Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

31Х
 
К 
 
31ХОХ


учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал жамияти 
ва капиталистик муносабатларнинг дастлабки бос-
қичлари) юз берганлигини таъкидлаш мумкин. Совет 
даври жамияти эса давлат монополистик капитализ-
ми шаклида ривожланди.
Эндиликда тарихни бундай даврлаштириш маъ-
қул топилмаѐтган экан, биз барпо этаѐтган демокра-
тик жамият мустақиллик талаблари асосида тарихга 
янгича ѐндошиш, тарихий жараѐнни объектив ўрга-
ниб, бирламчи манбалар асосида тўғри ѐритишни 
талаб қилмоқда. Кейинги йилларда тарихимизнинг 
айрим долзарб муаммоларини янгича қарашларасо-
сида ѐритишга киришган бўлишимизга қарамай, Ўзбе-
кистон тарихининг энг қадимги даврларидан то ҳозир-
ги кунимизга қадар бўлган жараѐнини даврлаштириш 
масаласи ҳозиргача ўзининг тўлиқ илмий ечимини 
топ-гани йўқ. Тўғри, баъзан илмий анжуманларда, 
олимлар орасидаги ўзаро бахс ва сухбатларда тарихни 
даврлаш-тириш масаласида цивилизацион методни 
қўллаш мақ-садга мувофиқ, деган ғоялар ҳам илгари 
сурилади. Ам-мо бу масалада ҳам ҳали аниқ бир 
тўхтамга 
келингани 
йўқ. 
Дарвоқи, 
тарихни 
цивилизацион метод асосида даврлаштириш асосида 
қандай омиллар ѐтади?
Маълумки, инсоният тарихи доимо бир текисда 
ривожланмаган. Тарихда юз берган даврий маданий 
юксаклишлар цивилизациялар (тамаддунлар) тарихи-
ни ташкил этади. Кишилик тарихи ўз тараққиѐт йў-
лида 5 марта йирик цивилизацион (тамаддун) кжса-
лишларини бошидан кечирди. Биринчи тамаддун даст-
лаб, мил.авв. III минг йиликда Фурот ва Дажла, Нил ва 
Ҳинд дарѐлари ҳавзаларида юз берди. Шунинг учун у 
тарихга «Қадимги Шарқ тамаддуни» номи билан 
кирди. Унинг таъсир доираси мил.авв. 3 минг йиллик-
нинг охирларида шимоли-шарқий Хуросонга ва 2 минг 
йиллик бошларида Мовароуннахрга ѐйилди. Иккинчи 
жахон тамаддуни мил.авв. I минг йилликнинг ўртала-
рида Греция ва Римда юз берди. У тарихда «Антик 
давр тамаддуни» номи билан машхур. Македониялик 
Искандарнинг Қадимги Шарққа томон ҳарбий юриш-
ларидан сўнг бу тамаддуннинг таъсир доираси Ўрта 
Осиѐга кириб келди ва «Осиѐ-Европа эллинизм тамад-
дуни»нинг шаклланишига олиб келди
1
.
История Востока. Том 1, стр. 17-24.
18


Учинчи тямддлун ўчоғи Мовароуннаҳр ва Хуросон 
бўлиб, ушбу ҳудудларда у милодий 1Х-ХШ аср бош-
ларида юз берди ва унинг таъсирида Европа уйғон-
ди
1
. Тўртинчи тамаддун XIV-XV асрларда Европа ва 
Осиѐда юз берган уйғониш даври билан боғлиқ

ва 
ниҳоят бешинчи тамаддун жамият ривожланиши-
нинг барча жабҳаларини қамраб олган XX аср тамад-
дунидир. Тамаддунлар оралиғида нотекис ривожла-
нишлар, узоқ йиллар давом этган турғунликлар ва 
тез-тез даврий инқирозлар юз бериб турган. Демак, 
кишилик тарихи узлуксиз давом этган тамаддунлар 
тарихидангина иборат эмас. Шундай экан, тарихни 
даврлаштириш учун тарихий жараѐнларни объектив 
акс эттирувчи омиллар асос қилиб олинмоғи керак.
Авваламбор, Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихи-
нинг таркибий қисмидир. Бу заминда юз берган та-
рихий жараѐнларни жаҳон тарихидан ажратиб ўрга-
ниш мумкин эмас. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 
жамият тараққиѐт қонуниятларининг маҳсулидир. Ҳар 
бир халқ ер куррасининг қайси минтақасида 
яшамасин, тараққиѐтнинг барча босқичларини у ѐки 
бу даражада босиб ўтиши шарт. Аммо жамият ри-
вожланиши ҳамма ерда бирдай кечмаган. Жамият-
нинг нотекис ривожланиш қонунияти эса қадимги 
замонларда кўпроқ минтақанинг табиий-географик 
ва экологик имкониятларига боғлиқ бўлган. Масалан, 
Қадимги Шарқни олайлик. Бу заминда кишилик та-
маддуни бошқа минтақаларга нисбатан анча олдин 
ривожланган. Бу ерда минтақанинг табиий-геогра-
фик шароити ва унинг экологик имкониятлари жами-
ят тараққиѐтининг маданий-хўжалик ва ижтимоий-
сиѐсий ривожланиш йўлларини белгилаб берди, 
яъни Қадимги Шарқ ривожланишнинг "осиѐча иш-лаб 
чиқариш усули"дан ўсиб чиққан қулдорлик шак-лидан 
борди. Демак, инсоният тарихини ҳар бир давр ва 
босқичларининг 
мазмун 
ва 
моҳияти 
унинг 
ижтимоий ҳамда иқтисодий ишлаб чиқариш характе-
ридан, ижтимоий, маданий, сиѐсий ва мафкуравий

Буюк сиймолар, алломалар (Ўрта Осиѐлик машҳур мутафаккир ва 
донишмандлар). 1-китоб, Тошкент, 1995.

Буюк сиймолар, алломалар (Ўрта Осиѐлик машҳур мутафаккир ва 
донишмандлар). 2-китоб, Тошкент, 1995.
19


ривожланиш ҳолатидан келиб чиқади. Гўѐки ана шу 
принципдан келиб чиқиб, собиқ совет даври тарих-
шунослигида Ўрта Осиѐда ҳам қулдорлик ижтимоий-
иқтисодий формацияси бўлган эди, деган хулосага 
келинди. Бироқ Ўрта Осиѐ Қадимги Шарқ тамадду-
нининг таркибий қисми бўлишига қарамай, бу ерда 
қулчилик Қадимги Шарқнинг Миср ва Месопотамия 
давлатларидагидек ривож топмаган. Чунки Ўрта 
Осиѐ шароитида дастлабки синфий жамиятнинг 
шаклланиш арафасида жамиятнинг асосий харакат-
лантирувчи кучлари зркин деҳқон жамоалари — 
кашоварзлар, озод шаҳар ҳунармандлари — озодкор-
лар ва савдо-сотиқ жамоалари — гувакорлардан таш-
кил топган. Бу она заминда қулчилик патриархал оила 
жамоасининг кичик аъзолари сифатида намоѐн 
бўлади. Шунинг учун жамият ҳаѐтида юз берадиган 
туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, Ўрта Осиѐ 
тарихининг ривожланиш даражаси ва ана пгу минтақа 
тарихи тақозо этган ҳолатдан келиб чиқиб, Урта Осиѐ, 
жумладан Ўзбекистон тарихини даврлашгириш мумкин. 
У ҳолда, Ўзбекистон тарихини даврлапггаришда 
қуйидаги уч омил таклиф этилаѐтган янги даврий 
системанинг асосини ташкил этади:
1. Ҳар бир даврда жамият иқтисодий асосини
ҳаракатлантирувчи кучлари кимлар эди?
2. Мулкка эгалик қилишнинг характери қандай 
бўлган? 
3. Жамият ижтимоий ҳаѐтининг маънавий асоси- 
ни қандай мафкура ташкил этган? 
Ана шу уч омилга таянган ҳолда, Ўрта Осиѐ тари-
хи даврлаштирилса, унинг юраги, ажралмас тарки-
бий қисми ҳисобланган Ўзбекистон тарихини қуйи-
даги хронологик даврий тизимда кўриш мумкин:
1. Узбекистонда "Ибтидоий тўда даври". Бу давр-
нинг хронологик чегараси одамзоднинг Фергантроп-
Неандертал аждодлари яшаган даври (мил.авв. 1 мил-
лион-12 минг йилликлар) билан белгиланади. Бу даврда 
мулкчиликнинг ҳеч бир шакли бўлмаган. Одамзод илк 
ибтидоий холатидан том маънодаги одам ҳолатига 
ўтиш, фикрловчи одам бўлиб шаклланиш жараѐнини 
боши-дан кечирган. Тошдан меҳнат қуроллари ясаш ва 
улар ѐрдамида ижтимоий меҳнат қилиши билан бошқа 
жонзодлардан тубдан фарқ қилган. Аммо уларнинг
20


мафкуравий дунѐси тартибсиз «никоҳ» меъѐрлари асо-
сида қурилган эди. Бу давр одамларида ҳали жамоа 
бўлиб яшаш кўникмалари шаклланмаган эди
1
.
2. Ўзбекистонда «Ибтидоий уруғчилик жамоаси ва 
мулк эгалигининг шаклланиш даври». Унинг хронологик 
чегараси — уруғ жамоаларининг таркиб топишидан 
(бундан 40 минг йил аввал) милодий ИИУ асрларгача. 
Бу даврда жамият иқтисодий ҳаѐтининг ижтимоий 
таркиби дастлаб матриархат уруғ жамоалари анъана- 
лари ва сўнг патриархат уруғ жамоаларининг эркин 
деҳқон жамоа аъзолари — кашоварз, озодкор ва 
гувакор- 
лардан тапжил топган. Мулкка эгалик қилиш дастлаб 
(матриархат даврида) ижтимоий характерда, сўнг (пат- 
риархат даврида) эркин ишлаб чиқариш жамоа аъзо- 
ларига тегашли хусусий мулк шаклланади. Жамият маф- 
куравий асосини дастлаб табиат ҳодисаларига 
сиғиниш: 
тотемистик, анимистик, сеҳргарлик (матриархатда), 
оташпарастлик диний қарашлар (патриархатда), сўнг 
эса 
зардуштийлик ва буддавийлик, монийлик, насронийлик 
ва шаманизм ташкил этади. 
3. Ўзбекистонда «Илк ўрта асрлар даври». Унинг хро- 
нологик чегараси — милодий 1П-1У асрлардан то IX 
аср 
бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда 
феодал мулкчиликнинг бадавлат деҳқонзодалар тимсо- 
лида шаклланиши ва ривожланиши, эркин деҳқон 
жамоа аъзолар — кашоварзларни кадиварларга айла- 
ниш жараѐнининг жадал кечиши кузатилади. Мулкчи- 
ликда хусусий мулк, жамоа мулки, вағнзе мулки (зар- 
дўштийлик ибодатхоналарига тегишли мулки) таркиб 
топади. Ўрта Осиѐда туркий этник қатламнинг қалин- 
лашиши билан боғлиқ этномаданий жараѐнлар жадал 
кечади. Давлатчиликнинг муҳим босқичларидан 
ҳисоб- 
ланган махаллий ҳокимиятчилик бу давр давлат тизи- 
мининг асосига айланади, ярим ўтроқ, ярим кўчманчи 
эфталийлар давлати ва турк хоқонлиги сиѐсий ва ҳар- 
бий ҳакимиятни қўлга тутган ҳолда, махаллий 
бошқарув 
тизими асосларига путур етказмай сақлаб қолади, ни- 
ҳоят, махаллий давлатчилик қурилмалари негизида 
мар- 
казлашган феодал сомонийлар давлати асослари ярати- 
1
Борисковский П.И. Древнейшее прошлое человечества. Москва, 1980, стр. 19-
173; Першиц АИ., Монгайг АЛ, Алексеев В.П. История первобьггаого обхцества. 
Москва, 1982, стр. 60-69.
21


лади. Бу даврнинг мафкуравий асосида дастлаб (1У-УП 
асрлар) асосан зардўштийлик, қисман насронийлик, 
монийлик ва буздавийлик ѐтади. Араб истилолаларидан 
сўнг (VIII асрдан бошлаб) жамиятнинг маънавий, 
ахлоқий ва мафкуравий дунѐсини ислом эътиқоди 
эгаллайди.
4. Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон тарихининг 
«Ўрта асрлар даври». Унинг хронологик доираси — 
сомонийлар давлатини ташкил топишидан то XIX аср 
ўрталаригача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда 
феодал муносабатларининг узил-кесил шаклланиши ва 
ривожланиши, юксакликларга кўтарилиши ва нихоят 
ўзаро ички ва ташқи феодал жангу жадаллар туфайли 
жамият иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтида турғунлик ва 
инқирозлар кузатилади, жамият ижтимоий таркибини 
асосан коранда-ижарачилар ва катта мулк эгалари 
ташкил этади, мулкка эгалик қилишнинг хусусий ва 
вақф мулк тартиби мустаҳкамланади, мулкчиликда 
давлат (амлоқ) ва "иқто" (давлат олдидаги хизматлари 
учун подшолик томонидан инъом этиладиган) мулки 
шакллари пайдо бўлади ва мустахкамланади, жамият 
маънавий ҳаѐтининг мутлоқ асосини ислом мафкураси 
қамраб олади. 
5. Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон тарихининг 
бешинчи даврини «Мустамлакачилик ва миллий уй- 
ғониш даври» деб аташ мумкин. Унинг хронологик 
чегараси Чор Россияси босқинидан то 1917 йил 
Октябрь 
тўнгаришига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Бу 
даврда Россия капиталининг Ўрта Осиѐга кириб келшпи 
мукосабати билан ўлкада капиталистик ишлаб чиқариш 
муносабатлари шаклланиб боради, ишлаб чиқариши- 
дага янги муносабатлар туфайли клерикал феодал тар- 
тиблари ва анъанавий халқ ҳунармандчилигининг 
заминига зил кетиб, жамият ижтимоий таркибида ѐл- 
ланма меҳнат ресурслари ва махаллий буржуйлар 
ҳамда 
миллат ва ватан тавдири тўғрисида қайғурувчи миллий 
зиѐлилар табақаси пайдо бўлади. Мулк эгалигининг 
хусусий, давлат, вақф мулки тартиби сақланади, маҳал- 
лий ахоли маънавий ҳаѐтининг мафкураси сифатида 
ислом ортолдоксал йўналишида давом этади. Жадид- 
чилик тимсолида ўрта асрлар даври феодал биқиқли- 
гидан чиқишга интилиш, Ғарб дунѐси билан алоқа қи- 
22


лиш, улар таъсирида авом халқни маърифатга тортиш 
ҳаракатлари жонланади. Мамлакат ер ости ва ер усти 
бойлик захираларини шаклланиб келаѐтган махаллий 
ишбилармонлар ташаббусида капиталистик ишлаб 
чиқариш йўналишига солиб юбориш фойдадан холи 
эмаслигига тушуниб етиш кўзга ташлана боради.
6. Ўзбекистон тарихининг олтинчи даври «Совет- 
лар даври» бўлиб, бу даврда жамият ҳаѐтининг барча 
жабҳалари коммунистик мафкура ғоялари асосида 
қурилди, жамият ижтимоий таркиби ишчи ва дехқон 
синфи ҳамда уларнинг авангард отряди зиѐлилар 
табақасидан иборат бўлди. Мулкчиликнинг ижти- 
моий характери таъкидланса-да, амалда мулкчилик- 
нинг давлат монополистик капитализми ҳукмронлик 
қилган. Конституцияда дин эркинлиги қайд қилинса- 
да, амалий ҳаѐтда атеистик дунѐқараш жамият 
маънавий ва мафкуравий асосини ташкил этди.
7. Ўзбекистон тарихининг еттинчи даври ўз
мазмун-моҳияти билан «Миллий истиқлол, демокра- 
тик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш даври» 
деб аташни тақозо этади. Бу давр ўзбек халқи ва 
давлатчилигининг янги саҳифаси, миллий бойликлар 
ва ишлаб чиқаришнинг барча жабҳалари бўйича 
эришилган ютуқларнинг халқ манфаатига йўналти- 
рилган даври, миллий қадриятларнинг қайтадан тик- 
ланиш даври, дунѐ харитасида «Ўзбекистон Респуб- 
ликаси» деб аталувчи суверен давлатни жаҳон ҳамжа- 
мияти ва жамоатчилиги томонидан тан олинган даври 
сифатида тарихга киради. Ижтимоий йўналтирилган 
сиѐсат, майда ва ўрта хусусий мулк эгалиги жамият 
ижтимоий таркибининг мутлақ асосига айланиши, 
мустақиллик мафкураси ва уни жамият аъзолари то- 
монидан чуқур идрок этилиши қурилаѐтган ҳуқуқий 
демократик ва фуқаролик жамияти мазмунини таш- 
кил этади. Ўзбекистон фуқаролари учун диний эркин- 
лик, диний бағрикенглик нафақат қонунда, балки 
амалий ҳаѐтда ҳам ўз аксини топади.
Юқорида қайд этилган хар бир давр ўз навбатида 
бир неча тарихий босқичлардан иборат бўлиб, улар 
ҳақидаги тегишли тафсилотлар ҳамда уларнинг 
мазмун-моҳияти тарих фанида ҳозиргача амал қилиб 
келаѐтган даврлаштириш принциплари билан қиѐсий 
ўрганиб чиқилди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling