Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

I 
I 
икки халқнинг муштарак ривожланиши учун хизмат 
қилди ва уларни бир-бирларига янада яқинлаштирди. 
Натижада, айрим ўзбек гурухларнинг тожиклар тар-
кибига, тожикзабон гурухларнинг ўзбеклар таркибига 
қўшилиб, қоришиб кетишига олиб келди. Тожик-
забон аҳолининг ўзбеклашиш жараѐни айниқса 
фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида яққол кўзга 
ташланади.
XVII асрнинг охири ва XVIII аср бошларида жун-
гарларнинг сиқуви остида Қозоғистон чўлларидан 
Мовароуннахрга бир неча қабила кўчиб келади. Мана 
шу этник тўлқинда қорақалпоқларнинг бир қисми 
Зарафшон воҳасига кўчиб келиб, Нурота тоғ 
тизмаларининг жанубий ѐнбағирларига жойлаша-
дилар. Шу тўлқинда қипчоқларнинг катта гурухи За-
рафшон водийси, Тошкент вохаси ва Мирзачўлга 
келиб жойлашадилар. Унгача Тошкент воҳасида тур-
кий қабилалардан қурама, дўрмон, қирқ, юз, минг ва 
бошқа қабилалар яшаб келар эди. XVIII асрнинг 
ўттизинчи йилларида қипчоқларнинг бир қисми яй-лов 
қидириб, шимолий Фарғонанинг тоғ олди минта-
қаларига кўчиб ўтадилар. Ўша кезларда қорақал-
поқларнинг бир қисми Марказий Фарғонага келиб 
ўрнашадилар. Кейинчалик бу ерлар "қорақалпоқ чў-
ли" номини олган.
Шундай қилиб, Х^-Х^Ш асрлар давомида Мова-
роуннаҳр ва Хоразм воҳасида сиѐсий вазият жуда 
мураккаб кечган. Натижада, ягона Шайбонийлар-
Аштархонийлар давлати учта ўзбек хонлигига бўли-
ниб кетди. Бу бўлиниш марказлашган давлатнинг 
этник 
ва 
иқтисодий 
омилларга 
асосланмаган 
қабилавий-сулолавий парчаланиши эди. Оқибат, 
Мовароуннаҳр ва Хоразмда феодал бебошликлар авж 
олди. Юз бер-ган бу зидд
иятла
Р Мовароуннахр ва 
Хоразм 
ахоли-сининг 
этник 
таркиби 
ва 
ривожланишига ҳам катта таъсир этди.
Даштиқипчоқ ўзбекларининг этник таркибида ўз 
тилларини аллақачон йўқотиб, туркийда сўзлашувчи 
элатлар кўп бўлган. Уларнинг антропологик типи жа-
нубий сибир типини эслатар эди. Уларнинг катта 
қисми Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғига келиб ўрнаш-
гач, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиши оқиба-
277


тида ўзбекларнинг антропологик типида мўғулба-
шара этник гурухлар қатлами қалинлашади. Айниқ-са, 
ўз келиб чиқишини қўрғирот, дўрмон, минг, ар-лот, 
қатағон каби этник бирликлар билан боғловчи 
ўзбекларда бу яққол кўзга ташланади. Шунга қара-
май, ХУ1-ХУШ асрларда Даштиқипчоқ ўзбеклари-
нинг Мовароуннаҳр ва Хоразмга келиб жойлашиши 
Х1-ХП асрларда шаклланган ўзбек халқининг этник 
таркибини ўзгартира олмади. Аммо улар маҳаллий 
туркийзабон ўтроқ аҳолига "ўзбек" номини берди. 
Бу ном Ўзбекистон тарихининг бундан кейинги та-
раққиѐт босқичларида маҳаллий аҳоли рухига син-
гиб, ўзбек атамаси бутун бир халқнинг этник номига 
айланди.
278



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling