Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўғуз салжуқлари.
Дуғлатлар. Х1У-ХУ асрларда Мовароуннаҳрда
яшаган йирик қабилалардан яна бири дуғлатлардир. Рашидиддин уларни мўғул қабила иттифоқига кирган туркий қабила дейди 4 . Бартольд В.В. эса уларни мў- ғул дейди 5 . Н.А.Аристов дулу ва дуғлат бир халқ де- ган ғояни ўртага ташлайди. Дулулар туркий қабила. У ҳолда, дуғлатлар ҳам келиб чиқиш жиҳатидан тур-кий бўлиб чиқади. Дарҳақиқат, Турк хоқонлиги ин- қирозга учрагач, унинг таркибида бўлган дулу қаби- лаларининг бир қисми она юртлари Или водийси, Еттисувни ташлаб, бошқа юртларга кетиб қолади, қолган қисми эса она юртларида яашда давом этади. бу юртларда Чингизийзода Чиғатай улуси ташкил топгач, Чиғатай улусининг шарқий ҳудудларида Манглай Суба (қуѐш томонга қараган ер) мулки таш- кил топади. Бу мулкка Еттисувдан то Қашқаргача бўлган ерлар кирган ва Чиғатойхон уни бошқаришни дуғлатларга топширган. Шунда дулу қабилалари дуғ- латлар бошқарувига ўтиб, манбаларда туркий дулу- лар мўғул дуғлат бўлиб кетган. Дуғлатларнинг айрим гурухлари ХГУ-ХУ асрларда Фарғона водийсида, Самарқанд ва Ҳисорда, Қоратегин ва бошқа жойларда тарқоқ ҳолда яшаганлар 6 . Ҳисор дуғлат султонлари Бобурга беғараз хизмат қилганлар. Ўғуз салжуқлари. XIV-XV асрларда Мовароун- наҳрда яшаган яна бир йирик қабила ўғузлар эди. 1 Темур тузуклари. Тошкент-1991, 86-87 бетлар. 2 Бобур. Бобурнома.78 бет. 3 Ўша жойда. 4 Рашидидлдн. Ўша асар, стр. 78-193. 5 Бартольд В.В. Дуглат. Соч.том 5, М.1968, стр.529-553. 6 Бобур. Бобурнома. Тошкент-1960, 21, 47, 70, 92, 116, 122 бетлар. 262 Уларнинг бир гурухи сомоний амирларидан илтимос қилиб, X асрда Сирдарѐнинг куйи ҳавзаларидан Нурота тоғ ѐн-бағирларига кўчиб келадилар. Ўғуз салжуқларининг туркман гурухлари Х1-ХП асрларда Корахонийлар даврида Бухоро атрофлари 1 , Шимо- лий Хуросонга, яъни Ҳозирги Туркманистон ҳудуд- ларига келиб ўрнашадилар. XIV-XV асрларда Сирдарѐнинг қуйи ҳавзаси ва Даштиқипчоқдан Мовароуннахрга яна бир қанча уғуз, салжуқ туркман гурухлари кириб келадилар. Асрлар давомида ўзбеклар билан ѐнма-ѐн яшаб келган ўғузлар ва салжуқ туркманларининг бир қисми ўз этник ном- ларини унутмаган ҳолда ўтроқлашадилар. Уларнинг ке-йинги авлодлари ўзларини ўзбек туркманлари ѐки "Нурота туркманлари" деб атаганлар. XIV-XV ва кейинги асрларда Андижон вилояти- нинг тоғли ҳудудларида чағроқ (чиғрак) деб аталган этник гурух яшагани хақида Бобур хабар беради 2 . Чамаси, чағроқлар қипчоқларнинг бир бўғини бўлиб, Х1-ХП асрларда Фарғона водийсининг тоғли район- ларига келиб ўрнашиб қолган 3 . Бобур Андижоннинг тоғли ҳудудларида чағроқлардан ташқари ашпор ва турк уруғлари чорвачилик билан шуғулланиб келиш- ларини тилга олади 4 . Улар Бобур қўшинларини от ва чорва моллари билан таъминлаб турганлар. Уму-ман, Урта Осиѐнинг чорвадор қавмлари тоғолди адир ва даштларда яшаб, амир Темур ва Темурийларнинг ҳарбий юришларида от, чорва моллари ва қўшимча қўшин билан таъминлаб турганлар. Бу даврда лаш- карни зотли от билан таъминлаб туриш жуда зарур бўлган. Зотли отларни фақат йилқиси кўп чорвадор қавмлар берар эди. Амир Темур бунга алохида эъти- бор қилган. Амир Темур қарамоғидаги 40 аймоқнинг 12 таси —барлос, тархон, жалойир, орлот, арғун, тул- кичи, дулдай, мўғул, суддуз, тўғой, қипчоқ, тоторлар соҳибқироннинг ишончли ҳарбий гвардияси ҳисоб- ' Камалиддинов Ш. «Китаб ал-ансаб» Абу Сада Абдалкарима ибн Мухаммада ас-Самани», как источник по истории и культури Средней Азии. Ташкент- 1993. стр 72, 125. 2 Бобур. Бобурнома. Тошкент-1960, 90 бет. 3 Шониѐзов К Ўзбек халқининг шаклланиш жараѐни...398 бет. 4 Бобур. Бобурнома. Тошкент-1960,119-120 бетлар. 263 ланган. Уларнинг ҳар бири йилқиси кўп чорва яй- ловларига эгалик қилган. Армиянинг асосий қисми ҳам шу қавмлардан тузилган. Ўзбек халқининг таркибига мўғул тилли ахолининг туркийлашган гурухлари ҳам кирган. Улар асосан Даштиқипчоқда яшар эди. Уларнинг айримлари XIV- XV асрларда ўзбек номи билан эмас, балки ўз қабила ва уруғ-аймоқ номлари остида Мовароуннахрга кириб келган эдилар. XVI аср бошларидан уларнинг сони Мовароуннахрда кўпайди. Уларнинг бир қисми маҳал- лий аҳоли таъсирида ўтроқлашадилар ва Мовароун- наҳрнинг барча туркий аҳолиси қатори, ўзларини турк ѐки турк-чиғатай деб атайдилар. Бу эса уларнинг ҳаѐтида ҳам кескин ўзгаришлар юз берганлигидан далолат беради. Ана шулар ҳисобига ўзбек халқининг антропологик типида мўғулбашара этник гурухлар пайдо бўлади. Аммо улар Х1-ХП асрларда шаклланган ўзбек халқига хос брахикефал европеоид типни, яъни "Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи"ни тубдан ўзгартириб юбора олмайдилар. 264 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling