Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, халқ таълими вазирлиги ҳамда мактабгача таълим вазирлиги
в – ўқув ишлари бўйича директор муовини томонидан белгиланади; г, д –
Download 224.89 Kb. Pdf ko'rish
|
zebo
- Bu sahifa navigatsiya:
- 86 баллдан 100 баллгача
- 71 баллдан 85 баллгача
- 55 баллдан 70 баллгача
- 55 баллдан паст
в – ўқув ишлари бўйича директор муовини томонидан белгиланади;
г, д – маънавий-маърифий ишлар бўйича директор муовини ҳамда муассаса психологи томонидан белгиланади; Малакавий педагогик амалиёт ўтказилган таълим муассасаси раҳбари томонидан амалиётчи-талабаларни БАҲОЛАШ МЕЗОНИ 86 баллдан 100 баллгача – Амалиёт объекти ҳусусиятини, ўқувчиларнинг ёш психологиясини ва индивидуал ҳусусиятларини билса, фан бўйича мавзуларни ўтиш жараёнида тарбиявий аҳамиятига эътибор бера олса, дарсни дидактик жиҳатдан тўғри ташкил қилса, илмийлик принципига амал қилган ҳолда мавзу ҳусусиятига методик жиҳатдан тўғри ёндашса, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан ўз ўрнида ва самарали фойдалана олса, назорат ва мониторинг усуларидан унумли фойдалана олса, синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш кўникмасига эга бўлса, ўқув-меъёрий хужжатларни тўғри юрита олса, кийиниш ва муомала маданиятига хамда таълим маскани ички тартиб қоидаларига тўлиқ риоя этса, портфолио хужжатлари тўлиқ расмийлаштирилса аъло (5) баҳо билан баҳоланади. 71 баллдан 85 баллгача – Ўқувчиларнинг ёш психологиясини ва индивидуал ҳусусиятларини билса, дарсни дидактик жиҳатдан тўғри ташкил этса, илмийлик принципига таяниб мавзу ҳусусиятига методик жиҳатдан тўғри ёндаша олса, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан унумли фойдалана олса, дарсдан ташқари ишларни ташкил қила олса, ўқув-меъёрий ҳужжатларни тўғри юрита олса, кийиниш ва муомала маданияти ҳамда таълим маскани ички тартиб қоидаларига тўлиқ риоя этса, портфолио хужжатлари тўлиқ расмийлаштирилса яхши (4) баҳо билан баҳоланади. 55 баллдан 70 баллгача – дарсни дидактик жиҳатдан тўғри ташкил этса, илмийлик принципига риоя этиб методик жиҳатдан тўғри ёндаша олса, педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдалана олса, назорат усулларини билса, дарсдан ташқари ишларни ташкил қила олса, ўқув-меъёрий хужжатларни юрита олса, кийиниш ва муомала маданиятига ҳамда таълим маскани ички тартиб қоидаларига риоя этса, портфолио ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилса қониқарли (3) баҳо билан баҳоланади. 55 баллдан паст – Дарсни ўта олмаса, назорат усулларини билмаса, дарсдан ташқари ишларни ташкил қила олмаса, ўқув-меъёрий ҳужжатларни тушунмаса, таълим маскани ички тартиб қоидасига риоя этмаса қониқарсиз (2) баҳо билан баҳоланади ва педагогик амалиётдан ўтмаган ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling