Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Қадимги Фарғона аҳолисининг антропологик


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Қадимги Фарғона аҳолисининг антропологик 
типи. Фарғона водийси Ўрта Осиѐнинг суғорма деҳ-
қончилик маданияти ривожланган йирик минтақала-
ридан бири бўлиб, қадимда турли хил хўжалик со-
ҳиблари ўртасида олиб бориладиган алоқа зонаси 
бўлган. Ёзма манбалар мил.авв. II асргача водий 
ҳақида деярли маълумот бермайди. Аммо Хитой ѐзма 
манбаларида мил.авв. II асрдан бошлаб қадимги 
Фарғонанинг Қанғ давлати билан иқтисодий ва сиѐсий 
ҳамда этномаданий алоқалари ривожланлиги ҳақида 
маълумот бор.
Археологик тадқиқот натижаларига кўра, қадимги 
Фарғонанинг шарқий ва шимолий минтақалари 
(Андижон ва Наманган вилоятлари), яъни Қорадарѐ 
ҳавзаси ва тоғ сойлари этакларида бронза ва илк 
темир даврида деҳқончилик маданияти (Чуст мада-
нияти) ривожланганлиги, унинг жанубий ва ғарбий 
қисмининг адирли минтақаларида асосан чорвадор 
хўжаликлари ривожланганлигидан далолат беради. 
Аммо мил.авв. IV асрдан бошлаб, Фарғонанинг 
жануби-ғарбида 
ҳам 
суғорма 
деҳқончилик 
хўжаликлари тар-киб топа бошлади. Антик даврда 
бутун водий бўйлаб воҳаларда деҳқончилик, тоғ олди 
ва 
адирли 
минтақа-ларда 
ярим 
кўчманчи 
чорвачилик тараққий этади. Шу муносабат билан 
водий ўтроқ аҳолисининг акса-рият кўпчилиги 
долихокефал европеоид бўлса, дашт аҳолисининг 
этник таркиби турлича эди.
Масалан, мил.авв. У-Ш асрларга тегишли Оқтом 
қабристонидан топилган калла суяклари асосан ма-
ҳаллий мезо-брахикран европеоид аҳоли бўлиб, улар 
бронза даврининг долихо-мезокран қабилаларнинг 
авлодлари эди. Улар Андронов маданияти аҳолиси 
таъсирида брахикефаллашган. Ўзган теварак-атрофи 
аҳолиси эса (мил. авв. Ш-1 асрлар) мўғулий ирқий 
белгили европеоидлар бўлиб, улар билан бир типли 
аҳоли эрамизнинг бошларида Еттисув ва Тиѐншонда 
кенг тарқалган. Ғарбий Фарғонанинг милодий И-1У 
асрларига оид Ширинсой қабристони аралаш кра-
ниологик материал берди. Унинг таркибида Хуросон,
223


Ўрол-Олтой ва европеоид дравидоидлар аралашиб 
кетган. Хўжанд яқинидаги Қайрағоч қабристонидан 
топилган суяклар эса Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи 
типини эслатади. Исфара атрофидан 6 та қабристон 
мўғулий элементларисиз соф Урта Осиѐ икки дарѐ 
оралиғи типини берган. Милодий 1-Ш асрларга те-
гишли Қувасой аҳолиси маҳаллий ўтроқ аҳолининг 
долихокефал ва брахикефал бош чаноқлардан таш-
кил топган европеоид типини берди. Антик давр ши-
молий Фарғона чорвадор аҳолиси таркиби мўғулий 
қўшилмали европеоидлар бўлиб чиқди.
Шундай қилиб, қадимги Фарғонанинг асосий аҳо-
лиси Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типининг мезо-
брахикран европеоид варианти билан характерла-
нади. Аҳолининг таркибида шарқий Ўртаер денгизи 
типи ва жанубий Сибир типи вакиллари ҳам учрай-ди. 
Европеоид типлар қисман мўғулий ирқий белги-лардан 
ҳам холи эмас. Қадимги Фарғонанинг кранио-логик 
материаллар таҳлилига қараганда, европеоид ирқий 
белгилар водийнинг ғарбий туманлари аҳоли-сида 
кучли, жануби-шарқий Фарғонада эса европеоид тип 
орасида қисман мўғулбашара одамлар ҳам учрайди. 
Шимолий Фарғона районларида европеоид ахоли ораси-
да мўғулий белгилар водийнинг бошқа минтақаларига 
қараганда анча кучли эканлиги кузатилади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling