир, монопол рақобатлашган бозордаги корхоналар ҳам нисбатан монопол ҳокимиятга эга. Рақобатлашган бозорда мувозанат ҳолат нуқтада (11.1-а -расм) эришилса, монопол рақобатлашган бозорда нуқтада (11.1-б -расм) эришилади. Рақобатлашган бозорда талаб чизиғи горизонтал бўлиб, фирманинг фойдасини нолга тенг бўлиш нуқтаси ўртача харажатнинг минимал қийматига тўғри келади. Монопол рақобатлашган бозорда талаб чизиғи пастга томон ётиқ бўлади, шунинг учун ҳам фирма фойдасининг нолга тенг нуқтаси ўртача харажатнинг минимал нуқтасидан чапроқ томонга силжиган бўлади ва фирма миқдорга тенг резерв қувватга эга бўлади. Бу резерв қувватлар самарасиз ҳисобланади, нима учун деганда, ўртача харажатларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, камайтириш мумкин. Бундай самарасизлик аҳолининг турмуш даражасини пасайтиради. Демак, монопол рақобатлашган бозор самарасиз ҳисобланади. Лекин, шу билан бирга монопол рақобатлашган бозорнинг ижобий томонлари тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Монопол рақобатлашган бозордаги фирмаларнинг монопол ҳокимияти катта эмас. Бозордаги фирмаларнинг маҳсулотлари бир-бирини ўрнини босади ва шунинг учун ҳам алоҳида фирма юқори монопол ҳокимиятга эга бўла олмайди. Демак, айтиш мумкинки, монопол ҳокимиятдан кўрадиган соф йўқотишлар ҳам унча катта бўлмайди. Талаб чизиғининг ётиқлиги, талабнинг эластик эканлигини билдиради, шунинг учун фирмаларнинг резерв қуввати ҳам катта эмас. Бошқа томондан, монопол рақобатлашган бозор товарлар ассортиментини кенгайтиради. Бу ўз навбатида истеъмолчиларга рақобатлашган товарлар бозорида танлаш имкониятини оширади. Download 5.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling