Фаолият босқичлари
|
Фаолиятнинг мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талабалар
|
I. Биринчи дарс.
(2 соат) Мотивлаштириш ва актуаллаштириш босқичи (20 мин.)
|
Мавзунинг номини ва режасини ҳамда адабиётлар рўйхатини талабаларга етказади.
Дарснинг мақсадини аниқлайди ва талабаларга етказади.
Дарсда эришиладиган натижаларни белгилайди. Буларга:
Ушбу мавзуни ўрганиш зарурати, унинг аҳамияти ва бошқа мавзулар билан боғлиқлиги кўрсатилади;
Мутахассиснинг фаолиятида ушбу мавзунинг амалий аҳамияти кўрсатилади;
Блиц-сўров (1-илова) ўтказади ва талабаларнинг ушбу мавзу тўғрисидаги тушунча даражаси аниқланади;
Мавзуни ўрганиш учун асосий адабиётлар рўйхатини беради (2-илова);
Асосий тушунча ва ибораларни талабаларга ёздиради.
|
Талабалар ёзиб олишади.
Мавзунинг аҳамиятини ва унинг бошқа мавзулар билан боғлиқлигини айтиб беради.
Саволларга жавоб беришда фаол иштирок этади
Адабиётлар рўйхатини ёзиб олади.
Асосий тушунча ва ибораларни ёзиб олади.
|
II. Инфомацион босқич (билимларни актуаллаштириш ва ўзлаштириш)
(50 мин.)
|
Агросаноат интеграцияси тўғрисида қисқача маълумот беради.
Агросаноат мажмуасининг ривожланиш даврлари тўғрисида маълумот беради.
“Агросаноат мажмуаси” тушунчасига таъриф беради.
Агросаноат мажмуасининг моҳияти очиб берилади. Олимларнинг ушбу масалага оид турли фикрлари билан талабалар таништирилади.
Агросаноат мажмуасининг шаклланиш қонуниятлари ёритилади.
Агросаноат мажмуасининг таркиби (тузулмаси) берилади (3-илова).
|
Агросаноат интеграциясининг таърифини айтиб беради.
АСМнинг ривожланиш даврларини ёзиб олишади.
АСМ таърифининг моҳиятини айтиб беради.
Ўз фикрларини мустақил билдиради.
АСМ таркибига оид иловани кўчириб олишади ва уни мустақил айтиб беради.
|
III. Биринчи дарсни якунловчи босқич. (10 мин.)
|
Ўтилган масалаларни умумлаштиради.
Ҳар бир масала юзасидан тегишли хулосалар чиқаради ва уларни талабаларга айтиб туради.
|
Талабалар керакли маълумотларни ёзиб олади.
Хулосаларни ёзиб олишади ва улар бўйича ўз тушунчаларини айтиб беради.
|